Болалар учун амалий иш.
Болаларга турли узунликдаги полоскалар берилади.
Болалардан шкафнинг бўйи қўлларидаги шартли ўлчов полоскаларда қанча чиқиши мумкинлиги сўралади ва жадвалга ёзиб қўйилади. Сўнг ҳар бир бола ўз полоскаси билан шкафнинг бўйини ўлчаб кўрадилар. Болаларнинг натижаси олдин берилган тахминий жавоблар билан таққосланади.
Фаолият якунида тарбиячи билимларни умумлаштиради: Демак, болажонлар ҳамма вақт ҳам тахминимиз тўғри чиқавермас экан. Аниқ жавобни билиш учун албатта ўлчаб кўришимиз керак экан тўғрими?
Болалар билимини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Биз банкадаги сувни қандай шартли ўлчовлар билан ўлчадик?
2. Сизнинг ўлчашдан олдинги чамалаган тахминингиз тўғри чиқдими?
3. Стол юзасини қайси шартли ўлчов билан ўлчадик? Стол юзасининг
бўйи нечта полоска чиқди?
4. Шкафнинг бўйи нечта полоска чиқди?
Тарбиячи Фаолият давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Фазовий тасаввур
Мавзу: Дафтар сатҳини аниқлаш ва шаклларни штрихлар орқали чизиш
Мақсад:
Болаларга дафтар сатҳини тўғри белгилай олишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар шаклларни дафтар сатҳига тўғри жойлаштиришни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Катак дафтар, ручка ёки қалам
Намуна учун тасвир
Иплар (50-60 см) 10 та бола учун
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бизнинг кўзларимиз, қошларимиз, бурнимиз ва оғзимиз қаеримизда жойлашган? Тўғри, улар бизнинг юзимизда жойлашган. Яхшилаб эътибор беринглар-чи, бурнимиз юзимизнинг қаерида жойлашган. Кўзимиз-чи? Оғзимиз-чи?
Доскадаги расмга қаранглар, бу ерда инсон юзи тасвирланган. Мен бу тасвирни дафтар варағида акс эттирдим. Агар тасвирдаги қош, кўз, бурун ва оғизни ўз ўрнида чизмасак у инсон юзига ўхшамай қолади.
Шунинг учун биз тасвирни чизишдан олдин қоғоз сатҳини белгилашни билиб олишимиз зарур. Қоғоз сатҳини белгилашда қоғозга чизилган катаклардан фойдалансак ҳам бўлади. Катакли дафтар варағидаги чизиқлар бизга ёрдам бериши мумкин. Шаклни чизиш учун катакларни санаб, ёки кўз билан чамалаб чизиш мумкин.
Масалан, одамнинг пешона қисми варақнинг юқори қисмига тўғри келади. Биз пешона ўрнига тўғри тўртбурчак чизишимиз мумкин. Тўғри тўртбурчакни калта чизиқлар билан белгилаймиз. Варақнинг чап томонидан 1 та, ўнг томонидан 1 та катак ташлаб белгилаймиз. Варақнинг юқори томонидан 1 та катак ташлаб белгилаймиз ва белгидан пастга яна 2 та катак ташлаб белгилаймиз. Белгилар асосида калта чизиқлар чизиб чиқамиз. Тарбиячи шу тарзда қоғоз сатҳига штрихлар ёрдамида шаклларни ҳосил қилишни тушунтириб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |