Бизнинг таърифимизга кўра эса социолингвистик компетенция- сўзловчининг коммуникатив
жараѐнда ижтимоий ҳаѐт воқеа ҳодисалари мазмун ва моҳияти асосида ўз-ўзини ва атрофдагиларни нутқ
техникаси талаблари асосида ижтимоийлаштириб бориш демакдир.
Ҳозирги замон социолингвистикасининг характерли хусусияти, нафақат тилшунослик ва
социологиядаги мос бўлимларни шунчаки бир-бирига механик тарзда қўшиш эмас, балки уларни ягона
назария, тадқиқот мақсади ва объекти, аппарати, тартибининг умумий йиғиндисини бир хил тушунишга бир-
лаштиришдан иборатдир. Социолингвистик табақалашиш ҳақида тил тизимида тарихийлик, муқобиллик ва
детерминациялилик планида социолингвистиканинг ядроси ҳисобланган социолингвистик табақалашиш катта
аҳамиятга эгадир. Тилни эгаллашга табақалашган талаблар ва уларни қўллаш ижтимоий вариантлилиги билан
изоҳланади. Буларни эса қуйидагича таснифлаш мумкин:
1) диалект ва ҳудудий мулоқот тили (сўзлашувчининг географик келиб чиқиши билан изоҳланади);
2) социолект (сўзловчининг ижтимоий статуси билан изоҳланади);
3) стилистик даража ва функционал стиль (коммуникатив вазият ѐки коммуникатив вазифанинг натижаси
сифатида).
Ушбу уч томонлама муқобиллилик-социолингвистик табақалаштириш – вақтинчалик параметр (тарихий
компонент) демакдир. Шуни таъкидлаш лозимки, социолингвистик табақалаштириш мос келадиган тил
вариантларидан эмас, балки ушбу вариантларни ифода этадиган омиллардан ташкил топади.
Социолингвистикага оид илмий-назарий манбалар таҳлилига кўра, унинг асосий тушунчалари
қуйидагилардан иборатдир: тил ва жамият, тил муҳити, ижтимоий-коммуникатив тизим, тилнинг ижтимоий-
лашуви, коммуникатив компетенция, тил ва маданият, тил коди, кодлар қўшилиши, тил ва ижтимоий омиллар,
билингвизм (икки тиллилик), диглоссия, тил сиѐсати ва бошқалар.
Шунингдек, тил назарияси бўйича баъзи тушунчалар: тил қоидаси, нутқий мулоқот, мулоқот
маданияти, мулоқот турлари, нутқ қоидалари, нутқ турлари, нутқий алоқа, тилларнинг бир-бирига таъсири,
тилшунослик асослари, тилларнинг ривожланиш қонуниятлари, тиллар ривожига таъсир этувчи омиллар,
халқаро тиллар ва уларнинг интеграция жараѐнидаги ўрни, тарих, фалсафа, ижтимоий психология, ижтимоий
педагогика, сиѐсатшуносликнинг категориялари таъсири: жамиятнинг ижтимоий муҳити (макромуҳит,
микромуҳит) ижтимоий идеал, ижтимоий муносабат, ижтимоий тарбия, ижтимоий ахборот, ижтимоий ҳаѐт,
ижтимоий тирикчилик, ижтимоий сиѐсат, ижтимоий ҳаракат, ижтимоий қатлам, ижтимоийлашув, ижтимоий
жараѐн, ижтимоий маданият ва бошқалардан иборатдир. Ушбу тушунчалар лингвистик компетентликнинг
сифат кўрсаткичини белгилайди.
Бўлажак инглиз тили ўқитувчиси социолингвистик компетентлигини шакллантиришда асосий омил
Do'stlaringiz bilan baham: |