Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Қоғознинг юқориги чап бурчагига ниманинг расмини чиздик?
2. Қоғознинг пастки ўнг бурчагига нималарнинг расмини чиздик?
3. Қуёш расмини қоғознинг қайси бурчагига чиздик?
4. Қоғознинг пастки чап бурчагига ниманинг расмини чиздик?
5. Қушни қоғознинг қаерига чиздик?
6. Дарахтни қоғоз варағининг қаерига чиздик?
7. Булутни қоғоз варағининг қаерига чиздик?
8. Уйни қоғоз варағининг қаерига чиздик?
Фаолият якунида барча болаларни рағбатлантириш.
Вақт ҳақида тасаввур
Мавзу: Ойлар номи билан таништиришни давом эттириш
Мақсад:
Болаларга ойлар навбати билан келишини тушунтириш.
Кутилаётган натижалар:
Ойларнинг номларини ва кетма-кетлигини билиб оладилар ва тугаётган ойдан сўнг қайси ой келишини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Кичик гуруҳларга бўлиниш учун фасллар тасвирланган расмлар, ҳар бир фаслнинг расми 2 тадан бўлади-1 расм 5 та қисмга бўлинади
Оқ қоғозлар, рангли қаламлар
Бешта ҳалқа (обруч), фаслларнинг белгилари чизилган расмлар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бир йилда нечта фасл бор? Бир йил нечта ойдан иборат? Ҳозир қайси фасл, қайси ой? (Болаларнинг жавоби тингланади).
Болалар баҳор фасли нечта ойдан иборат? Тўғри уч ойдан иборат. Болалар мен сизларга уйга вазифа берган эдим. 12 та ой ҳақида шоир Абдулла Шернинг “Ойлар” шеърини ота-онангиз ёрдамида ёдлаб келишингиз керак эди. Шеърларни айтиб бера оласизларми? Қани эшитайликчи ойлар ўзлари ҳақида нима дер экан? Ўн икки нафар бола даврага чиқиб навбат билан шеърларни айтадилар:
1. “Январ”
Бошлаб бераман йилни,
Далаларда қорим мўл.
Армия байрамини,
Ўтказишга тайёр бўл.
Хўш, мен зўрми, Феврал зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
2. ”Феврал”
Мен ерни тайёрлайман,
Етаклайман кўкламни.
Халқим яшнатсин дейман,
Ҳур мустақил ўлкамни
Хўш, мен зўрми ё Март зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
3. ”Март”
Мен баҳорнинг бошиман,
Олам кўклами менда.
Саккизинчи март билан,
Наврўз байрами менда
Хўш, мен зўрми ё Апрел зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
4. ”Апрел”
Гуллар очилиб менда,
Чигитлар қадалади.
Отим ҳам хўп чиройли-
Апрел деб аталади.
Хўш, мен зўрми ё Май зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
5. ”Май”
Менда қизғалдоқ яшнаб,
Кунлар қизиб боради.
Чақину қалдироқлар
Кўк бағрини ёради.
Хўш, мен зўрми, Июн зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
6. “Июн”
Болалар байрам қилиб,
Даврага тушар менда.
Ўт-ўланлар қулф уриб,
Буғдойлар пишар менда.
Хўш, мен зўрми, Июл зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
7. ”Июл”
Ям-яшил далаларга
Тафт пуркайди Саратон.
Ғўзага ишлов берар
Тер тўкиб Бободеҳқон.
Хўш, мен зўрми, Август зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
8. ”Август”
Ғўзалар кўсак тугиб,
Ғарқ пишар қовун-тарвуз.
Мен йўл очиб бермасам,
Келолмайди олтин КУЗ.
Хўш, менми, Сентябр зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
9. ”Сентябр”
Боғча болалар менда
Мактабга йўл олади.
Мустақиллик байрами
Юртга довруқ солади.
Хўш, менми, Октябр зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
10. ”Октябр”
Мен кузнинг ўртасиман,
Йиғим-теримнинг авжи.
Менда дарёлар тиниб,
Мовийлашади мавжи.
Хўш, менми, Ноябр зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
11. ”Ноябр”
Мен сарҳисоб ойиман,
Менда уйилар хирмон.
Пешона тер сидириб,
Енгил тортади деҳқон.
Хўш, менми, Декабр зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
12. ”Декабр”
Бахтимиз қомусини
Байрами мендадир, бил.
Мен йилнинг сўнги ойи
Менсиз келмас Янги йил
Хўш, менми ё Январ зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
Тарбиячи шеърлар асосида болалар билан суҳбат ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |