Тажриба натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилишда:
Ҳар бир такрорлашдан тўғри эсда олиб қолинган сўзларнинг умумий сони ҳисобланади ва "У" ҳарфи билан белгиланади.
Олинган ушбу натижага қараб ёд олиб қолишнинг умумий -жадвали чизилади.
Бундан ташқари текширилувчининг оғзаки ҳисоботи ва текширилувчининг кузатишлари ҳам тахлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Охирида ҳар бир текшрилувчининг -жадвали бир-бирига солиштириб чиқилади ва хулоса қилинади.
Биз тадқиқотимизда “Хотира кўламининг материални англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш” усулини қўлладик. Чунки ушбу методикада қўлланиладиган материалнинг хусусиятини ўзгартириб турли ёшдаги ўқувчиларда қўллаш мумкин.
“Хотира кўламининг материални англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш” усулида:
Тажриба мақсади: Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш.
Тажриба материали: Маъно жиҳатдан боғланган ва боғланмаган сўзлар қатори келтирилган бланк. Методика учта тажрибани ўз ичига олган бўлиб, бу тажрибалар бир хил тартибда тўзилгандир. Улар эслаб қолиш учун берилаётган материалнинг турлича намойиш этилиши билан фарқ қилади:
Биринчи тажрибада ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, учта ҳарфдан иборат бўлган сўзлар намойиш қилинади.
Масалан: кан, ван, сор, тин.
Иккинчи тажрибада эса маъно билдирган холда умумий номга бирикмайдиган сўзлар намойиш қилинади.
Масалан: қовун, темир, дарё, тахта, сигир, чой.
Учинчи тажрибада эса маъно жихатдан умумий номга бирикувчи сўзлар намойиш қилинади: Масалан: мева, барг, илдиз, поя, гул, дарахт, шоҳ, кўчат.
Ҳар бир тажрибада текширилувчига кетма-кет равишда 4,6 ва 8 сўздан иборат бўлган қаторлар намойиш қилинади. Ҳамма тажрибавий материал олдиндан тайёрлаб олинади ҳамда протоколга натижалар қайд қилиб борилади.
Олинган натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш
Аввало олинган натижалар протоколга ёзиб борилади. Бунда ҳар бир элементнинг номи эмас, балки тартиб рақами ёзиб борилади, Эсдан чиқарилган элементлар протоколга қайд қилинмайди. Агар текширилувчи берилган материалдаги элементдан ташқари элемент номини ёзса, бу нарса протоколда қайд қилинади.
Бундан ташқари ҳисоблаш чоғида ҳар бир қатор учун умумий бўлган иш самарадорлиги (фоизларда) текширилади. Ушбу холатда қатордаги тўғри эслаб қолинган сўзлар сони умумий сонга бўлинади.
Масалан: Биринчи қаторда 4 та сўздан 3 таси эслаб қолинди, дейлик.
Демак,
3
------ 0,75%
4
Биринчи қаторни эслаб қолиш самарадорлиги 0,75 % ни ташқил қилади. Шунга ўхшаш холда бошқа қаторларнинг ҳам иш самарадорлиги ҳисоблаб топилади.
Натижалар тахлил қилиниб, хулоса чиқаришда ҳар бир тажриба бошқа тажрибалар билан солиштириб қўйилади, улар орасидаги фарқ аниқланади ҳамда бу фарқларнинг асосий сабаби нимада эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |