Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


АҲОЛИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПОСБОН КУРАШЧИЛАРНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet404/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
АҲОЛИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПОСБОН КУРАШЧИЛАРНИ 
ТАЙЁРЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ 
 
ШАКИРЖАНОВ Т.А. ЎЗР ИИВ АКАДЕМИЯ 
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда олиб борилаѐтган давлат сиѐсати ва туб ислоҳотлар энг 
аввало аҳолининг, айниқса бошланғич синф ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, уни муҳофаза 
қилишда устувор тадбирлардан ҳисобланади. Бу йўлда ҳуқуқ ва хавфсизликни ҳимоя қилиш давлат идоралари 
ходимларининг хизмати беқиѐс аҳамиятга эга. Уларнинг жамоатчилик йўл билан иқтидорли ѐшларни, айниқса 
спортчи-курашчиларни жалб этиб, кўмакчи посбонлик фаолиятига жалб қилишдаги ишлари эътиборга 
лойиқдир. Бу ижтимоий-ташкилий усулларни ўрганиш ва оммалаштириш ҳозирги куннинг муҳим 
масалаларидан биридир. Тадқиқотнинг ушбу соҳага қаратилиши мавзунинг долзарблигидан далолатдир.
Мақсад ва вазифалар. Ўқувчи ва ишчи-хизматчи ѐшлар, ҳатто катта ѐшлар ўртасида безори, 
ҳуқуқбузарликларнинг мавжудлиги, баъзи шахсларнинг ―ислом давлати‖ шиори остида аҳоли ўртасида 
зиддиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аҳолининг таҳликага тушиши, ҳадиксирашига олиб 
бораѐтганлиги сир эмас. Бу каби салбий қусурларга қарши курашиш, хавфсизликни сақлаш, ҳуқуқни ҳимоя 
қилиш давлат идоралари (милиция) ходимларига кўмаклашувчи посбонларни тайѐрлаш масалаларини ўрганиш 
тадқиқотнинг мақсад ҳамда вазифаларини белгилаб беради.
Тадқиқот усуллари. 
- қонунчиликка, хавфсизликни муҳофаза қилишга доир ҳукуматнинг ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлари 
билан танишиш;
- йирик шаҳарларда ташкил этилган ―Маҳалла посбонлари‖ милиция таянч пунктлари тажрибаларини 
ўрганиш, кузатиш, суҳбат, мулоқотда бўлиш;
- олинган натижаларни математик-статистик йўл билан замонавий техник воситалар ѐрдамида ишлаб 
чиқиш ва ҳ.к.
Тадқиқот манзили ва предмети. Тадқиқот ишлари 2014-2016 йиллар даврида Тошкент шаҳар ички 
ишлар идоралари тармоқларида олиб борилиб, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолларининг иш 
тажрибалари асос (пердмет) қилиб олинди.


414 
Тадқиқотнинг янгилиги ва амалий моҳияти. ―Маҳалла посбонлари‖ институтлари тармоқларида турар 
жойлардаги иқтидорли ѐшлар, ЎзР ИИВ академияси курсантлари, олий ўқув юртлари талабаларини танлаб, 
хавф туғдирувчи манзилларда (ўқув муассасалари, боғчалар, давлат идоралари, савдо-маркетинг марказлари ва 
ҳ.к.) кузатиш ишлари олиб борилди. Харидорлар ва савдо ходимлари, мактаб ўқувчиларининг ғашини 
келтирувчи хатти-ҳаракатларга барҳам берилди. Посбонларнинг қўлидаги (тирсак устлари) ―посбон‖ деб 
ѐзилган тасма-белгилар хавф солувчиларни узоқлаштиришга имкон берди. Маҳалла шароитидаги спорт 
залларида посбонларга рақибларга қарши курашиш, мулоқотда бўлиш, уларни таслим қилишда қўлланиладиган 
амалий усуллар (мулоқот, тартибга чақириш, кураш ва ҳ.к.) ўргатилди. Бу жараѐнлар посбонлар фаолиятини 
такомиллаштириш, хавфсизликнинг олдини олиш ва қўйилган бошқа вазифаларни самарали амалга оширишга 
хизмат қилди.
Илмий фараз. Аҳоли истиқомат қилиш жойлари (маҳалла, кўп қаватли уй-жой, қишлоқлар), таълим-
тарбия муассасалари, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, кўнгил очиш, савдо-маркетинг ва шу каби жойларда 
хавфсизликнинг барқарор бўлиши учун:
- аҳолига хавф-хатар юзага келиш сабабларини кенг ва чуқурроқ билиш доимо англатилса;
- аҳолининг, айниқса ўқувчи ѐшларга хавф солувчи шахсларнинг афт-ангори, юриш-туриши, 
муносабатларини (психологик ҳолатлари) тезда сезиш йўлларини оила, таълим муассасаларида пухта 
ўргатилса;
- фавқулодда содир бўладиган ҳодисалар (ножўя ҳаракатлар – безорилик, бесабаб уруш чиқариш, 
тегажоқлик ва ҳ.к.) юз берганда тезда хабар қилиш йўллари уқдирилса;
- спортдаги иқтидорли ѐшлар, айниқса спорт курашчилари ―Маҳалла посбонлари‖ таркибига кўпроқ 
жалб этилса;
- профилактика инспекторлари ўзларига ѐрдамчи-сардорларни тўғри танласа (синовлардан ўтказиш 
орқали);
- фаол посбон ва сардорларнинг ота-оналари ва устозлари шаънига шарафлар айтилса, мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Тадқиқот натижалари ва хулосалар.
Республикада ―Ички ишлар органлари тўғрисида‖ қонун қабул қилиниши (сентябрь, 2016) 
профилактика инспекторлари, милиция таянч пунктлари, ―Маҳалла посбони‖ каби институтларнинг иш 
фаолияти ва масъулиятларини оширишга сабаб бўлмоқда.
Президент Ш.Мирзиѐевнинг таклифи асосида ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини 
олиш ва профилактика куни деб эълон қилинди. Шу асосдан тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, 
жамоат тартибини сақлаш, ҳар бир оила, ҳар бир инсон, маҳалла хавфсизлигини таъминлашдек мураккаб, айни 
вақтда шарафли вазифани бажариш амалга оширилмоқда. 
Таъкидлаш жоизки, бу жараѐнларда ўқувчи ѐшлар, айниқса мактабларнинг бошланғич синф 
ўқувчиларининг ўқув муассасасига етиб келиши, дарсдан кейин ўз уйларига етиб боришида турли тасодифлар 
юз бермаслигини таъминлаш билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу сабабдан таълим муассасаларидаги касбий-жисмоний тайѐргарлик дарслари, спорт 
машғулотларида жисмоний сифатларни (тез югуриш, узоқ масофага югуриш, улоқтириш – куч, чидамлилик ва 
ҳ.к.) махсус йўналишларга (олишув, қувиш) қаратилиши (дзюдо, самбо, каратэ ва бошқ. курашлар, бокс, 
кикбоксинг ва ҳ.к.) лозим бўлади. Айниқса, маҳалла, ўқув муассасалари шароитида (спорт иншоотлари, 
мутахассис мураббийлар), ўқувчи ҳамда ишчи-хизматчи ѐшлардан танлаб олиб, ―посбонлар гуруҳи‖га жалб 
этиш, уларга таҳдид солувчи, ѐвуз кучларга қарши ишлатиладиган махсус кураш усулларини ўргатиш, бунда 
мураббийлар ва ички ишлар идоралари ходимларининг (милиция таянч пунктлари) ўзаро ҳамкорлигини 
мустаҳкамлаш талаб этилади. Бунда таҳдид солувчи ѐвуз кучларга қарши олишувларда чегараланмаган 
амалларни ишлатишга вазиятнинг ўзи тақозо этиши мумкин (1-жадвал).
1-жадвал
Таҳдид солувчи ѐвуз кучли рақибларга қарши кураш усулларининг тузилмаси 
№ 
Спорт курашлари доирасида 
Муайян ҳаракатларга қўшимча усуллар

Миллий ва эркин курашлар
Қўл, оѐқ, бармоқлар, бўйин, белни қайириш, бураш 

Дзюдо, таэквондо, каратэ, 
кикбоксинг, аралаш курашлар 
Истаган ва қулай пайтларда зарб билан нозик 
аъзоларга тепиш, муштлаш, сиқиш, чўзиш, мушт ва 
бармоқларни суқиш

Самбо
Бўйин, тирсак, тизза, бармоқ бўғинларини қайириш, 
букиб эзиш, қисиш, бўғиш 

Чекланмаган энг зарур ҳаракат 
амаллари 
Совуқ қурол (пичоқ, ханжар, учли таѐқ-чўплар, 
темир буюмлар ва ҳ.к.) билан ҳужум ва ҳимоя қилиш: 
санчиш, отиб санчиш, уриш, босиш ва ҳ.к. 
 
Эслатма: чегараланган ҳимоя ва ҳужум амалларни БЎСМ машғулотлари, кураш, бокс машғулотлари 
бўйича секцияларда қиѐсий равишдагина намуна қилиб кўрсатиш лозим. Ёшларнинг ўзаро ўйин-машқ ѐки бирон 
келишмовчилик пайтларда бу амалларни ишлатмасликни уқдириш ва талаб этиш шарт.


415 
Хулоса шундан иборатки, аҳолининг тинч-осойишта яшаши ва самарали меҳнат қилиши, шунингдек, 
ўқувчи ѐшларнинг ҳадиксиз касб-ҳунар йўлида таълим олишларини муҳофаза қилишда давлат сиѐсати 
доирасида маданий, тарбиявий ва ташкилий-бошқарув фаолиятларни таъминлаш, уларни мунтазам равишда 
назорат қилиб бориш, зарур бўлганда амалий тадбирларни ўтказиш давр талабидир. Бу йўлда кенг 
жамоатчилик, ҳуқуқни ҳимоя қилиш давлат идоралари (ички ишлар органлари – милиция) фидокорона меҳнат 
қилаѐтганини эътироф этиш лозим.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish