Тақризчи: Ўразов Д.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15 гурух талабаси Маннонов Пўлатнинг “Мактаб таълимида жисмоний тарбия дарсларини интеграллаштириш техноло-гиясига ўргатиш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар доцент О.Э.Муқимов томонидан
ХУЛОСА
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Маннонов Пўлатнинг “Мактаб таълимида жисмоний тарбия дарсларини интеграллаштириш технологиясига ўргатиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Маннонов Пўлатнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 10 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси, жисмоний тарбия дарсининг мазмуни, вазифалари, тузилиши, хилма-хиллиги, 5-синф ўқувчиларини тажрибадан олдинги ва тажрибадан кейинги жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари тахлили тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Маннонов Пўлат битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Маннонов Пўлат ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Маннонов Пўлат томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: доц.О.Э.Муқимов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15 гурух талабаси Маннонов Пўлатнинг “Мактаб таълимида жисмоний тарбия дарсларини интеграллаштириш техноло-гиясига ўргатиш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 21-сонли умумтаълим мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Султонов Ботир Хусанович томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Маннонов Пўлатнинг “Мактаб таълимида жисмоний тарбия дарсларини интеграллаштириш технологиясига ўргатиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Маннонов Пўлатнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 10 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси, жисмоний тарбия дарсининг мазмуни, вазифалари, тузилиши, хилма-хиллиги, 5-синф ўқувчиларини тажрибадан олдинги ва тажрибадан кейинги жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари тахлили тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
|
Маннонов Пўлат битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Маннонов Пўлат ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Маннонов Пўлат томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |