«Пиктограмма» тести (ПЗ карточкаси)
Виз тадқиқот ишимизнинг иккиннчи босқичида А.Р.Луриянинг эсда олиб қолишни тадқиқ қилишда "Пиктограмма" усуслидан фойдаландик. Ушбу усул хусусиятига кўра, асосан, тажриба учун қалам ва қоғоз талаб қилинади.
Рағбатлантирувчи материал. Оқ қоғоз (стандарт А4 ҳажм), қалам, эслаб қолиш учун сўз ва иборалар тўплами. 5-10 ёшли болалар учун қуйида 12 та сўзлар тўп-ламини ишлатиш мумкин:
Қувноқ байрам Мазали таом Талабчан ўқитувчи
Оғир иш Шамол Касаллик
Хайирлашув Ўқиш Қизиқарли мултъфилим
Қўрқув Қувноқ гуруҳ Алдов
Йўриқнома: «Мен ҳозир сенга сўзларни ўқиб бераман, сен бу сўзларни яхшилаб эсингда олиб қолишинг ва машғулот охирида уларни такрорлаб беришинг зарур. Сўзлар кўп, ҳар бир сўзни хотирангда осон сақланиб қолиши учун мана шу вараққа эсингда қолган ниманидир расмини чизишинг мумкин. Чизганда ҳарфлар эмас, фақат расмлар чизиш мумкин. Сўзлар жуда кўп, варақ бўлса битта, сен расмларни шундай жойлаштиргинки, ҳаммаси бир вараққа жойлашсин. Расмларни алоҳида аж-ратиб кўрсатма, бу ерда расмларнинг сифати эмас, балки улар сўзларнинг маъноси-ни англатиб, сен учун сўзларни эслатиб турувчи яхши ёрдамчи восита бўлсин».
Тест ўтказиш усули. Берилган сўз ва сўз бирикмалари аста-секинлик билан кетма-кет овоз чиқариб ўқилади. Бола эса сўзларни боғланишлар орқали чизади. Ҳар бир расм учун 2-3 дақиқа ажратилади. Бола ҳарфларни ёзмасдан, фақат чизишини катталар диққат билан кузатадилар. Агар бола ҳаддан ташқари катта расм чизса, варақ битталигини ва унга ҳамма расмларни жойлаштириш кераклигини эслатиб қўйиш зарур. Бу эслатмани бир маротаба иккинчи ёки учинчи сўзлардан кейин айтадилар. Агарда болалар биринчи чизган расмига қўшимча деталлар чизишга берилиб кетсалар, уларга расмнинг сифати эмас, балки унинг айтилган сўзлар билан боғлиқлигини чизиш зарурлигини эслатиш керак. Иккинчи сўз ўқиб берилгандан сўнг болага расмлар сўзларни эслаш учун ёрдамчи восита эканлигини айтиш зарур.
Иш жараёни якунлангач, қайси расм қайси сўзга тегишли эканлигини катталар алоҳида рақамлаб чиқишлари зарур. Агар бола санашни билса, унда боланинг ўзига бу жараённи бажаришни таклиф этиш мумкин. Тест жараёни ўтказилгач, болаларга ўзларининг варақларини тарқатиб, улардан катталар ўқиган сўзларни эслашлари сўралади. Тўғри ва хато айтилган сўзлар санаб, ёзиб борилади. Агар бола «хайрлашув» сўзининг ўрнига «айрилик» ёки «мазали таом» сўз бирикмаси ўр-нига «ширин таом» деб айтса, бу хато ҳисобланмайди.
Узоқ муддатли хотиранинг хусусиятларини ўрганиш учун 30 дақиқадан сўнг болага қайтадан у чизган расм кўрсатилади ва сўзларни айтиш сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |