Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Ташкилий харажатлар 
хўжалик фаолиятини ташкил қилиниши 
вақтида юз берган харажатлардир. Унга бевосита тегишли бўлган 
харажатлар (масалан, юридик, бухгалтерия, канцелярия ва ҳаракатла-
ниш харажатлари) ташкилий харажатлар сифатида капиталлашти-
рилади. Фаолиятнинг биринчи йилида жами суммаларни харажат-
ларга киритиш харажатнинг даромад билан мувофиқ келмаслигига 
олиб келади. 
Энг оммавий тарқалган ва оддий активлар бўлиб 
Гудвилл 
(фирма баҳоси)
ҳисобланади. У ўзида фирманинг аниқланадиган 
активларидан олиниши кутилаѐтган даромадларига қўшимча равишда 


141 
даромадларнинг кўпайишига олиб келувчи фирманинг имижи 
натижасида юзага келган қимматликни акс эттиради.
Гудвилл, фақат, бир хўжалик юритувчи субъект иккинчисини 
сотиб олган ҳоллардагина рўйхатдан ўтказилади. У сотиб олиш 
далолатномасисиз ҳам амал қилиши мумкин, бироқ бухгалтерия 
ҳисобида, бир корхона бошқасини сотиб оладиган бўлса ѐки уларнинг 
қўшилиши юз берадиган бўлсагина, тан олинади. 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг номоддий активлари тар-
кибида 0400-сон счѐтида қуйидагилар акс эттирилади: патентлар
лицензиялар, ақлий мулк, савдо маркалари (бунга фирма маркалари 
ва нашр этиладиган номлар ҳам киради), мутлақ ҳуқуқлар, компью-
терларнинг дастурий таъминоти, муаллифлик ҳуқуқлари, мижозлар-
нинг рўйхатлари, лицензиялар, маркетинг ҳуқуқлари, импорт квота-
лари, ташкилий харажатлар (янги хўжалик юритувчи субъектни 
ташкил қилиш харажатлари, яьни ―бошланғич харажатлар‖), ноу-хау, 
бозор тўғрисидаги билимлар, гудвилл (фирма баҳоси), техникага оид 
кўникмалар ва ҳ.к. 
0500-сон бухгалтерия ҳисобварағининг кредитида номоддий 
активларнинг йиғилиб борадиган амортизацияси ҳисобга олинади. 
Номоддий активлар корхонанинг активи кўринишида, агар у: 
- актив талабини қондирса; 
- ўлчаш имконига эга бўлса; 
- ўз аҳамиятига эга бўлса; 
- ишончли бўлса; 
- келгусида иқтисодий фойда келтирса; 
- аниқ (яъни, ундан у ишлатиладиган ишлаб чиқаришдан алоҳида 
ажратилган ҳолда фойдаланилиши мумкин) 
бўлганидагина тан 
олинади. 
Актив, агар хўжалик юритувчи субъект ундан келгусида 
олинадиган алоҳида сотиш, алмаштириш ѐки тақсимлаш имконига 
эга бўлсагина, бўлиниши мумкин. 
Қуйидагилар номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини 
юритишнинг асосий қоидалари бўлиб ҳисобланади: 
- харид қилиш, вақтидаги таннарх қоидаси; 
-
кўрилган зарарлар ва мазкур харажатларнинг қилиниши 
натижасида олинадиган даромаднинг бир вақтнинг ўзида акс 
эттирилишини талаб қилувчи фойдаланиш давридаги муво-
фиқлик қоидаси; 


142 
- ҳисобдан чиқариш вақтида, яьни чиқиб кетишлардан кўрилган 
фойда ѐки зарар ҳисобдан чиқариш вақтида активнинг олинган тўлов 
ва баланс қиймати ўртасидаги фарққа тенг деб тан олинганидаги 
даромадни тан олиш қоидаси. 
Номоддий активлар қуйидагича баҳоланиши мумкин: 
- томонлар келишуви баҳоси бўйича; 
- уларни таъсисчилар устав капиталига улуш ҳисобидан кирит-
ганда; 
- номоддий активлар объектларини тайѐрлик ҳолатига келтириш 
ва сотиб олиш ҳақиқий харажатлари баҳоси бўйича - бошқа 
ташкилотлар ва шахслардан сотиб олинганда
- эксперт йўли билан белгиланган баҳо бўйича - бошқа корхона ва 
шахслардан бепул олинганда. 
Номоддий активнинг баҳоси амал қилиш муддати мобайнида 
ѐки мувофиқлик қоидасига биноан номоддий активнинг тахмин 
қилинаѐтган хизмат қилиш муддати мобайнида мунтазам равишда 
ҳисобдан чиқариб борилиши лозим. Мазкур жараѐн номоддий 
активларнинг амортизация қилиниши деб аталади.
7-сон БҲМС нинг 39-бандида номоддий активнинг амортизация 
қилинадиган қиймати мунтазам асосда қуйидаги тарзда тақсимлаб 
борилиши лозим бўлган амортизация қилиш муддатлари белгилан-
ган: 
- унинг фойдали хизмат кўрсатиш муддати мобайнида (бироқ 
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатиш муддати доира-
сида); 
- фойдали фойдаланиш муддатларини аниқлаш имкони бўл-
маган 5 йил ҳисобида (бироқ, хўжалик юритувчи субъектнинг 
фаолият муддати доирасида). 
Номоддий активнинг иқтисодий хизмат кўрсатиш муддатини 
белгилаш қийин бўлгани сабабли, унинг хизмат кўрсатиш муддатини 
аниқлаш учун қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши лозим: 
- хизмат кўрсатишнинг энг кўп муддатини чеклаши мумкин 
бўлган юридик, тартибга солувчи ва шартнома қоидалари; 
- мўлжал қилинаѐтган хизмат қилиш муддатини ўзгартириши 
мумкин бўлган янгилаш ѐки муддатни узайтиришга оид шартлар; 
- хизмат қилиш муддатини камайтириш мумкин бўлган эски-
риш, талаб ва бошқа хил иқтисодий омиллар; 


143 
- кутилаѐтган иш муддати ѐки ходимлар гуруҳига мувофиқ 
келиши мумкин бўлган хизмат қилиш муддати; 
- номоддий активнинг мавжуд рақобатбардошлигини чеклашга 
қодир рақобатчилар ва бошқа субъектларнинг кутилаѐтган хатти-
ҳаракатлари; 
- турли хизмат кўрсатиш муддатларидаги кўпгина алоҳида 
активларнинг асоси бўлиши мумкин бўлган номоддий актив.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish