4. Бўлакчалардан хотира асосида сурат тузиш (қисқа муддатли хотира) (4-илова).
Бунинг топшириғи учун иккита бир хил сурат лозим. Суратлардан бири болага 30 сония кўрсатилиши лозим. Иккинчи сурат олдиндан бир неча қисмларга ажратилади. Шундан сўнгра намуна олиб қўйилади. Бола унга тақдим этилган алоҳида қисмлардан сурат
5.Узоқ муддатли хотирани тадқиқ этиш. Ушбу топшириқда боланинг билимлар заҳираси ва эруцияси аниқланади(5-илова).
6. Ҳаракат хотирасини тадқиқ этиш: катталар боладан маълум ҳаракатларни кетма-кет такрорий бажариши сўралади, маслан, чап қўлни ўнг қулоққа тегизиши, жилмайиши, ўтириб олиши ва бошқалар. Ёки маълум бармоқ ҳолатини нусха олишлари мумкин (6-илова).
Болада нозик қўл моторикаси ривожланганлигини ифода этилганлигини қайд этганинг сингари унинг нутқини муҳокама қилиш ҳам мумкин. Бу нутқ учун жавоб берувчи марказ ва мияда ўрин олган майда ҳаракатлар жавоб берувчи марказларга боғлиқ. Боланинг қўл бармоқлари ривожлангани сингари унинг нутқи ҳам ривожланган бўлади.
7. Ассоциатив хотира диагностикаси. Ушбу методика ёрдамида болаларнинг хотирасида ассоциатив қонуниятларни сингдири орқали уларнинг эсга олиб қолиш ва эсга тушириш самарадорлигини аниқлаш ва ривожлантириш мумкин.
Тадқиқот методикалари ва уларни татбиқи билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш билан биргаликда болалар хотирасини шакллантиришга хизмат қилувчи психологик ривожлантириш дастурига ҳам эътибор қаратамиз.
2.2. Болалар хотирасини ривожлантириш дастури
Илмий изланишимизда мактабгача ёшдаги болалар хотирасини ривожлантириш дастурини тақдим этиш битирув малакавий ишнинг амалий вазифаларидан бир саналади.
Мақсади: махсус машқлар ва ўйинлар орқали болалар хотирасини етарлича ўстиришга эришилади.
Дастурнинг мақсади:
1. Хотиранинг турларини ривожлантириш: ихтиёрий, ихтиёрсиз, кўриш, эшитиш, узоқ ва қисқа муддатли.
2. Бошқа билиш жараёнлари билан хотиррани ўзаро алоқадорликда ривожланишига эриш.
3. Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.
Машғулот ҳафтасида 2 марта уюштирилади. Машғулотнинг давомийлиги 20 дақиқага яқин.
Машғулот мазмуни 4 та машқдан иборат бўлиб, Черемошкина Л.В. [32], Урунтаева Г.А., Афонькина Ю.А. [34] лар томонидан тақдим этилган машқлардан иборат.
1. Кўриш хотирасини ривожлантириш.
Болага 10 та ҳар хил ҳайвонлар акс эттирилган суратлар берилади ва уларга диққат билан қараши сўралади. Бунинг учун 3-5 дақиқали вақт ажратилади. Сўнгра суратлар олиб қўйилади. Болага кўзини юмиб, ҳайвонот боғида сайр қилиб юрганини тасаввур қилиши сўралади.
Йўриқнома: «Мен сенга ҳайвонлар номини айтаман, сен эса мен номини айтмаганларни эслайсан ва айтасан».
Бошладик, тулки, бўри, типратикан, жирафа, фил.
Суратда бўлган ҳайвонларни санаб ўт.
Суратда бўлган ҳайвонларни санаб ўт.
Болага яна 10 та сурат берилади ва ундан дастлаб берилган хайвонлар бор суратларни айтиш ва кўрсатиши сўралади.
3-топшириқ. Суратлардан ўзинг номларини айтган ҳайвонларни топ.
4-топшириқ. Суратлар олиб қўйилади. Боладан ҳайвонларни номларини айтган тарзда эсга тушириши сўралади.
5-топшириқ. Сен биладиган барча ҳайвонларни номларини айтиб ўт.
2. Ихтиёрий хотирани ривожлантириш ва предметларни таснифлаш.
1. «Мана шу туришда».
2. «Топишмоқлар».
Бошловчи топишмоқларни топади (масалан, қиз зиндонда, кокили кўчада ва бошқалар) Бошловчи яна қўшимча қилиб, болалар фақат топишмоқни топибгина қолмай, уларни изоҳлашлари ҳам лозимлигини тушунимпади.
Сўнгра бошловчи болаларга мустақил тарзда сабзавотлар ҳақида топишмоқ ўйлаб кўришларини сўради. Намуна келтириб ўтади: «Ям-яшил, аммо...........эмас ?» – «қурбақа, ўт, ниначи», - болалар топишлари керак бўлади. «Дўми бор, аммо… эмас?» – «шолғом, қарға, сичқон». «Уни қовуриб бўлмайди, лекин…?» – «Тузлаш, димлаш».
3. «Рассом».
Бола рассом бўлиб ўйнайди. У кимнинг чизганига эътибор қаратиб, қўяди ва унга сўзли портрет беради.
Бошқа ўйинлар варинатини тавсия этилади ва иштирокчилар унда нима чизилганлигини изоҳлайдилар.
4. «Кимга нима керак» (суратлар).
Ўйинда нечта гуруҳ ва нечта бола иштирок этиши карточка орқали саралаб олинади. Ҳар бир бола бирор гуруҳга мансуб карточкани олади. Бошқа суратлар бошловчининг қўлида туради. У ҳар хил гуруҳга тегишли карточка борлигини тушунтиради (полизлар, гуллар, ҳайвонлар ва бошқа). Бола анйнан ўзига тегишли суратни танлайди. Бошловчи боғламдан карточкани олиб, “Кимга пиёз керак” деб айтади. Бола полизлар ичидан бирини танлаб, “Менга сабзавотлар керак” деб карточкалардан бирини олади. Агар бола нотўғри жавоб берса, у ҳолда у карточкалардан яна бирини олишини таклиф этади. Ўйин якунида ким кам карточка тўплаган бўлса, улар мағлубиятга учраган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |