ОЗИҚ ОВҚАТ СИФАТИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АСОСИДИР
ЗИЯМУХАМЕДОВА С.А., БЕРДИЕВА Д.Т., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Озиқ овқат сифати соғлом турмуш тарзига бевосита боғлиқдир. Инсон истеъмол қилаѐтган озиқ овқат
унинг ҳаѐт тарзига таъсир қилмай қолмайди. Чунки, моддалар айланиш тизимининг асосида инсон томонидан
қабул қилинаѐтган моддаларнинг аҳамияти ниҳрятда катта. Бунга, қадим замонлардан буѐн эътибор
қаратилгани фикримизнинг яққол далилидир. Эрамиздан олдинги асрларда қадимий Вавилонда озиқ – овқат
маҳсулотларига талаблар ва унга жавобгарлик акс эттирилган хужжатлар мавжудлиги бизгача етиб келган.
Бундай ҳужжатлар қадимги Хитойда ҳам юритилган бўлиб, эрамиздан 500 йил аввал хитой императори Танг ўз
декретида сотувчилар гўштни бузилган ҳолда сотса хивич билан калтакланиш жазоси берилиши тўғрисида
фармон қабул қилган. Амир Темур давлатида ҳам озиқ – овқатлар хусусан гўшт маҳсулотлари сифати
подшохлик вакиллари томонидан қаттиқ назорат қилинган. Европада ўрта асрлардан бошлаб тухум, гўшт,
пишлоқ, вино ва нонни сифати ва хавфсизлиги қонунлари қабул қилинган ва улардан айримлари ҳозирга қадар
амалиѐтда қўлланиб келинмоқда. Ҳозирги вақтда Бирлашган миллатлар ташкилоти қошида озиқ – овқат
маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги билан шуғилланувчи махсус экспертлар гуруҳи мавжуд. Ундан ташқари
барча давлатларда ушбу масалалар бўйича тегишли қонунлар қабул қилинган ва у билан шуғилланувчи
хукумат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Республикамизда ҳам мустақиллигимизнинг илк давридан бошлаб
халқимиз саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида қатор ислоҳатлар амалга оширилиб келинмоқда.
АҚШнинг The Economist Intelligence Unit изланишлар маркази ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда озиқ-
овқат маҳсулотлари сифати кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон — 83 ўринда. Шу ўринда, бизда нега бундай, ахир
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари жуда юқори сифатли эканини биз яхши биламиз-ку, деган савол
туғилди. Афсуски, америкаликлар ушбу кўрсаткични маҳсулотларнинг ҳақиқий сифатига қараб эмас, балким
крахмалсиз маҳсулотлар сони, парҳез таомлар хилма-хиллиги, ўғитлар ишлатилиши устидан назорат ва миллий
озиқ-овқат стратегияси каби, иккиламчи кўрсаткичлар ѐрдамида ҳисоблаган.
Ушбу рейтингда МДнинг бошқа давлатлари ҳам киритилган, Қозоғистон (56 ўрин), Тожикистон (88
ўрин) ва Россия (43 ўрин).
Инсон ўзи яшаб турган ташқи муҳитга турлича оғир ва зарарли металларни, саноат ва турмуш
чиқиндиларини чиқаради. Ер юзида минглаб кимѐ заводлари фаолият кўрсатади. Табиийки, ушбу жараѐнда
ҳосил бўлган турли хил зарарли - токсик моддалар атроф – муҳит билан бир қаторда заминда етиштирилаѐтган,
ундан озиқланаѐтган ва келажакда инсон учун озуқа ҳисобланадиган барча озиқ – овқат маҳсулотларига у ѐки
бу даражада салбий таъсир кўрсатади. Ушбу салбий таъсирлар сабабли эса организмда турли касалликлар,
яллиғланишлар, тўқима дистрофияси каби касаллик ва уларнинг аломатлари келиб чиқа бошлайди. Ушбу озиқ
– овқат маҳсулотлари сифатини бузилиши ва хавсизлигига таъсир этувчи сабабларни микробиологик, кимѐвий,
физик ва янги технологиялар билан боғлиқ бўлган гуруҳлар мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |