Мактабга тайёрлов гурущида йил давомида ытказиладиган математика маш\улотларининг та=симланиши



Download 1,03 Mb.
bet101/106
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#148853
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106
Bog'liq
тай-математика илк қадам

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар мушукларни яхши кўрасизларми? Мен ҳозир сизларга Мошвой номли мушукча ҳақида гапириб бераман. Бир она мушукнинг Мошвой деган боласи бор экан. Мошвой шунақа ҳам чиройли, ширин эканки. Уни ким кўрса, «Вой, анави мушукчани», дер экан. Мушукча Робия исмли қизнинг уйида яшар экан. Робия ҳар куни мушукчани ўйнайман, деб роса қийнар экан. Мушукча бечора жуда қийналар экан. Бир куни Робия Мошвойни яна қийнабди. Уни тушакчасига ўраб тоғорага солиб ювинтирмоқчи бўлибди. Шунда Мошвой Робиянинг қўлларидан чиқиб омборхонага кириб, беркиниб олмоқчи бўлибди. Омборхонада нарсалар шунчалик кўп эканки, Мошвой қаердан кирганини ва қаердан чиқиб кетиши кераклигини ҳам билмай қолибди. Шунда Мошвойнинг думини катта қоп босиб қолибди. Мошвой онасини «миёв-миёв», деб роса чақирибди. Она мушук Мошвойнинг овозини эшитиб омборхонага кирибди, лекин Мошвой кўринмабди. Она мушук «Мошвой қаердасан?», дебди, Мошвой бўлса, «Думимни қоп босиб қолди», дебди. Она мушук: «Турган жойинг қаерда, атрофингдаги нарсаларни айт, мен сени топиб қутқараман», дебди. Шунда Мошвой атрофига қарабди ва шундай дебди: «Эски шкаф менинг чап тарафимда турибди, унинг устида синган лампа турибди, ўнг тарафимда турли қутилар устма-уст тахлаб қўйилган. Олдимда эса аравача бор, аравачанинг устида ҳам турли буюмлар бор. Она мушук Мошвой айтган нарсаларнинг устидан ўтиб қутқариб олибди. Шундай қилиб Мошвой атрофидаги нарсалар қаерда турганини тўғри айтиб бергани учун, уни онаси қутқариб олибди. Болалар биз жониворларни ўйнаб қийнасак яхшими? Йўқ уларнинг ҳам жони оғрийди. Биз уларни асраб-авайлашимиз керак.
Келинглар, болалар, ўзимиз яхши кўрган «Шартли белгилар асосида ҳаракат қиламиз» машқини бажариб кейинги фаолиятга тайёрланамиз.
Бу машқда пиктограмма усулида томонлар шартли белгилар билан белгилаб олинади ва мусиқа остида кўрсатилган белги бўйича ҳаракат қилинади. Қайси белгида қандай ҳаракатни бажариш олдиндан ўргатилади.


- Олдинга - Чапга


- Орқага - Сакраш


- Ўнгга -Жойида айланиш.
Олдинга белгиси кўрсатилганда олдинга 1 қадам, орқага белгиси кўрсатилганда орқага 1 қадам юрилади. Чапга, ўнгга белгисига 1 қадам чапга ва ўнгга юрадилар. Сакраш белгисида 3-4 марта сакрайдилар, доира кўрсатилганда турган жойида 1 айланиб оладилар. Шартли белгиларнинг жойини алмаштириб ҳаракатлар бир неча марта такрорланади.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish