Мавзу: Мажбуриятлар ҳисоби.
Режа :
1. Мажбуриятлар ва уларни турлари.
2.Мажбуриятларни бахолаш тартиби
3.Мажбуриятларни туркумланиши.
4.Узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш.
МАЖБУРИЯТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ Мажбуриятлар бу - корхона томонидан ҳар қандай битимларни амалга ошириш натижасида юзага келувчи кредиторлик қарздорлиги бўлиб, товарлар, тақдим этилган ҳизматлар ва бажарилган ишлар учун кейинги тўловлар учун юридик асос бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларинг ҳолатларнига кўра , мажбуриятлар:
-уларни пул воситасида тўлаб бериш
-ўрнига бошқа активларни бериш
-хизматлар кўрсатиш
-ушбу мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш
- мажбуриятни акцияга ( капиталга ) алмаштириш орқали сўрдирилиши мумкин.
Мажбурият , агар кредитор ўз ҳуқуқидан воз кечган ёки у бундай ҳуқуқдан маҳрум қилинган пайтда ҳам сўндирилган деб ҳисобланиши мумкин.
Мажбуриятларнинг асосий тавсифлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- корхонада фақатгина активларни бериш ёки хизматлар бажариш йўли билан бажарилиши мумкин бўлган ёки келажакда кимга ва қайси шароитларда активларни бериш (хизматлар кўрсатиш) мумкин бўлган мажбуриятлар мавжудлиги;
- рўй берган ходиса, унинг натижасида юзага келган мажбурият, яъни, хали якунига етмаган битимлар натижасида эмас, балки, айни пайтда мавжуд бўлган мажбуриятлар;
- мажбуриятларнинг юзага келиши жуда бўлмаганда эҳтимолдан холи бўлмаслиги керак. Бунда мажбуриятлар юзага келиши ва келмаслиги ҳолатларига ҳам тегишли бўлади. Халқаро стандартларда авиакомпанияларнинг рейслари орқали маълум масофадаги мильни учиб ўтган йўловчилар учун чегирмалар тақдим этувч
2.Мажбуриятларни бахолаш тартиби
Мажбуриятларни молиявий ҳисоботда баҳоланишининг турли усулларда акс эттирилиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:
-ҳақиқий қиймат усули-бунда мажбурият суммаси ҳисобот даврида ҳақиқатдан эътироф этилган қарздорлик суммасига тенг бўлади. Масалан ,10 фоиз ягона солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобданган корхона ҳисобот даврида 5000000 сўмлик маҳсулотни сотишга эришилди. Шунга кўра , корхона ушбу сотиш ҳажмига тўғри келувчи 500000 (5000000х10% ) сўмлик ягона солиқ суммасини ҳисоблаб бюджет олдидаги мажбуриятини тан олади.
-қайта ҳисобланган қиймат усули- бу усулда мажбурият ҳисобот тузиш санасида қайта тикланиб борилади. Масалан , “Дунё “ корхонаси хорижий фирмадан ҳисобот йилининг 25 сентябрида 10000 АҚШ долларига тенг миқдорда хом ашё сотиб олди. Шу кундаги давлат курсига кўра бир АҚШ доллари 11000 сўьга тенг. Шунга кўра , “ Дунё “ корхонаси ўзининг бухгалтерия ҳисобида ҳорижий фирма олдидаги мажбуриятини 110000 млн сўм миқдорида тан олади.
Дт – “ Хом ашё “
Кт “Хорижий фирма олдидаги мажбурият “
Хисобот йилининг 31 декабрига келиб 1 АҚШ доллари 11100 сўмга тенг бўлиб қолди. Бу ҳолат “ Дунё “ корхонасига хорижий фирма олдидаги мажбуриятини қфйта ҳисоблашни тақазо этади. Баланс тузиш санасидаги курсга кўра корхонанинг хорижий фирма олдидаги мажбурияти ($10000х11100 сўм )111000 млн сўмни ташкил қилади.
Бу ўзгариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади ва ҳисоботда кўрсатилади.
Дт – “ Келгуси давр харажатлари “ -1000000
Кт – “ Хорижий фирма олдидаги мажбурият “ -1000000
-сўндириш ( сотиш )нинг мумкин бўлган баҳосида – бу усулда мажбурият сўндириш ( сотиш баҳоси ) да акс эттирилади. Масалан ,корхона ўз фаолиятида фойдаланиш учун 6000000 сўмга компьютер сотиб олди.Бу холда корхонанинг компьютер етказиб берган ташкилот олдидаги мажбурияти 6000000 сўм миқдорини акс эттирилади.
3.Мажбуриятларни туркумланиши.
Корхонанинг мажбуриятлари қуйидаги белгилари бўйича туркумланиши мумкин ;
фойдаланиш муддатига кўра
баҳолашнинг аниқлигига кўра
Фойдаланишнинг муддатига кўра , мажбуриятлар жорий ва узоқ муддатли бўлиши мумкин
Баланс ҳисоботи санасидан бошлаб бир йил давомида ёки бир йилдан кўп бўлган оддий операцмҳион цикл давомида тўланиши кўзда тутилган мажбуриятлар жорий мажбуриятлар деб таърифланади. Бу таърифга жавоб бермайдиган мажбуриятлар узоқ муддатли мажбуриятлар деб эътироф этилади.
Баҳолашнинг аниқлигига кўра мажбуриятлар ;
-ҳақиқий
-баҳоланган
-шартли ҳолида бўлиши мумкин.
Ҳақиқий мажбуриятлар ҳаракатдаги шартномалар , битимлар ва қонунчилик асосида юзага келиб уларга қуйидагиларни киритиш мумкин :
-олинган ҳисобварақлар бўйича мажбуриятлар;
-берилган векселлар бўйича мажбуриятлар;
-таъсисчиларга ҳисобланган дивидентлар бўйича мажбуриятлар ;
-ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар;
-ҳисобланган иш ҳақи бўйича мажбуриятлар ва бошқалар
Баҳоланган мажбуриятлар деганда , маълум бир сана юзага келмагунга қадар қийматини белгилаб бўлмайдиган мажбуриятлар тушунилади. Уларга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин :
-фойда солиғи бўйича мажбурият. Бу мажбуриятни то хаммаа молиявий хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобида ўз аксни топиб , солиқ ҳисоби қилинмагунга қадар аниқлаб бўлмайди.
-кафолат мажбуриятлари . Бу мажбуриятларнинг ҳақиқий қийматини харидор томонидан маҳсулотларни фойдаланиш бошланганидагина антқлаш мумкин
-ходимларга меҳнат таътили харажатларини қоплаш бўйича мвжбуриятлар
Бу мажбурият суммасини меҳнат таътилига чиқиш жадвали тасдиқланмагунига қадар аниқлаб бўлмайди.
4.Узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш