Макаров пистолети ўҚув-услубий қЎлланма


Ўт отилаётган фурсатда пистолетни қисмлари ва



Download 3,86 Mb.
bet21/29
Sana23.03.2022
Hajmi3,86 Mb.
#506144
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
ЎУҚ ПМ

Ўт отилаётган фурсатда пистолетни қисмлари ва
механизмларининг бажарадиган иши

Пистолетдан ўт очиш учун сақлагич байроқчасини пастга тушириш, тепкини жанговар ҳолатга келтириш ва қуролни тутиб турган қўл бармоғи билан ўт очиш илгагининг уч қисмини босиш лозим.


Сақлагич байроқчаси пастга туширилиб, тепки жанговар ҳолатга келтирилаётганида қурол қисмлари ва механизмларининг бажарадиган иши пистолет қисмлари ва механизмларининг қурол ўқланаётганда бажарадиган иши бўлимида баён этилган каби кечади.
Ўт очиш илгагининг уч қисми босилган фурсатда ўт очиш тортқиси олдинга ҳаракатланади. Ўт очиш тортқисининг ортки учига уланган жанговар ҳолатга келтириш ричаги эса, ушбу тортқининг ортки цапфасида бурилиб, ўз ўймаси билан шептало бўртиғига тақалиб қолгунга қадар юқорига кўтарилади. Шундан сўнг, жанговар ҳолатга келтириш ричаги шепталони кўтариб, уни тепкининг жанговар ўйиғидан ажратиб юборади. Жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ишчи (ажратувчи) бўртиғи эса затвордаги камгак ичига кириб қолади.
Натижада тепки шепталодан халос бўлади ва жанговар пружинанинг энли пероси таъсири остида ўз цапфаларида кескин олдинга бурилиб, зарб бергичнинг ортки учига қарата зарб беради.
Зарб бергич эса, ўз навбатида, куч билан олдинга ҳаракатланиб, ўз ургичи билан патрон капсюлини пачоқлаб юборади. Ўқ айни шу фурсатда узилади.
Порох заряди ёниши оқибатида ҳосил бўлган газларнинг босими таъсирида ўқ ствол каналидан улоқтириб ташланади. Айни вақтда ушбу газлар гилза деворлари ва тубига таъсир ўтказади. Гилза кенгайиб, патрондон деворларига зич ёпишади. Порох газларининг гилза тубига ўтказадиган таъсири затворга ҳам ўтади. Бунинг оқибатида эса, затвор орқага ҳаракатлана бошлайди.

Пистолет қисмлари ва механизмларининг ўқ отишда бажарадиган иши
Порох газларининг гилза тубига ўтказадиган таъсири оқибатида затвор гилза билан биргаликда орқага ҳаракатланади. Ушбу ҳаракат бошида (3,5 мм узунликда) затвор ўз бўртиғи билан жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиғини ўнгга суриб, уни шепталадан ажратиб юборади.
Жанговар ҳолатга келтириш ричагидан халос бўлган шептало ўз пружинасининг таъсири остида тепкига сиқилади. Тепки охиригача ортга бурилганида шепталонинг учки қисми тепкидаги жанговар ҳолат ўйиғининг ортига ўтиб қолади ва навбатдаги ўқ узиладиган амал бажарилгунга қадар тепкини шу ҳолатда тутиб туради.
Затворнинг ортга томон ҳаракати давом этар экан жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиғи затвордаги оралиқ бўйлаб сирпаниб боради. Затворнинг гилза туби жойлашадиган ўйиғи ичида улоқтиргич тирноғи томонидан тутиб турилган гилза эса қайтаргичга бориб урилиб, затвор деворидаги туйнук орқали ташқарига отилиб чиқади.
Магазин узаткичи навбатдаги патронни юқорига кўтариб, затвордаги патрон етказгичнинг қаршисига келтириб қўяди.
Затвор ортки ҳолатга охиригача етиб борганидан сўнг, қайтариш пружинаси таъсири остида олдинги ҳолатга қайтади. Айни шу жараёнда затвор патрон етказгич воситасида магазин ичидан навбатдаги патронни туртиб чиқариб, патрондон ичига киритиб юборади. Затвор патронни патрондон ичига киритиб, охиригача олдинги ҳолатга етиб борганида улоқтиргич тирноғи гилзадаги ҳалқасимон ўйиқ ичига кириб қолади.
Жанговар ҳолатга келтириш ричаги шепталога (ён томондан) тақалади, унинг ажратувчи бўртиғи эса затвордаги камгак қаршисига келиб қолади.
Ушбу ҳолатда, пистолет, навбатдаги ўқ узишга шай бўлади.
Навбатдаги ўқ узиш амалини бажариш учун ўт очиш илгагининг уч қисми қўйиб юборилиб, такрор босилади.
Ўт очиш илгагининг уч қисми қўйиб юборилганида жанговар ҳолатга келтириш ричаги билан биргаликдаги ўт очиш тортқиси жанговар пружинанинг энсиз пероси таъсири остида ортга ҳаракатланади. Айни вақтда жанговар ҳолатга келтириш ричаги пастга тушиб, ўз ўймаси билан шептало бўртиғига кийилиб қолади.
Ўт очиш илгагининг уч қисмига такрор босилганида жанговар ҳолатга келтириш ричаги шепталони кўтаради ва тепкини шепталодан такрор халос этади. Натижада навбатдаги ўқ узилади.
Агар затвор (мисол учун, патрон эзилган бўлганлиги сабабли) олдинги ҳолатга охиригача етиб бормаса, жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиғи затвордаги камгак ичига кирмайди. Бунинг оқибатида жанговар ҳолатга келтириш ричаги шепталога илашмайди ва ўт очиш илгаги такрор босилганида шепталони буриб юбормайди, ўз навбатида, тепки ҳам жанговар ҳолатдан халос бўлмайди. Патрон патрондон ичига охиригача кирмаган ҳолатда ўқ узилмаслиги айни шундай ҳолат юзага келиши билан изоҳланади.


Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish