Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги



Download 100,53 Kb.
bet23/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
13-§. ПЕДАГОГ-ТАШКИЛОТЧИ
ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

Тартиб рақами

5250

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2320

Ходимлар тоифаси

Мутахассис

Лавозим вазифалари:
а) ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларини, олимпиадалар, кўрик-танловлар, мусобақалар ташкил қилиш;
б) тўгарак ва секциялар ишларини мувофиқлаштириш;
в) маданий-оммавий ишларни, ўйинларни, чиқишларни, танловлар ва бадиий ҳаваскорлик кўрикларига режиссёрлик қилиш ва уни ўтказиш, қўшиқ ва рақсларни ўргатиш;
г) таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақти ва дам олишларини самарали ўтказишни ташкил қилиш, экскурсиялар, тарихий меъморий обидалар ва музейларга саёҳатлар уюштириш;
д) ўқувчиларда Ватанга, миллий анъаналар ва халқнинг урф-одатларига, буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталарига ҳурмат, содиқлик ва фахрланиш туйғусида тарбиялаш;
е) мактаб тарбиявий ишлари режасига мувофиқ ўқитувчилар, жумладан синф раҳбарлари ва бошқа педагог ходимлар билан биргаликда ғоявий-тарбиявий ишларни, спорт-соғломлаштириш, оммавий ва маданий тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
ж) ўйинлар, аттракционлар ва бошқа оммавий-маданий, тарбиявий тадбирларни ўтказиш бўйича услубий материалларни ишлаб чиқиш;
з) ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, маданият марказлари, кинотеатрлар, музейлар, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, секциялар, маҳаллалар, “Маҳалла”, “Соғлом авлод учун” жамғармалари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари муассасалар ходимлари билан ҳамкорлик қилиш;
и) таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;
й) ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган санитария-гигиена талабларига риоя қилиш.
Билиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларини;
б) таълим стандартлари талаблари ва мазмуни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари;
в) Халқ таълими вазирлигининг тарбиялаш, синфдан ва мактабдан ташқари ишлар бўйича буйруқлари, меъёрий, методик ва йўриқнома ҳужжатларини;
г) тарбиявий ишлар концепциясини ва педагогика ҳамда психологияни;
д) мактабдан ташқари муассасалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини.
е) ўқувчиларни тўгараклардаги машғулотларга, спорт секцияларига, мусобақаларга қатнашишга, оммавий тадбирларга қизиқтиришни;
ж) Муассаса фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни.
Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish