Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

«Номоддий активларни қабул қилиш-
топшириш далолатномаси» НМА-1 шакл
бўйича расмийлаш-
тирилиши лозим.
 
Далолатнома номоддий активни қабул қилувчи гуруҳ ҳайъати 
томонидан ҳар бир объект учун бир нусҳада тузилади. Шунингдек, 
бир турдаги номоддий активлар учун олдин тузилган дастлабки 
далолатномалар умумлаштирилиб 
“Умумий далолатнома”
тузилади. 
Масалан, саноат намунасига бўлган бир неча хил ишлаб чиқариш 
ҳуқуқига эгалик қилувчи патентлар ѐки турли хил ўлчамдаги бир 
нечта ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқлари учун рухсатнома 
(лицензия)лар бўлиши мумкин. Далолатноманинг асосий воситаларни 
ҳисобга оладиган далолатномадан фарқи бу шаклнинг содда ҳамда 
керакли реквизитларга эга бўлганлигидадир. 
Номоддий активларни қабул қилиш далолатномаси тузилиб сўнг 
бухгалтерияга топширилади. Далолатнома билан бирга объект-
ларнинг бошқа ҳужжатлари ҳам тақдим этилади. Шуни ҳам таъкид-
лаш жоизки, айрим номоддий активлар объектлари бўйича далолат-
номани тўлдириш активнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқ-
қан ҳолда ҳисоб юритиш сиѐсатида белгиланади. 
2. Номоддий активларни тугатилиши (ҳисобдан чиқариш) 
далолатномаси. (НМА- 2 шакл). 
Корхоналарининг ҳисоб юритиш сиѐсатига мувофиқ улардаги 
мавжуд номоддий активларини ҳисобдан чиқариш бўйича 
«Номоддий 
активларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси»
деб номлаган 
далолатноманинг янги шакли (НМА-2 шакл) ишлаб чиқилди ва уни 
амалиѐтга жорий этиш мумкин. 
Ушбу шаклда номоддий активлар объектларини ҳисобдан 
чиқариш пайтида хўжалик юритувчи субъект раҳбари тайинланган 
ҳайъат томонидан икки нусхада тузилади. Ушбу далолатноманинг 
биринчи нусхаси бухгалтерияга, иккинчи нусхаси эса жавобгар 
шахсга берилади. Далолатномада номоддий активларнинг номи, 


147 
санаси, инвентар (архив рақами), ҳисобдан чиқариш сабаби, баланс 
қиймати, амортизациянинг йиллик меъѐри, амортизация суммалари 
акс эттирилади.
Томонлар ўртасидаги патент, лицензия олишга тузилган 
шартнома шартлари бажарилиб, саноат намунаси ҳуқуқи бўйича 
патент ѐки табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларига бўлган 
гувоҳномалар ўз кучини йўқотганда корхонада номоддий активларни 
тугатиш далолатномаси расмийлаштирилади. Номоддий активларни 
ҳисобдан чиқариш комиссия аъзоларининг хулосаларига асосланади 
ва якуний молиявий натижа аниқланади. 
1.
 
Номоддий объектлар амортизациясини ҳисоблаш 
қайдномаси (НМА-3 шакл). 
Корхоналарда номоддий активлардан фойдаланиш жараѐнида 
улар ўзларининг дастлабки қийматини йўқотиб боради. Ушбу актив-
лар бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт қоидаларига асосан номод-
дий активда мужассамлашган истеъмол хусусиятлари сарфланганда, 
баланс қиймати тегишли суммага камайиб боради. Бу эса, номоддий 
активларнинг бутун фойдали ҳизмат қилиш муддатлари давомида 
қолдиқ қиймати чегирилган ҳолда, дастлабки қийматини харажатга 
мунтазам ўтказиш ҳисобига амалга оширилади. Демак, номоддий 
активларга амортизация ҳисобланганда, белгиланган меъѐрларга асо-
сан «Номоддий активларига амортизацияни ҳисоблаш қайдномаси» 
тузилиши керак. 
Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий адабиѐтларда амортизация 
қайдномасига тегишли устунларда номоддий активларнинг амортиза-
ция меъѐрлари ҳам келтирилади. Лекин, ушбу меъѐрлар илмий 
жиҳатдан тўлиқ асосланилмаган. Бунинг сабаби, амортизация меъѐр-
лари ҳақидаги махсус ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган. Номоддий 
активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш қайдномасининг амалдаги 
намунавий шаклига амортизация меъѐрларини қайд этувчи устунни 
киритиш мумкин.
Номоддий активлар амортизациясини ҳисоб-китоб қилишда ишчи 
жадвалидан корхона бўйича ҳисобот ойида ѐзиладиган номоддий 
активларнинг амортизация суммасини белгилашда фойдаланилади. 
Ушбу жадвалнинг қўлланилиши амортизацияни ҳисоблаш жараѐнини 
янада соддалаштиришга олиб келади. Бунда ҳисоб-китоб қуйидагича 
амалга оширилади: ой бошидаги амортизация суммасига келиб туш-
ган номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси 


148 
қўшилиб, ўтган ойда ҳисобдан чиққан номоддий активлар бўйича 
амортизация суммаси чегириб ташланади. Бунда ҳисоб-китоб маълу-
мотлари фақат амортизация қисмида келтирилиб, у номоддий 
активлар дастлабки қиймати асосида белгиланади.
Номоддий активлар амортизациясининг қиймати гуруҳлашган 
меъѐрлар бўйича белгиланиб, булар патентлар, лицензиялар каби-
ларнинг турларига қараб ажратилади. Шунингдек, бу ишланма жад-
валида амортизация суммаси ҳар бир фойдаланиш объектлари бўйи-
ча белгиланади. Бунда амортизация ажратмалари харажатлар тарки-
бига киритилади.
Номоддий активлар ҳаракатини ҳисобга олувчи дастлабки ва 
жамлама ҳужжатлар таркибида, фикримизча, қуйидаги ҳужжатлардан 
ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: 
-
номоддий 
активларни 
ишлаб 
чиқариш 
жараѐнида 
қўлланганиши бўйича корхона раҳбарининг буйруғи (НМА-4 шакл);
-
номоддий активлар объектларидан фойдаланиш муддатлари 
тўғрисидаги баѐннома (НМА-5 шакл);

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish