Махсус таълим вазирлиги



Download 3,47 Mb.
bet36/51
Sana23.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#161593
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
13.Маъруза матни

8 - боб. Қурилишнинг моддий-техник таъминотини ташкил этиш


8.1. Қурилишнинг моддий - техник таъминоти тўғрисида тушунча

Илгари таъкидлаб ўтилганидек, қурилиш нафақат сермеҳнат, балки кўплаб хом ашё талаб қиладиган соҳа ҳисобланади. Бу соҳада кўзланган мақсадга эришиш учун уни етарли мутахассис кадрлар (ишчи-хизматчилар) билан, хомашё (материал, конструкциялар ва яримтайёр маҳсулотлар) билан, машина - механизмлар, асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъминлаш зарур. Қурилишнинг моддий-техник таъминоти деганда, унга қурилиш материаллари, конструкциялари ва қисмларини тайёрлаб берувчи корхоналар, қурилиш машиналари ва транспорт воситаларидан фойдаланувчи, таъмирловчи корхоналар, ёрдамчи ишлаб чиқариш ускуналари, қурилишнинг энергетик ва омбор хўжалиги, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтлари, қурилиш учун мутахассис кадрлар тайёрлаб берувчи ўқув юртларидан иборат катта бир тизим тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, ўзининг маҳсулоти ёки хизмати билан қурилишда иштирок этувчи барча корхона ва муассасалар қурилишнинг моддий-техник таъминотчилари деб юритилади.


Моддий-техник таъминот даражаси қурилиш соҳасида етакчи ўрин эгаллайди. Чунки қурилишда кўзда тутилган ишлаб чиқариш режаларининг ўз вақтида бажарилиши, қурилиш маҳсулоти сифат кўрсаткичларининг юқори бўлиши кўп жиҳатдан моддий-техник таъминот даражасига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам қурилишнинг моддий-техник таъминотига жиддий эътибор бериш лозим. Қурилишнинг моддий-техник таъминотида асосий ўринни эгалловчи оғир саноат маҳсулотларининг, шу жумладан қурилиш машина-механизмларининг, металл ва ёғоч материаллари каби ўнлаб қурилиш материалларининг четдан ташиб келтирилиши туфайли таъминотда узилишлар, етишмовчиликлар юзага келди. Нарҳ-наволардаги кескин ўзгаришлар, транспорт харажатларининг мисли кўрилмаган даражада ортиб кетиши оқибатида қурилиш маҳсулотининг таннарҳи ва нарҳи ҳам уларга мос равишда кўтарилиб кетди. Бу эса буюртмачилар сафининг қисқаришига сабаб бўлди, қурилиш соҳаси сезиларли даражада оқсаб қолди.
Юқоридаги мулоҳазалар, қурилиш соҳасида, моддий-техник таъминотнинг нечоғлик аҳамиятга молик эканлигини кўрсатади.
Қурилишни материал ва конструкциялар билан таъминлашни ташкил қилишда йиғиб-тайёр қилиш (комплектациялаш) тизими алоҳида ўрин тутади. Йиғиб-тайёр қилиш усули деганда, қурилаётган объектни йиғма конструкциялар, яримтайёр маҳсулот ва материаллар билан ишларнинг технологик боғлиқлигини ҳамда бажарилиш суръатини қатъий ҳисобга олган ҳолда олдиндан йиғиб тайёрлаш ва узлуксиз таъминлаш тушунилади.
Бу усулнинг келиб чиқишига асосан қурилиш соҳасида индустриаллаштиришнинг ривожланиши, қурилиш ишлари технологияси ва қурилишни ташкил қилишнинг илғор усуллари (транспорт воситасидан олиб тўғридан-тўғри монтаж қилиш, оқим усулида узлуксиз тезкор иш бажариш, қурилиш- монтаж ишлари билан биргаликда технологик жиҳозларни ўрнатиб кетиш) сабаб бўлди. Бундан ташқари қурилишни йиғма ва яримтайёр материал-конструкциялар билан таъминловчи завод ва корхоналар сонининг ортиб кетганлигидир. Масалан, битта объектга ғишт бир корхонадан, шифер иккинчи бир корхонадан, ёпма плиталар учинчисидан ва ҳоказо. Агар бу тузилмаларни, технологик жиҳозларни олдиндан йиғиб тўплаб қурилишни узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмаса, қурилишда узилишлар содир бўлишига, ишчиларнинг ишсиз қолишига, қурилиш муддатининг чўзилиб кетишига олиб келади.
Ҳозирги пайтда бу усулни қурилиш ишлаб чиқаришида қўллаш зарурияти борми, деган савол туғилиши табиий. Бунга албатта зарур деб жавоб бериш керак. Лекин, қурилиш конструкциялари нарҳининг ошиб кетганлиги сабабли уни олдиндан кўп миқдорда сотиб олиб йиғиб тайёр қилишга ҳамма қурилиш ташкилотларининг ҳам қурби етмай қолди, транспортда ташиш нарҳларининг ошиб кетиши оқибатида четдан келтирилган металл, ёғоч материаллар ва конструкцияларни йиғиб қўйиш оғир бўлиб қолди. Бу бозор иқтисодиётига ўтиш даври учун хос бўлиб вақти келганда қурилиш ташкилотлари кучли ишлаб чиқариш қувватига эга бўлганда бу усул кенг қўлланилади.



Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish