груди у студентов
Прослеживается взаимосвязь со временем преодоления одного цикла и длиной шага (r =0,62). При этом
длина шага отрицательно влияет на темп. Оказывается, что чем длиннее шаг гребковых движений, тем меньше
темп.
В элементах плавания кролем на спине просматривается несколько иная корреляционная взаимосвязь
(Рис. 2). Так, время проплывания контрольной дистанции отрицательно влияет на темп (r= -0,5304), который в
свою очередь положительно взаимосвязан со временим одного цикла (r = 0,5726).
Высокий темп движений отрицательно взаимосвязан темпом (r=-0,9860) и положительно с длиной шага
(r = 0,6688).
Рис.2 Корреляционная взаимосвязь показателей элементов техники плавания способом кроль на
спине у студентов
Полученные результаты согласуются с данными В. Н. Платонова (5) и Н.Ж.Булгаковой (6)
указывающие на то, что один и тот же уровень скорости плавания, может быть, достигнут путем различного
сочетания величин темпа и длины шага. Для достижения наиболее высокой скорости существуют оптимальные
соотношения длины шага и темпа. Они зависят от способа плавания и варианта техники, длины
соревновательной дистанции, уровня квалификации и технического мастерства. В целом взаимосвязь
вышеперечисленных показателей отражает функциональное состояние пловца, уровень его технической и
физической подготовленности.
339
ЁШЛАРНИ СОҒЛОМ АВЛОД БЎЛИБ ВОЯГА ЕТИШИДА СПОРТНИНГ ЎРНИ
КУНГИРОВА Ш., ЎЗДЖТИ
Инсон доимо ижтимоий муҳит билан муносабатда бўлади, жамият билан ҳамоҳанг фаолият юритади.
Дунѐга келган боланинг шахс сифатида шаклланиши ва ижтимоий муносабатларга қўшилиши доимо
олимларнинг диққат марказида бўлган ва бу жараѐн янада мукаммаллашиб боради. Шахс шаклланишида турли
хил қарашлар мавжуд бўлиб турли олимлар турлича фикрлар билдирган. Психолог А.Адлернинг фикрича,
инсоннинг ижтимоий ҳаѐтдаги фаолияти юзага келишида асосий ўринни табиий инстинктлар эмас, жамият
ҳисси эгаллайди, ва бу ҳиссни ―умумийлик ҳисси‖, деб номлади. Бу ҳис туғма бўлади, лекин жамиятда
ривожланади. Шахс тараққиѐтида тана органлари ривожида камчилик мавжуд бўлса, инсон ўзининг норасолиги
ҳиссини кечиришни бошлайди. Бу ҳолат болага нисбатан ота-онатомонидан номувофиқ муносабат, масалан
боладан унинг ѐшига мос бўлмаган фаолиятни талаб этиш туфайли ѐшликда пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳис
болада ўзига нисбатан ишончисизликни юзага келтиради. Боланинг кейинги ҳаѐти ушбу норасолик ҳиссини
енгиб ўтишга қаратилади
Бу борада имконияти чекланган спортчиларимизнинг юртимиз байроғини жаҳон спорт ареналарида
юқори кўтарилишини, мамлакатимиз обрўсининг халқаро майдонда янада ошишига ўзларининг муносиб
ҳиссаларини қўшишни олий мақсад қилган ҳолда Параосиѐ ва Паралимпия ўйинларида қўлга киритаѐтган
ютуқларини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Жумладан, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII ѐзги
Осиѐ ўйинлари ва II Параосиѐ ўйинларида юртимиз спортчилари Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя
қилдилар. Осиѐ ўйинларида 61 нафар спортчимизни совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган бўлса, Параосиѐ
ўйинларида юртдошларимиз 22 бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар. Рио-де-Жанейродаги
XXI ѐзги олимпия ўйинларида вакилларимиз рекорд натижаларга эришди. Айниқса Бокс бўйича олтин
медалларни қўлга киритган Хасанбой Дўсматов, Шахобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаровлар кумуш
медаллари Шахрам Ғиѐсов, Бектемир Мелиқўзиевлар бронза медаллар соҳиблари Муроджон Ахмадалиев
ҳамда Рустам Тўлагановлар мисли кутилмаган натижаларга сазовор бўлиб хатто Куба бокс мактабини ҳам
ортда қолдирди. Қувонарлиси Хасанбой Дўсматов, олимпаданинг янг яхши техник махорат сохиби деган
боксчиси бўлди. Ундан ташқари оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов республикамиз мустақилликка
эришгандан сўнг биринчи олтин медалга сазовор бўлиб олимпия рекордини ҳам ўрнатди, ҳамда оғир атлетика
спортидаги энг кучли спортчилардан эканлигини исботлади.Дзюдочиларимиз Диѐрбек Урозбоев ва Ришод
Собировлар, эркин курашчилар Ихтиѐр Наврўзов, Магомед Ибрагимов юнон рум курашчимиз Элмурод
Тасмурадовлар 207 та давлатлар орасида фахрли 21 ўринни қўлга киритишди. Бундай натижага
мустақилликдан сўнг илк маротаба эришилди. Ўрта Осиѐ давлатлари орасида хатто Қозоғистон давлати ҳам
республикамиздан ортда қолишди. Бу натижалар миллий паралимпиячиларда янада ишончлироқ бўлди. XV
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 32 иштирокчи билан қатнашиб, 8 та олтин, 6 та кумуш ҳамда
17 та бронза жами 31 та медални қўлга киритди. Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат
Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24-йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузасида қуйидаги фикрларна айтиб ўтдилар.
Барчамизга аѐнки, юртимиздаги ҳар қайси инсон, ҳар қайси оиланинг энг эзгу орзу-мақсадлари, ҳаѐтий
манфаатлари авваламбор унинг фарзандлари тимсолида намоѐн бўлади, рўѐбга чиқади. Албатта, бу борада
юртимизда улкан ишлар қилинмоқда ва улар амалда ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Бу ҳақда
гапирганда, барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайдиган бир мисолни айтиб ўтмоқчиман. Жорий йилда
Бразилияда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 44 та медальь, жумладан, 12 та
олтин медални қўлга киритгани мамлакатимиз ҳаѐтида тарихий воқеа бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, халқаро
майдонларда юртимиз байроғини баланд кўтариб келаѐтган спортчи ѐшларимизга, уларнинг ота-оналари ва
устоз-мураббийларига чуқур миннатдорлик билдираман. ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖
дастуридан ѐшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш масаласи алоҳида ўрин эгаллаши табиийдир.Бу
борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар яратиш, янги-янги таълим-тарбия, маданият, санъат ва спорт
масканларини барпо этиш, ѐш оилалар учун уй-жойлар қуриш, ѐшларни иш билан таъминлаш, уларни
тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш бўйича бошлаган ишларимизни янги, юксак босқичга
кўтарамиз. Бизнинг навқирон авлодимиз манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятимиз яқинда қабул
қилинган ―Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида‖ги қонун асосида қатъий давом эттирилади. ―Камолот‖ ѐшлар
ижтимоий ҳаракати барча ѐшларимиз интиладиган, уларнинг қобилият ва иқтидорини рўѐбга чиқарадиган ва
манфаатларини ҳақиқий ҳимоя қиладиган ташкилотга айланиши учун барча чораларни кўрамиз.
Инсоннинг жамиятда фаолият юритиши, одамлар билан ўзаро муносабат олиб бориши, борлиқни
англаши, кузатишида унинг хулқи намоѐн бўлади.Кундалик ҳаѐтда инсонлар кўпинча ўз хулқларини
ҳимояланиш ѐки агрессив ҳолатида намоѐн этишади. Агрессия – лотинча ―аggression‖ - тажовуз сўзидан
олинган бўлиб, жамиятда ўрнатилган ахлоқий меъѐрларга, инсонларнинг яшаши тартибига қарши борувчи,
жонли мавжудот ѐки жонсиз буюмга тажовуз қилиш йўли билан зиѐн етказувчи, одамларга жисмоний зарар ѐки
психологик нохушлик (салбий кечинма, танглик ҳолати, қўрқув, тушкунлик ва б.) келтирувчи мотивлашган
деструктив хулқ.
Ёшларда агрессив хулқ шаклланмаслигида авваламбор оиланинг ўрни муҳим ҳисобланади. Ўғил
болаларда агрессив ва антиижтимоий хулқ шаклланишида ота билан ижобий муносабат ўрната олмаслик
340
асосий омил вазифасини бажаради. Агрессив хулқ шаклланишининг олдини олиш учун боаларни ижтимоий
ҳаѐтга ижобий мослаштириш, спорт тури билан мунтазамшуғулланиши, турли спорт тадбирлари ва оилавий
мусобақалар ташкил этиш лозим.
Давлатимиз томонидан ўсиб келаѐтган ѐш авлодни жисмонан соғлом ҳамда ақлан етук бўлиб вояга
етиши учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Хусусан спортнинг нафис ва нозик, аѐлларга хос
турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаѐт тарзига айлантириш ва шу
орқали аѐллар саломатлигини асраш, аѐлда ўз соғлигига бўлган масъулликни кучайтириш, соғлом авлод
туғилишини таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бирига айланди ва бу борада давлатимиз кенг
ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараѐн Ўзбекистонда кучли ижтимоий сиѐсат ўз тараққиѐт дастурига
асосланган ҳолда олиб борилаѐтганидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |