250
1080 – «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағи дебети.
5010, 5110 – «Пул маблағлари» ҳисобварағи дебети.
8300 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити.
Маъсулияти чекланган жамият устав капиталининг
шакллантирилиши
Пул бирлигида баҳоланган устав капиталига қўйилмалар устав
капиталидаги иштирокчининг улушини ташкил этади. Ҳар бир ишти-
рокчи (муассис) МЧЖга таъсис шартномасига мувофиқ
моддий ва
(ѐки) номоддий активларни киритади. Устав капиталини шакллан-
тириш бўйича бухгалтерия ѐзувлари якка эгаликдаги ѐзувларга айнан
ўхшаш бўлади, муассислар бўйича таҳлилий ҳисобгина зарур.
МЧЖ устав капиталининг энг кам миқдори рўйхатдан ўтказилган
санада энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмас-
лиги лозим. Муассислар, пул кўринишида бўлмаган киритилаѐтган
активларни баҳолаш тўғрисида келишувга эришишлари керак, бунда
баҳо актив ўтказиладиган санадаги адолатли баҳосини
ифодалаши
шарт.
Устав капиталини шакллантиришнинг чекланган муддати давлат
рўйхатига ўтказилган пайтдан бошлаб, агар бошқа ҳолатлар қонун
ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса,
бир йилдан ошмаслиги
лозим. Мазкур давр мобайнида МЧЖ аъзолари томонидан ўз қўйил-
малари киритилмаган ҳолларда, агарда таъсис ҳужжатларида бошқа
ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, улар муддати узайтирилган
тўловлар суммаси 25% йиллик тўлов тўлайдилар.
Аъзолар жамиятга ўз мол-мулкларини
киритганларидан кейин
улар ўзларининг якка тасарруф этиш ҳуқуқини йўқотадилар. Мол-
мулк янги хўжалик субъекти активига айланади,
шерикларнинг бар-
часи биргаликда эгалик қилишга ўтадилар. Бундай бадалларнинг ҳар
бири муассислар мажлисининг баѐнномасида расмийлаштирилади, бу
эса актив белгиланиши ва баҳоланишига барча мулкдорларнинг
розилигини ифодалайди.
Мустақил малакали баҳоловчи
томонидан киритиладиган мол-
мулкни баҳолашни амалга ошириш давлатга ѐки қисман карашли
бўлган баҳолаш объектлари битимига жалб этиладиган ҳолларда
мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, Фан ва техника Давлат қўмита-
251
сининг хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик
субъектлари
устав фондига киритиладиган номоддий активлар тоифасига тегишли
бўлган интеллектуал мулк ва бошқа объектларни баҳолаш тўғриси-
даги хулосаси зарур.
Хўжалик субъектининг устав капиталини ўзгартиришига фақат
муассислар карорига кўра йўл қўйилади, бунда устав капитали ўзгар-
гани ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилиш ҳамда
таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш лозим.
Устав капиталининг камайгани тўғрисида МЧЖ карори бу ҳақда
ахборот эълон қилинганидан сўнг камида уч ой ўтгач кучга киради.
Хўжалик субъекти бухгалтерияси давлат органларида рўйхатга
олиниши билан тасдиқланган муассисларнинг тегишли карорларисиз
устав капиталининг ўзгариши билан боғлиқ операцияларни акс этти-
ра олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: