Тақризчи Хўжабеков Н.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15-гурух талабаси Хайдаров Илхомнинг “Мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг ҳаракат потенциалини мақсадли ривожлантириш техникаси” мавзусида ёзган битирув ишига ўқитувчи Н.Қулбоев томонидан
ТАҚРИЗ
Ўсиб бораётган авлодни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш масалаларига бағишланган жуда кўп тадқиқотлар яратилган. Бироқ бу ишларда биз танлаган мавзунинг яхлит ҳолда тадқиқ этилмаганлигининг турли ижтимоий сабаблари мавжуд, аллабатта. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек халқ миллий ўйинларини тўплаш, ўрганиш ишларга катта этибор берила бошланди, муаммони тадқиқ этиш имкониятлари очилди. Ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик ва жисмоний ривожланиш масалалари кўпгина олимлар томонидан ўрганилган. Олимларнинг тадқиқотларида болаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги, ҳаракат фаоллиги сустлиги аниқланган.
Хайдаров Илхомнинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 7 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш динамикасига хос хусусиятлар, мактабгача ёшдаги болаларда психик жараёнларнинг ривожланиш хусусиялари, харакатли ўйинлардан фойдаланиш асосида болаларнинг жисмоний тайёргарлигини мақсадли ривожлантириш технологияси тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Хайдаров Илхом ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Хайдаров Илхомнинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Н.Қулбоев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15-гурух талабаси Хайдаров Илхомнинг “Мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг ҳаракат потенциалини мақсадли ривожлантириш техникаси” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар О.Бахромов томонидан
ХУЛОСА
Ҳозирги замон педагогика фанининг асосий вазифаларидан бири халқ хазиналарини инсонпарвар педагогик тарбия тизимида қўллаш ва улардан моҳирона фойдаланиш, бу бебаҳо, халқчил, маънавий бойликларни ўқитувчиларнинг ҳар кунги таълим-тарбиявий ишларига айлантиришдан иборат. Шунга кўра ўсиб бораётган авлоднинг тарбия тизимида халқ педагогикаси тажрибалари болаларнинг характери ва онгини бошқрувчи восита, асосий куч деб ҳисобланади.
Хайдаров Илхомнинг “Мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг ҳаракат потенциалини мақсадли ривожлантириш техникаси” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хайдаров Илхомнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш динамикасига хос хусусиятлар, мактабгача ёшдаги болаларда психик жараёнларнинг ривожланиш хусусиялари, харакатли ўйинлардан фойдаланиш асосида болаларнинг жисмоний тайёргарлигини мақсадли ривожлантириш технологияси тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хайдаров Илхом битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хайдаров Илхом ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хайдаров Илхом томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |