Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

1.
 
Роялти бўйича тўланадиган суммаларнинг ҳисобланиши: 
Дебет: 9430-«Бошқа операцион харажатлар»счѐти-10000 с 
Кредит:6930-«Роялти бўйича қарзлар»счѐти-10000 с. 
2.
 
Банкдаги ҳисоб-китоб счѐтидан ўтказиб бериш: 
Дебет: 6930-«Роялти бўйича қарз» счѐти-10000 сўм. 
Кредит: 5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-10000 сўм. 
3.
 
Лицензиарнинг фаолияти бўйича даромадлар қуйидагича акс 
эттирилади; 


157 
Дебет: 4850-“Олинадиган роялти” счѐти –40000 сўм. 
Кредит: 9510-«Роялти кўринишидаги даромадлар» счѐти-40000 
сўм. 
 
Дебет:5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-40000 сўм. 
Кредит: 4850-“Олинадиган роялти” счѐти –40000 сўм. 
 
Лицензиар «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» 
(2-сон БҲМС) бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 20-бандига 
асосан, лицензия учун тўланадиган ҳақни қуйидаги тартибда 
ҳисоблаш мумкин: «Актив сифатида фойдаланилган лицензиялар ва 
роялтилар учун тўловлар битимнинг мазмуни ва шартига мувофиқ 
равишда одатда даромад ҳисобланади».
2
«Молиявий ҳисоботни тайѐрлаш ва тақдим этиш учун концептуал 
асос»нинг 50-бандида хўжалик юритувчи корхоналар хусусий капи-
тали таркибига устав, қўшилган, заҳира капитали ва тақсимланмаган 
фойдадан иборатлиги кўрсатиб ўтилган. Заҳира капитали субъектлар 
уставига мувофиқ соф фойда ҳисобидан ташкил топади, шунингдек, у 
мулкни қайта баҳолаш натижасида ташкил бўладиган инфляция 
захиралари, қайтариб бермаслик шарти билан олинган мулк қиймат-
ларида ҳам ҳисобга олинади. 
Номоддий активлар бухгалтерия балансига олингандан сўнг, у 
қайта баҳолаш санасида бозор қиймати бўйича қайта баҳоланади, 
унда жамғарилган амортизация чиқариб ташланади. Демак, номоддий 
активларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар ҳам молиявий 
ҳисоботларда акс эттирилиши лозим. Бироқ, «Корхоналарнинг чора-
ки ва йиллик молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш бўйича кўрсат-
ма»

га мувофиқ «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот»нинг 5-
шаклида номоддий активларнинг қайта баҳолашдан олинган қиймат-
нинг миқдори учун алоҳида сатр (коди) белгиланмаган. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-моддаси 13-
бандига асосан, қуйидаги юридик шахсларнинг номоддий актив 
объектларидан олган даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод 
қилинади; 
1.
 
Патент эгаси (лицензиар) ўзига тегишли ишлаб чиқаришда 
номоддий 
активлардан 
фойдаланишдан, 
шунингдек, 
уларга 
1.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган 
даромадлар» (БҲМС-2 сон), 1998 йил 20-август.№41


158 
лицензияларни сотишдан олинган даромадлар ҳаракат муддати 
доирасида фойдаланиш муддатлари бошланган пайтидан; 
-
патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари 5 (беш) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича ихтиролар ва гувоҳнома бўйича 
селекция ютуқлари, патент бўйича саноат намуналари 3 (уч) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича саноат намунаси 2 (икки) йил 
давомида. 
2.
 
Лицензиат (лицензия шартномаси буюмидан фойдаланиш 
ҳуқуқини олган шахс)нинг номоддий активлардан олган 
даромадлари ундан фойдалана бошланган даврдан бошлаб; 
-
патент бўйича ихтиролар селекция ютуқлари 5 (беш) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича саноат намунаси 2 (икки) йил 
давомида; гувоҳнома бўйича товар белгиси ва хизмат кўрсатиш 
белгиси-1 (бир) йил давомида. 
Солиқ кодекснинг 58-моддаси "Т" бандига мувофиқ жисмоний 
шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадига қуйидагилар қўшил-
майди: патент эгаси бўлган жисмоний шахс (лицензиар) ўз ишлаб 
чиқаришида интеллектуал мулкдан фойдаланишдан ѐки уларга 
лицензияни сотишдан олинган даромад миқдори ҳаракат муддати 
даражасида фойдаланиш бошланган пайтдан, шунингдек, лицензиат 
саноат мулкидан фойдалана бошланган пайтдан: 
-
патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари-5 (беш) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича ихтиролар ва гувоҳномалар 
бўйича саноат намуналари- 3 (уч) йил давомида; дастлабки патент 
бўйича саноат намунаси-2 (икки) йил давомида. 
Номоддий активлардан фойдаланиб, олинган даромадлардан 
Солиқ кодексиниг 31-моддаси 13-бандларида кўрсатилган солиқ 
имтиѐзлариниг муддатлари тугатилгандан сўнг корхона бухгалте-
риясида олинган даромад миқдори аниқланиб, белгиланган фоизлар-
да даромад солиғи ҳисоблаб чиқилади.
Номоддий активлардан фойдаланишдан олинадиган даромадни 
ялпи даромад миқдоридаги улуши ҳақида ахборотларга эга бўлиш 
мақсадида янги счѐтлар режасида алоҳида счѐт очиш керак. Ушбу 
счѐтлар режасида «Даромадлар ва харажатлар» деб номланган 9-
бўлимидаги 9000-«Асосий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби 
счѐтлари»га номоддий активлардан фойдаланишдан олинган даромад 
улушини тўлиқ ҳисобга олиш мақсадида 9060-«Патент ѐки лицензия 
асосида ишлаб чиқилган маҳсулотларни сотишдан олинган даро-


159 
мадлар» счѐтини киритиш керак. Солиқ кодексининг 31-моддасига 
асосан субъект счѐтида маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишдан 
келган даромадлардан ҳисобланаѐтган солиқ ставкалари маълум вақт 
давомида тўловлардан озод қилинади. Шунингдек, Солиқ кодекси-
нинг 71-моддасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ-
ларни олганлик учун патент бўйича божлар, рўйхатга олиш йиғим-
лари ва лицензия тўловлари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан 
озод қилинган. 
Хўжалик субъектлари ўзларининг мол-мулкидан, шунингдек, 
номоддий активларига эга бўлганлиги учун, ушбу кодекснинг 90-
моддасига асосан, номоддий активларнинг йиллик баланси ўртача 
қолдиқ қийматидан 3,5 фоиз миқдорида мол-мулк солиғини тўлаш 
мажбуриятини олади. Тармоқ корхоналарида «Пул оқимлари тўғри-
сида»ги ҳисоботда пул маблағларининг ҳаракатини 9-сонли бух-
галтерия ҳисоби миллий стандарти қоидаларига мувофиқ тарзда 
тузадилар. Мазкур стандартнинг 11-бандида операцион фаолиятдан 
пул оқими субъектнинг асосий фаолиятидан келиб чиқади деб белги-
ланади ва роялти билан боғлиқ пул маблағлари тушуми операцион 
фаолиятнинг асосий пул оқимлари сифатида ифодаланади. Патент 
эгаси (лицензиар) роялти, "паушал-тўлов» ва «пласт-кост» кўрини-
шидаги (саноат мулки объектларидан фойдаланиш ҳуқуқуни берган-
лиги учун) лицензиатдан олган даромадларини, шунингдек, лицен-
зиат эса роялти, «паушал-тўлов» ва «пласт-кост» кўринишидаги (ин-
теллектуал мулкдан фойдаланганлиги учун) лицензиарга тўловлар-
нинг умумий қиймати «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» шаклида 
ҳам акс эттирилиши лозим. Томонлар ўртасида тузилган лицензия 
шартномасига кўра лицензиат лицензиарга қатъий белгилаб қўйилган 
бир йўла ѐки даврий шаклда ҳақ тўлайди.
Хўжалик субъектларининг бирлашувида ѐки бир субъект ик-
кинчи бир субъектнинг соф активлари ва ишлаб чиқариш фаолияти 
ҳуқуқини сотиб олиши оқибатида бир иқтисодий бирликка қўшили-
шидан гудвилл (Goodwill) пайдо бўлади.
Гудвиллнинг пайдо бўлиши қуйидаги формула орқали ифода-
ланади: 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish