8
бўлган касбий белгилари билан ажралиб туради. Бу белгилардан бири уларнинг сўз қўллаши бўлса, иккинчиси
фикр доирасидир.
Биринчи белги сўз қўллаш бўлиб, бунда ҳар бир касб вакилларининг ўзига хос фаол лексикаси бўлади.
Жумладан, маълум бир саволга турли касб эгалари турлича сўз қўллаб жавоб беришади.
Ўзбек миллатида ѐши катта кишиларга ҳурмат билдириш ва шунга яраша муомалада бўлиш одатий
ҳолдир. Суҳбат жараѐнидаги самимиятга, суҳбатдошга ѐн беришга ҳаракат қилиш катталарга хос бўлса,
тортишувга
тез кириб кетиш, тез хулоса чиқариш ѐшларга хосдир.
Шу сабабдан дискурснинг интерпритациясида ѐш фактори муҳим аҳамиятга эга. Дискурсда ѐш
факторининг белгилари қуйидагилар:
1. Ҳаѐтий тажриба, илм. Ёши катта кишиларнинг ҳаѐт тажрибаси, илми, фикрлаши дискурсни ўзига
хос ҳолатда интерпритация қилади. Улардаги ҳаятий тажриба, билим ва кўникма дискурсни чуқур англашга
асос бўлади.
2. Нутқий вазият. Катталар билан мулоқотга киришда нутқий вазиятга
эътибор берилиши керак
бўлади. Чунки катталар кўпроқ иш билан банд бўлишади. Кичиклар эса жуда қизиқувчан бўлади, эшитган ҳар
нарса, воқеа юзасидан ўзларича хулоса ҳам чиқаришади. Дискурсни тушунишда кичикларни эътиборга
олмаслик мумкин эмас. ―Уч чўчқача‖ ҳақидаги эртакни эшитаѐтган боланинг: ―Нега улар ѐлғиз яшашади, ота-
онаси йўқми?‖ – деган саволи ѐки ―Қизил шапкача‖ эртагини эшитаѐтган боланинг ―Бўри Қизил шапкачани
кўрганда еб қўйса бўлмасмиди?‖ деган саволлари ѐш болаларда ҳам дискурснинг ўзига
хос интерпритацияси
мавжудлигини билдиради.
3. Меҳнатга муносабат. Дискурсни тушунишда катталар билан кичикларнинг меҳнатга муносабатига
кўра ҳам фарқланади. Катталар уни тирикчилик, яшаш учун кураш деб тушунишади. Ҳаѐтнинг гўзал
томонларинигина кўрувчи кичкинтойлар учун меҳнат мазмунли бир ўйиндай гап, улар буюрилган ишни завқ-
шавқ билан қилишади, улар меҳнатни заҳмат деб тушунишмайди.
4. Маънавий бойлик. Катталар ва кичиклар интерпритациясида маънавий тавовуд ҳам бўлади.
Кичкинтойларнинг ҳам жажжигина, жуда гўзал ва соғлом дунѐси бор. Шу сабабдан кичиклар ҳар қандай воқеа,
ҳодисанинг замирида фақат яхшиликни кўради.
5. Сўз бойлиги. Катталар ва кичиклар интерпритациясида сўз бойлигида ҳам фарқ кўринади. Ўз-
ўзидан катталарнинг сўз бойлиги катта бўлади.
Дискурс жинс жиҳатдан ҳам қатор ўзига хосликларга эга. Аѐллар ва эркаклар нутқи орасидаги фарқли
хусусиятлар масаласи бўйича Европа, Яқин Шарқ мамлакатлари тиллари мисолида,
шунингдек, япон, рус,
грузин тиллари материалида қатор тадқиқотлар мавжуд. Туркийшуносликда бу борада Н.И. Гродеков (қозоқ ва
қирғизлар мисолида), Е. Д. Поливанов (Самарқанд эрониларининг ўзбекча нутқи мисолида), А. Н. Самойлович
(қозоқлар ва олтойлар мисолида) ларнинг кузатишлари, шунингдек, қатор туркийшунос-диалектологларнинг
асарларида мазкур масала билан боғлиқ кўплаб қайдлар бор.
В. М. Алпатов 1988 йили чоп этилган ―Япония. Язык и общество‖ номли китобида япон аѐлларининг
нутқи ҳақида анча батафсил маълумот беради ва японияда ҳатто махсус аѐллар тили (нутқи) мавжудлигини,
аѐллар нутқи эркаклар нутқидан мулойимлиги, назокатлилиги, шунингдек, айрим махсус тил бирликлари билан
фарқланиб туришлигини таъкидлайди.
Ўзбек аѐллари нутқининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида айрим рисола ва мақолаларида қисқача
тўхталиб ўтилган.
Эркак ва аѐлларнинг бурчи ва ҳақ-ҳуқуқлардаги, меҳнат тақсимотидаги фарқлар қанчалик катта бўлса,
уларнинг нутқидаги фарқлар ҳам шунчалик катта бўлади. Аѐлларнинг турли даврлардаги ижтимоий ҳолатлари,
яъни аѐлларга бўлган
муносабатлар, эркак ва аѐллар ўртасидаги меҳнат тақсимоти тилда, нутқда ўз
ифодасини топади. Дискурснинг меҳнат тақсимоти билан боғлиқ ҳолда жинс жиҳатдан хосланишнинг асосий
сабаби меҳнат, умуман фаолият, яъни инсоннинг доимий равишдаги машғулотининг унинг жисмига ва руҳига
таъсир этишлигидадир.
Ижтимоий-лисоний тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, нафақат турли миллат кишиларининг,
балки турли ҳудудларда яшовчи бир миллатга мансуб кишиларнинг дискурслари ҳам ўзаро фарқланиб туради.
Турли ҳудудларда яшовчи кишилар дискурс, энг аввало, уларнинг жонли сўзлашув
тили - шевасида
намоѐн бўлиши боис асосий масалага киришишдан олдин шева (диалект) ва у билан шуғулланувчи соҳа -
социолингвистикаларнинг асосий вазифалари, ўзаро фарқлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтишга тўғри
келади.
Тилшуносларнинг таъкидлашига қараганда, ўзбек диалектологиясида диалектнинг махсус концепцияси
ишлаб чиқилмаган. Шева, диалект, лаҳжа атамалари рус диалектологиясидаги говор, диалект,
наречие
атамалари таъсирида яратилган.
Қисқаси, дискурснинг ижтимоий гуруҳга ҳосланган вариативлиги жамиятнинг ижтимоий тузилиши
билан бевосита алоқада бўлади ва турли хил ижтимоий қатлам ҳамда гуруҳларда кўзга ташланадиган тил ва
нутқий тафовутларда ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: