Мактабгача бошланғич ва махсус таьим кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet28/97
Sana25.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#283536
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97
Bog'liq
Тақриз

Тақризчи:


А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 401-гурух талабаси Нуриддинов Муслимбекнинг “Гимнасти-качиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш усуллари” мавзусида ёзган битирув ишига ўқитувчи С.С.Тўйчиев томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Нуриддинов Муслимбекнинг Битирув малакавий иши кириш, II боб, 8 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишининг биринчи бобида гимнастиканинг ўзига хос хусусиятлари, жисмоний тайёргарлиги, умумий ва махсус тайёргарлиги иккинчи бобларида тадқиқот натижалари ва уларнинг мухокамаси, машғулотларнинг мазмуни ва уларнинг мухокамаси, гимнастикачиларнинг умумий ишчанлиги ва жисмоний сифатларини ривожлантирувчи машқлар, тайёргарлик давр машғулотининг таркибий тузилиши ва уларнинг фоизлик нисбатини очиб берган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Нуриддинов Муслимбекнинг ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар Битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Муслимбек Нуриддиновнинг Битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Тақризчи: С.С.Тўйчиев

А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 401-гурух талабаси Нуриддинов Муслимбекнинг “Гимнасти-качиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш усуллари” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига ўқитувчи Жиззах шахар 7-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Эркин Толипов томонидан
ТАҚРИЗ
Ёш гимнастикачиларни ўқув-машғулот жараёнини белгилаш ҳозирги кунда ҳам муҳим муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Шундай бўлсада, мазкур масала илмий адабиётларда етарлича ёритилган ва амалий тавсиялар берилган бўлса ҳам спорт гимнастикаси машқларининг йилдан йилга мураккаблашиб бориши ва шуғулланиш меъёрининг киши имкониятидан юқори даражага кўтарилиши бу масалани айниқса ёш гимнастикачилар билан тўлароқ ҳал килишини талаб қилади.
Нуриддинов Муслимбекнинг “Гимнастикачиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш усуллари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. М.Нуриддиновнинг Битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида гимнастиканинг ўзига хос хусусиятлари, жисмоний тайёргарлиги, умумий ва махсус тайёргарлиги, тадқиқот натижалари ва уларнинг мухокамаси, машғулотларнинг мазмуни ва уларнинг мухокамаси, гимнастикачиларнинг умумий ишчанлиги ва жисмоний сифатларини ривожлантирувчи машқлар, тайёргарлик давр машғулотининг таркибий тузилиши ва уларнинг фоизлик нисбати тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Нуриддинов Муслимбек битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан М.Нуриддинов ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Нуриддинов Муслимбек томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish