ҲАРАКАТ КЎНИКМАЛАРИ ВА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
БОЛТАЕВ А.А. ТошДШИ
Ҳаракат кўникмалари ѐки манбаларда ифодаланишича ―ҳаѐтий зарур ҳаракат кўникмалари‖
(ўтириш,туриш, эмаклаш, юриш, югуриш, тўхташ, сакраш ва ҳ.к.) наслий омилларга боғлиқ бўлиб, онтогенетик
тараққиѐтнинг турли босқичларида шаклланиб боради. Бундай кўникмалар бола туғилишидан бошлаб, ота-
оналари, боғча мураббийлари, турли таълим муассасалари, спорт тўгараклари мутахассис ўқитувчилари
ѐрдамида тарбияланади.
Одамзот узоқ ўтмишдан бошлаб ўз оиласи, қабиласи ва эл-юртини ҳимоялаш, қиз болаларни уй-рўзғор
ишларига, ўғил болаларни овга, меҳнатга, жанг қилишга хос ҳаракат кўникмаларига ўргатиб келган.
Бундай кўникмалар халқ байрамлари, анъаналари, расм-русмлари ва удумларда қўлланиладиган
миллий ҳаракатли ўйинларда мерганлик, касб-меҳнат, уй-рўзғор ишлари, дорда мувозанат сақлаб юриш ва
бошқа шу каби ҳаракат кўникмалари машқлантирилган. Ушбу ўйинларда ижро этиладиган ҳаракат
кўникмалари ―Ким чиройли бажаради‖, ―Ким тез бажаради‖, ―Ким аниқ бажаради‖, ―Ким чаққон‖, ―Ким энг
чидамли‖, ―Ким зукко" каби шартли мезонлар асосида баҳоланган
Ҳар қандай ҳаракат ҳам онгсиз ва бемақсад бажарилмайди. Ҳатто чақалоқ ѐшидаги болаларда ҳам бир
қарашда онгсиз бажарилаѐтган ҳаракатлар (кулиш, сарак-сарак қилиш, бирор нарсани ушлаш ва ҳ.к.) бош мия
яримшарларида жойлашган анализатор марказлар (ҳаракат, кўриш, эшитиш ва ҳ.к.) ―раҳбарлигида‖ афферент
ва эфферент нерв йўллари орқали бошқарилади. Нерв-мушак толалари, тўқима ва ҳужайраларида эса ушбу
ҳаракатлар излари хотира аппаратида қисқа ѐки узоқ муддат давомида сақланади . органлар функциялари
етилган сари ва хотира ,онг, диққат, тафаккур, тасаввур, идрок шаклланган сари фойдали ва устивор мақсадга
қаратилган асосий ҳарактлар бош миянинг интеграл функцияси орқали назорат қилинади ва бошқарилади,
қолган иккинчи даражали ҳаракатлар эса қобиғ ости функционал бўлимлар (орқа мия, узунчоқ мия, ўрта мия ва
мияча ва ҳ.к.) иштирокида назорат қилинади
Асосий ҳаракатлар деганда муайян вазиятда доминант мотивацияга асосланган аниқ мақсадли фойдали
натижага эришиш ва эҳтиѐжни қондириш учун ижро этиладиган ҳаракатлар тушунилади.
Қўшимча ѐки иккинчи даражали, ихтиѐрсиз ѐки ихтиѐрли ҳаракатлар ҳам ўз ўрнида муҳим амалий
аҳамият касб этади. Эҳтиѐжни қондирувчи асосий ҳаракатлар занжири таркибидан ташқари бажариладиган
(бундай ҳаракатлар маҳорат ҳали шаклланмаганда рўй беради) мақсадли ҳаракат фаолиятига, шу жумладан
фойдали натижага эришиш имкониятига салбий ) мақсадли ҳаракат фаолиятига, шу жумладан фойдали
натижага эришиш имкониятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин (П.К. Анохин, 1980; 2002).
Ҳаѐтда, турмуш ―чорраҳаларида‖ касбий меҳнат, ҳарбий хизмат, айниқса вазиятли спорт турларига хос
мақсадли ҳаракатларни фойдали натижа билан ижро этиш ва эҳтиѐжни қондириш нафақат шу ҳаракатлар
техникаси ва тактикаси боғлиқ, балки прапорционал шаклланган жисмоний сифатлар (куч, тезлик, чаққонлик,
чидамкорлик, эгилувчанлик ва уларнинг турлари) билан белгиланади.
Жисмоний сифатлар – куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик, эгилувчанлик – бу қандай жараѐнлар,
уларнинг моҳияти, ички ва ташқи хусусиятлари нималар билан белгиланади ѐки қандай мезонлар билан
ифодаланади – деган савол туғилади?
Жисмоний сифатлар – бу психобиологик энергоресурсларга асосланган ва у ѐки бу кўринишда
намойиш этиладиган ҳамда муайян натижа (см., м., км., гр., кг., сек., мин ва ҳ.к.) билан якунланувчи ―ташқи‖
жараѐндир.
Жисмоний сифатнинг намойиш этилиши (ташқи қиѐфаси) ва уни қандай натижа билан тугалланиши
организмда фаолият кўрсатувчи барча морфо-физиологик органларнинг биоэнергетик имкониятлар билан
белгиланади. Морфофункционал органлар машқланган сари улар шаклланиб боради, биоэнергетик
имкониятлар заҳираси орта боради. Бинобарин, мазкур морфофункционал жараѐн жисмоний сифатнинг ―ички‖
механизмини ифодалайди. Айнан шу ―ички‖ механизм жисмоний сифатнинг ―ташқи‖ натижасини
таъминлайди.
Жисмоний сифатларни ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш жисмоний тайѐргарлик жараѐни
деб аталади. Жисмоний тайѐргарлик натижаси жисмоний сифатлар кўрсаткичлари билан ифодаланади.
Жисмоний тайѐргарлик икки турга бўлинади: умумий ва махсус жисмоний тайѐргарлик.
Умумий жисмоний тайѐргарлик умумий жисмоний сифатларни (куч, тезкорлик, чаққонлик,
чидамкорлик, эгилувчанлик) ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш жараѐнини ташкил қилишга
қаратилади.
302
Махсус жисмоний тайѐргарлик эса танланган спорт тури хусусиятларига мос махсус жисмоний
сифатларни ривожлантириш ва такомиллаштириш функциясини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |