Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet363/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ 
ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
САЛИҲОВА Г.Ҳ., БОБОМУРОДОВ А.Э., ЎзДЖТИ 
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги» Қонуни ва ―Кадрлар 
тайѐрлаш Миллий дастури‖ қабул қилинди. Бу Қонунда таълим тизимини мазмун ва моҳиятини ислоҳ қилиш, 
давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги рақобат муҳитини 
шакллантириш назарда тутилган. Таълим тизимини ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил 
ривожлантиришни таъминлаш ҳамда фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий 
асосларини белгилаш ва ҳар бир шахснинг баробар билим олишдан иборат конститутциявий ҳуқуқлари 
таъминланган. 
Республикамизда ―Соғлом авлод‖ Давлат дастурининг амалга оширилиши, ―Соғлом авлод учун‖ 
орденининг таъсис этилиши жисмоний тарбия бўйича мутахассисларнинг зиммасига катта масъулият юклади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги» Қонуни ва ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий 
дастури‖да белгиланишича, кадрлар тайѐрлаш соҳасида давлат сиѐсати узлуксиз таълим тизими орқали ҳар 
томонлама интеллектуал, маънавий ва аҳлоқий баркамол шахс-фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган. 
Ўқувчи ѐшларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, уларнинг жисмоний камолотга эришишида 
жисмоний тарбияга бўлган эҳтиѐжни шакллантириш ўқув муассасаларининг энг муҳим вазифаларидан 
биридир.. 
Республикамизда соғломлаштириш тизимининг асосий йўналиши жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланиш, ўсмир ва ѐшларнинг тиббий кўригини яхшилаш, болалар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, 
уларни Ватанимизнинг муносиб посбонлари бўлиб етишишига эришишдир. 
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, инсон соғлиғини мустаҳкамлаш, унинг 
жисмоний ва функционал имкониятларини ошириш жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишни тақозо 
этади. 
Аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда ақлий ва жисмоний меҳнат қилиш, билимли бўлиш, энг 
муҳими соғлом бўлиш талаб этилади. 
Инсон ва жамият саломатлиги соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги асосий омилдир. 
Соғлиқ- бу фақатгина касалликдан фориғ бўлиш эмас, балки инсоннинг ижодий иш қобилиятларини, 
ташқи шароит таъсирларига тез мослашишини таъминлайдиган руҳий-жисмоний ҳолатидир. 
Хўш, соғлом турмуш тарзи нима? Соғлом турмуш тарзи сўзининг маъноси кенг тушунча бўлиб, кўпгина 
омилларни: меҳнат қилиш ва дам олиш гигиенаси, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланиш, танани чиниқтириш, санитария маданиятига риоя қилиш ҳамда оммани гигиеник тарбиялаш ва 
ҳоказоларни ўз ичига олади. 
Жисмоний тарбия ва спорт- соғлом турмуш тарзининг энг зарурий ва самарали таъсир этувчи 
омилларидандир. 
Республикамизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида тарғибот-ташвиқот 
ишлари кенга йўлга қўйилган. Телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари жисмоний тарбия ва 
спортнинг соғломлаштирувчи, ривожлантирувчи омил эканини эътироф этиб, ушбу соҳага оид кўрсатувлар, 
эшиттиришлар ва мақолаларни мунтазам бериб бормоқда. 


374 
Жисмоний тарбия ва спорт ҳар бир кишини жисмоний жиҳатдан ривожлантиради ва соғлиғини 
мустаҳкамлайди. Жисмоний тарбия барча касалликларнинг олдини олишда самарали воситадир. Жисмоний 
машқлар билан шуғулланиш инсонни доимо бардам ва соғлом бўлишига, иш қобилиятини, ҳаѐтий фаолиятини 
таъминлашда жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам 
равишда шуғулланиш инсон соғлиғини мустаҳкамлаб, ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларига нисбатан 
қаршилигини ошириб, чидамлилигини ривожлантиради. 
Соғлом турмуш тарзи- бу инсоннинг ҳаѐт хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга 
бўлиш асосида ҳаѐтий фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саломатлиги юқори даражада бўлишига эришишни 
таъминловчи ижтимоий ҳодисадир. 
Ушбу таърифга таянган ҳолда, тадқиқот муаммоси моҳиятини ифода этувчи тушунчага қуйидагича изоҳ 
бериш мумкин: умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш- аниқ мақсадга йўналтирилган, изчил, узлуксиз, тизимли равишда ва комплекс ѐндошув асосида 
ташкил этилувчи педагогик фаолият жараѐни бўлиб, мазкур жараѐнда ўқувчиларда уларнинг ҳаѐти ва 
саломатлигига хавф солувчи омилларни бартараф этиш лаѐқати тарбияланади. 
Тадқиқот жараѐнида 5-9-синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларининг шаклланганлик 
даражасини аниқловчи мезонлар ишлаб чиқилди. Улар қуйидагилардир: 
1. Кун тартибига эга бўлиш ва унга қатъий риоя қилиш. 
2. Доимий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш. 
3. Тўғри овқатланиш қоидаларидан хабардорлик ва уларга онгли равишда амал қилиш. 
4. Шахсий саломатликни сақлашга нисбатан масъулиятли бўлиш. 
5. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш. 
6. Экологик маданият элементларига эга бўлиш. 
7. Зарарли одатлардан тийилиш. 
8. Жинсий тарбия асосларидан хабардор бўлиш. 
9. Турли хилдаги жароҳатланишларнинг олдини олиш малакасига эгалик қилиш. 
10. Агрессив ва бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизлик. 
Ушбу мезонлар асосида мактабда жисмоний тарбия дарслари давомида, назарий билим асослари 
жараѐнида ўқувчиларга билим бериб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Инсон ўз соғлиғи ва жисмоний ривожланиши тўғрисида қанчалик эртароқ қайғурса, унинг саломатлик 
даражаси, ҳаракат фаоллиги шунча яхши бўлади. 
 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish