Макаров пистолети ўҚув-услубий қЎлланма


Пистолет қисмлари ва механизмларининг қурол ўқланаётганда бажарадиган иши



Download 3,86 Mb.
bet19/29
Sana23.03.2022
Hajmi3,86 Mb.
#506144
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
ЎУҚ ПМ

Пистолет қисмлари ва механизмларининг қурол ўқланаётганда бажарадиган иши
Пистолетни ўқлаш учун қуйидаги амаллар бажарилади:
- магазин ичига патронлар солинади;
- патронлар билан тўлатилган магазин даста асосининг ичига киритиб, жойлаштирилади;
- сақлагич байроқчаси пастга туширилади;
- затвор охиригача ортга тортилиб, кескин қўйиб юборилади.
Магазин ичига патронлар солинаётганида патронлар узаткич пружинасига таъсир ўтказилганича, узаткич устига кетма-кет бир қатор киритилади. Магазин патронларга тўлиб борган сари узаткич пружинаси сиқилади ва узаткич остига таъсир ўтказиб, магазин ичидаги патронларни юқорига кўтаради. Устки патрон магазин корпусидаги ён деворларнинг букилган юқори қирралари воситасида, уни ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қилиб тутиб турилади.
Патронлар билан тўлатилган магазин даста асосининг ичига киритиб, жойлаштирилаётганида магазин қисқичи магазин деворидаги бўртиқ ортига ўтиб, магазинни даста асосининг ичида тутиб қолади. Устки патрон затвор ўркачига бориб тақалади. Узаткич пастда бўлиб, унинг тирноғи затвор тўхтаткичга таъсир ўтказмайди.
Сақлагич байроқчаси пастга туширилганида сақлагич бўртиғи кўтарилиб, тепкини сақловчи ҳолатдан халос этади. Сақлагич бурилаётган вақтда, унинг тирноғи тепки ўйиғидан чиқиб, тепки бўртиғини бўшатади. Бу эса тепкини ортга эркин тортилишини таъминлайди. Сақлагич ўқидаги ўйиқ токчаси шепталани бўшатади. Ўз навбатида, шептало ўз пружинасининг таъсири остида бир оз пастга тушади ва унинг учки қисми тепкидаги сақловчи ҳолатнинг олд томонига ўтади (натижада тепки сақловчи ҳолатга ўтиб қолади). Сақлагич бурилаётган фурсатда унинг қирраси рамканинг чап бўртиғи ортидан чиқади ва рамка билан затворни очади. Энди затвор қўл билан ортга тортилиши мумкин бўлади.
Затвор охиригача ортга тортилаётганида рўй берадиган иш қуйида баён этилган:
Затвор, рамкадаги ҳаракатини йўналтириш учун мўлжалланган бўйлама ўйиқлар бўйлаб юриб, тепкини буради. Шептало эса ўз пружинасининг таъсири остида учки қисми билан тепкидаги жанговар ҳолат ўйиғи ортига ўтиб кетади. Затворнинг ортга ҳаракати ўт очиш илгагини сақлаш ҳалқасининг ўркачи воситасида чекланади. Қайтариш пружинаси охиригача сиқилган ҳолатга келади.
Затвор воситасида бурилаётган тепки ҳалқасимон ўйиғининг олд томони билан ўт очиш тортқисини, жанговар ҳолатга келтириш ричаги билан биргаликда олдинга ва бир оз юқорига туртади. Оқибатда ўт очиш илгагининг эркин юриши бир оз камаяди. Жанговар ҳолатга келтириш ричаги юқорига кўтарилаётганида унинг ўймаси шептало бўртиғига яқинлашади.
Магазин узаткичи ўз пружинасининг таъсири остида патронларни юқорига кўтариб, устки патронни патрон етказгичнинг қаршига келтириб қўяди.
Затвор охиригача ортга тортилиб, кескин қўйиб юборилганида қайтариш пружинаси затворни олдинга тортади. Рамкадаги бўйлама ўйиқлар бўйлаб олдига ҳаракатланаётган затвор патрон етказгич воситасида устки патронни патрондон ичига киритиб юборади. Магазин корпусидаги ён деворларнинг букилган юқори қирралари остида ҳамда ствол бўртмаси ва патрондоннинг қуйи қисмидаги нишаблик устида сирпаниб борган патрон патрондон ичига кириб, гилзанинг олд қирқими билан патрондон камгагига бориб тақалади. Шундан сўнг ствол канали эркин затвор билан ёпилади. Иккинчи патрон эса узаткич устида, унинг пружинаси таъсири остида, затвор ўркачига тақалиб қолгунга қадар юқорига кўтарилади.
Затвор патронни патрондон ичига киритиб, охиригача олдинги ҳолатга етиб борганида улоқтиргич тирноғи гилзанинг ҳалқасимон йўниғи ичига кириб қолади.
Юқорида баён этилган ҳолатда тепки жанговар ҳолатда бўлиб, пистолет ўқ узишга шай ҳолатга келади.



Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish