Тақризчи: Миразимов А.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15-гурух талабаси Авазов Асқарнинг “Ёш спортчилар учун тўсиқлар оша югуриш микро-мизоциклларини режалаштириш юкламаларни меъёрлаш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар Ш.Норқулов томонидан
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Авазов Асқарнинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 4 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида спорт назарияси ва услубиятида юкламаларни меъёрлаш муаммосининг ахволи, юқори натижалар спортда машғулот юкламаларини режалаштиришва назорат қилишнинг такомиллаштиришдаги йўналишлар тахлили тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Авазов Асқар ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Авазов Асқарнинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: Ш.Норқулов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15-гурух талабаси Авазов Асқарнинг “Ёш спортчилар учун тўсиқлар оша югуриш микро-мизоциклларини режалаштириш юкламаларни меъёрлаш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 6-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Миразимов Акмал томонидан
ТАҚРИЗ
Ёшларни соғлом авлод, комил инсон этиб тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келмоқда ва бу ҳозирги кунда ўз самарасини бермоқда. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, “Соғлом авлодни тарбиялаш барчанинг, бутун жамиятнинг, шу юртда яшайдиган ҳар бир инсоннинг асосий иши, инсоний бурчидир.”
Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни мунтазам спорт билан шуғуллантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Авазов Асқарнинг битирув малакавий иши мавзуси “Ёш спортчилар учун тўсиқлар оша югуриш микро-мизоциклларини режалаштириш юкламаларни меъёрлаш” деб номланиб, иш кириш, 2 боб, 4 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида спорт назарияси ва услубиятида юкламаларни меъёрлаш муаммосининг ахволи, юқори натижалар спортда машғулот юкламаларини режалаштиришва назорат қилишнинг такомиллаштиришдаги йўналишлар тахлили тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Авазов Асқар битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Авазов Асқар ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Авазов Асқар томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |