247
8530 – «Пай ва қўйилмалар» ҳисобварағи
акциядорлик
жамиятларидан ташқари бошқа ҳамма ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги
хўжалик субъектлари: давлат ва хусусий корхоналар, ширкатлар ва
шерикчилик хўжалик юритувчи субъектлар учун устав капиталининг
ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни жамлашга мўлжаллан-
ган. Давлат корхоналарида эса бу устав фонди деб номланади, у дав-
лат томонидан хўжалик субъектига ажратилган асосий ва оборот во-
ситалар мажмуидан иборат.
Улушли капитал
– хўжалик фаолиятини
амалга ошириш учун
ширкат аъзолари томонидан киритилган улушлар йиғиндиси.
Устав капитали
–
таъсис ҳужжатларида белгиланган доирадаги
фаолиятни таъминлаш учун хўжалик субъектини ташкил этиш чоғида
унинг мулкига муассислар (аъзолар) қўшган улушларининг йиғин-
диси (номинал қиймати бўйича ҳиссалари, акциялар)
пул бирлигида
ифодалашдир.
Шундай қилиб, ташкил этилган хўжалик субъектининг устав ка-
питали унинг муассислари томонидан қўшилган маблағларидан тўп-
ланиб боради. У бир вақтнинг ўзида муассисларнинг жамоавий мулки
ҳамда юридик шахс бўлган хўжалик субъектининг мулки ҳисоб-
ланади. Бу нуқтаи назардан қараганда устав капитали бир томондан
хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари фонди, бошқа томон-
дан эса ҳар бир муассиснинг мулки сифатида намоѐн бўлади.
Устав капиталини шакллантириш тартиби Ўзбекистон
Респуб-
ликаси қонун ҳужжатлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ
таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Уставни рўйхатга ўтказиш пайтида эълон қилинган устав капита-
лининг бутун миқдори қуйидаги проводка орқали ифодаланади:
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорлар қарзлари»
ҳисобварағи дебети.
8310 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъекти мулк-
дорлар хўжалик субъекти рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил
мобайнида ўз улушларини тўлиқ қўшишлари шарт.
Хўжалик фаолиятининг 3 та асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли
мавжуд: якка эгалик, хўжалик жамиятлари ва
ширкатлари акциядор-
248
лик жамияти (корпорация).
Якка эгаликдаги уставни рўйхатга ўтказиш чоғида рўйхатга олин-
ган устав капитали (УК) ҳажми ѐзувида қайд этилади:
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорларнинг қар-
зи» ҳисобварағи дебети.
8510 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити.
Бунда 8330 – ҳисобварақда хўжалик юритувчи субъект ягона
мулкдор улушининг миқдори акс эттирилади. Хусусий корхона амал-
даги қонун ҳужжатларига кўра ўз уставини устав капитали миқдо-
рини маълум қилмасдан ҳам рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Устав капиталига улушларнинг келиб тушиши устав капитали
ҳисоб варағига таъсир кўрсатмайди, балки муассис қарзини сўнди-
ради. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
устав капиталига ба-
даллар даромад ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Муассис устав капиталига турли активларни киритиши мумкин,
бироқ уларнинг турлари, албатта, корхона
уставида акс эттирилиши
шарт. Масалан, агар корхонанинг устав капитали фақатгина пул маб-
лағлари ҳисобига тўлдирилади деб уставда ѐзилган бўлса, у ҳолда
муассис устав капиталига асосий воситаларни кирита олмайди. Бу
ҳол устав қоидасининг бузилиши сифатида тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: