Махсус таълим вазирлиги


– «Улуш ва омо- натлар» счѐтининг кредити ва 4610



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

8330
– «Улуш ва омо-
натлар» счѐтининг кредити ва
4610
–«Устав капитали (фонди) га
бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счѐтининг кредитида
ва пул маблағларини, моддий ва номоддий қийматликларни ҳи-
собга олувчи счѐтларнинг дебет томонида кўрсатилади.
8310 – «Оддий акциялар ҳисобварағи»
уставга мувофиқ 
акциядорлик жамияти томонидан чиқарилган (чиқаришга рухсат 
берилган) оддий акцияларнинг сумма номинал қийматида ифодалан-
ган акциядорлик капитали ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумот-
ларни жамлаш учун мўлжалланган. Мазкур ҳисобварақ кредити бўйи-
ча оддий акциялар қисмида рўйхатга олинган акциядорлик капитали 
ҳажми акс эттирилади. Дебет бўйича бу турдаги сармоянинг камайи-
ши кўрсатилади. 
8530 – «Имтиѐзли акциялар» ҳисобварағи
имтиѐзли акциялар 
қисмида уларнинг номинал қиймати бўйича акциядорлик капитали-
нинг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни жамлайди. Имтиѐз-
ли акцияларнинг таҳлилий ҳисоби худди оддий акциялар ҳисоби каби 
амалга оширилади. 


247 
8530 – «Пай ва қўйилмалар» ҳисобварағи 
акциядорлик 
жамиятларидан ташқари бошқа ҳамма ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги 
хўжалик субъектлари: давлат ва хусусий корхоналар, ширкатлар ва 
шерикчилик хўжалик юритувчи субъектлар учун устав капиталининг 
ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни жамлашга мўлжаллан-
ган. Давлат корхоналарида эса бу устав фонди деб номланади, у дав-
лат томонидан хўжалик субъектига ажратилган асосий ва оборот во-
ситалар мажмуидан иборат. 
Улушли капитал
– хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун 
ширкат аъзолари томонидан киритилган улушлар йиғиндиси.
Устав капитали 

 
таъсис ҳужжатларида белгиланган доирадаги 
фаолиятни таъминлаш учун хўжалик субъектини ташкил этиш чоғида 
унинг мулкига муассислар (аъзолар) қўшган улушларининг йиғин-
диси (номинал қиймати бўйича ҳиссалари, акциялар) пул бирлигида 
ифодалашдир.
Шундай қилиб, ташкил этилган хўжалик субъектининг устав ка-
питали унинг муассислари томонидан қўшилган маблағларидан тўп-
ланиб боради. У бир вақтнинг ўзида муассисларнинг жамоавий мулки 
ҳамда юридик шахс бўлган хўжалик субъектининг мулки ҳисоб-
ланади. Бу нуқтаи назардан қараганда устав капитали бир томондан 
хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари фонди, бошқа томон-
дан эса ҳар бир муассиснинг мулки сифатида намоѐн бўлади.
Устав капиталини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Респуб-
ликаси қонун ҳужжатлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ 
таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Уставни рўйхатга ўтказиш пайтида эълон қилинган устав капита-
лининг бутун миқдори қуйидаги проводка орқали ифодаланади: 
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорлар қарзлари» 
ҳисобварағи дебети. 
8310 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъекти мулк-
дорлар хўжалик субъекти рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил 
мобайнида ўз улушларини тўлиқ қўшишлари шарт.
Хўжалик фаолиятининг 3 та асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли 
мавжуд: якка эгалик, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари акциядор-


248 
лик жамияти (корпорация). 
Якка эгаликдаги уставни рўйхатга ўтказиш чоғида рўйхатга олин-
ган устав капитали (УК) ҳажми ѐзувида қайд этилади: 
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорларнинг қар-
зи» ҳисобварағи дебети. 
8510 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити. 
Бунда 8330 – ҳисобварақда хўжалик юритувчи субъект ягона 
мулкдор улушининг миқдори акс эттирилади. Хусусий корхона амал-
даги қонун ҳужжатларига кўра ўз уставини устав капитали миқдо-
рини маълум қилмасдан ҳам рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Устав капиталига улушларнинг келиб тушиши устав капитали 
ҳисоб варағига таъсир кўрсатмайди, балки муассис қарзини сўнди-
ради. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устав капиталига ба-
даллар даромад ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Муассис устав капиталига турли активларни киритиши мумкин, 
бироқ уларнинг турлари, албатта, корхона уставида акс эттирилиши 
шарт. Масалан, агар корхонанинг устав капитали фақатгина пул маб-
лағлари ҳисобига тўлдирилади деб уставда ѐзилган бўлса, у ҳолда 
муассис устав капиталига асосий воситаларни кирита олмайди. Бу 
ҳол устав қоидасининг бузилиши сифатида тавсифланади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish