Илмий рахбар: Ш.Соатов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15 гурух талабаси Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусида ёзган битирув ишига катта ўқитувчи А.Олимов томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хусанов Шерзоднинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида баскетбол спорт турига тавсиф ва унинг ривожланиш хусусиятлари, ёш баскетболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришда хракатли ўйинларнинг ўрни, махсус ва ёрдамчи машқларни мустаҳкамлаш учун миллий ва ҳаракатли ўйнларни қўлланилиши, техникага ўргатишда дастлабки чуқурлаштирилган ва мукаммаллаштирувчи босқичлар тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хусанов Шерзод битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хусанов Шерзод ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хусанов Шерзод томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: А.Олимов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15 гурух талабаси Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусида ёзилган битирув малакавий ишига Жисмоний маданият кафедраси мудири Б.Турғунов томонидан
ТАҚРИЗ
Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хусанов Шерзоднинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида баскетбол спорт турига тавсиф ва унинг ривожланиш хусусиятлари, ёш баскетболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришда хракатли ўйинларнинг ўрни, махсус ва ёрдамчи машқларни мустаҳкамлаш учун миллий ва ҳаракатли ўйнларни қўлланилиши, техникага ўргатишда дастлабки чуқурлаштирилган ва мукаммаллаштирувчи босқичлар тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хусанов Шерзод битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хусанов Шерзод ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хусанов Шерзод томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |