Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа


-расм. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси



Download 260,32 Kb.
bet19/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

2.8-расм. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2017 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: O’qituvchi. 2017, - 19 б.Еспубликаси Давлат бюджети

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқларнинг иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида солиқ тизимининг ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий, табиий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсирини оширишга қаратилган ислоҳотлар устувор аҳамиятга эга бўлди.


Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш, фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкаларини камайтириш орқали иқтисодиётдаги соғлом муҳитни шакллантириш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада жонлантириш таъминланди.
Биргина “2010 йилда хўжалик юритувчи субъектлар учун фойда солиғининг 10 фоиздан 9 фоизга туширилиши натижасида улар ихтиёрида
52 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар қолдирилишига, пировардида эса­ ушбу маблағлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини янада мустаҳкамлашга, хўжалик юритувчи субъектлар зиммасидаги солиқ юкини янада енгиллаштиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, фуқароларнинг даромадларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг харид қобилиятининг ошишига замин яратилди”23.
Иқтисодиётга солиқ юкининг пасайтирилиши корхоналарнинг молиявий ресурсларининг кўпайишига олиб келди.
Бу, ўз навбатида, инвестицияларниг кўпайиши, корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилмоқда.
2010-2017 йилларда ҳам солиқ сиёсатида етакчи тармоқ корхоналарини 2017 молиявий воситалар орқали қўллаб қўвватлаш механизми давом эттирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 мартдаги ПҚ-1306-сонли “2010 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ иқтисодиётнинг 12 та энг муҳим базавий тармоқлари бўйича 180 дан ортиқ корхоналарга солиқ тўловлари бўйича солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилди ва уларнинг муддатлари узайтирилди. Натижада, тадбиркорлик субъектларининг солиқдан бўшаган маблағлари ҳисобига ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш бўйича инвестицияларни молиялаштиришга йўналтириш мумкин бўлди.
Саноат ишлаб чиқариши ҳажми 2007 йилда 12,1 %га, 2010 йилда 8,3 фоизга, 2012 йилда эса 7,7 фоизга ўсди.
Айниқса, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб читқарувчи тармоқларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришилмоқда.
2017 йилда юқори технологияларга асосланган машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари саноати 113,6 фоизга, енгил саноат 113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсди.
Телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси ва мобил телефонлар, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган янги замонавий корхоналар ташкил этилмоқда. Иқтисодиётимизнинг деярли барча тармоқлари модернизация қилиниб, амалда технологик жиҳатдан янгиланмоқда. Ана шундай ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши ҳозирги вақтда 24,2 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2000 йилда 14,2 фоиздан иборат эди24.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2007 йилда 6,1 %га, 2010 йилда 6,8 %га, 2012 йилда эса 7 %га ўсди.
2017 йил якунларига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2000 йилга нисбатан 2,3 баробар кўпайди. Фақат ўтган йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, жумладан, деҳқончилик – 6,4 фоизга, чорвачилик – 7,4 фоизга ўсди.
Кичик бизнес соҳасини солиққа тортишдаги яратилган қулай шароитлар бу соҳа устун турадиган чакана савдо соҳасида барқарор ўсишга эришиш имконини берди.
Жумладан, 2010 йилда чакан савдо айланмаси 13,9 %га , 2012 йилда эса 13,9 %га ўсди.
Шунингдек хизматлар соҳасида ҳам барқарор ўсиш кузатилмоқда.



Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish