Тақризчи:
Жиззах давлат педагогика
институти в/б профессори: Р.Абдурасулов
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказининг “Спорт фаолияти” йўналиши тингловчиси Бахромов Отабек Турсуновичнинг “Талабаларга қисқа масофаларга югуриш техникасини такомиллаштиришда интерфаол методларни қўллаш” мавзуси бўйича битирув ишига п.ф.н., доцент А.Т.Содиқов томонидан берилган
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бахромов Отабекнинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 6 та бўлим, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув иши кириш қисмида мавзуни долзарблиги, илмий изланишнинг мақсад ва вазифалари, битирув ишининг предмети ва объекти, мавзу бўйича адабиётлар таҳлил, енгил атлетика дарсларида қисқа масофаларга югуриш техникасини ўргатишда интерфаол методларнинг назарий томонлари очиб берилган бўлсада олинган тажрибаларнинг натижалари ҳамда интерфаол методлардан фойдаланиш усуллари ёритилиб асосланган бўлиб, хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
“Талабаларга қисқа масофаларга югуриш техникасини такомиллаштиришда интерфаол методларни қўллаш” мавзуси , бўйича ёзган битирув иши ўз мазмуни, илмий ва амалий аҳамиятига кўра,
Марказ талабларига мос келади ва уни ҳимояга тавсия этаман.
Тақризчи:
Жиззах давлат педагогика
институти п.ф.н., доцент: А.Т.Содиқов
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказининг “Спорт фаолияти” йўналиши тингловчиси Тўйчиев Собир Сиддиқовичнинг “Бошланғич синф ўқувчиларининг гимнастика дарсларида жисмоний сифатларни ривожлантириш” мавзуси бўйича битирув ишига п.ф.н., доцент Б.А.Бўрибоев томонидан берилган
ТАҚРИЗ
Инсонпарварлик жамияти ривожланишининг замонавий босқичида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мактаб ўқувчиларининг ҳаракатланиш қобилятларини ривожлантириш ва жисмоний тайёргарлиги даражасини бошқариш билан боғлиқ масалалар алоҳида долзарблик касб этмоқда. Умумтаълим мактабларидаги таълим жараёни базавий жисмоний тайёргарлик асосларининг яратилишини, ўқувчиларда ҳаракат малака ва кўникмалари зарур фондининг шакллантирилишини, уларнинг ҳар жиҳатдан уйғун ривожланишини кўзда тутади. Бироқ, кузатишларга қараганда, мактаб ўқувчиларидаги асосий ҳаракат сифатларининг намоён бўлиш даражаси бугунги кун талабларига жавоб бермайди.
Тўйчиев Собир Сиддиқовичнинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 8 та бўлим, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув иши кириш қисмида мавзуни долзарблиги, илмий изланишнинг мақсад ва вазифалари, битирув ишининг предмети ва объекти, мавзу бўйича адабиётлар таҳлили, ўқувчиларни жисмоний сифатларини ривожлантириш масалалари, гимнастика дарсларида амалий машқларнинг воситалари, бошланғич синф ўқувчиларини ҳаракат сифатларини шакллантиришнинг аҳамияти ёритилиб асосланган бўлиб, хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
“Бошланғич синф ўқувчиларининг гимнастика дарсларида жисмоний сифатларни ривожлантириш” мавзуси, бўйича ёзилган битирув иши ўз мазмуни, илмий ва амалий аҳамиятига кўра,
Марказ талабларига мос келади ва уни ҳимояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |