Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти мустақил изланувчиси Амирқулов Шуҳрат Олимовичнинг “Аграр соҳада инсон капиталининг шаклланиши ва улардан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусидаги 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.10 - “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ва диссертация авторефератига
ТАҚРИЗ
Янги Ўзбекистон иқтисодиётини бозор тамойиллари асосида ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланмоқда. Билимлар иқтисодиётига асосланган инновацион жамият қуриш, иқтисодиётга рақамли технологияларни жорий этиш, ихтимоий соҳани тублан ислоҳ қилиш давлат ва жамият олдидаги мухим масалага айланди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт Стратегияси” ва 2023 йил “Инсонга эьтибор ва сифатли таьлим йили” Давлат Дастурининг асосий мақсадлари ҳам инсон капиталини ривожлантириш асосида мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий тараққиётини таьминлашга қаратилгандир.
Қишлоқ хўжалиги аҳолини зарур озиқ овқат маҳсулотлари билан таьминлайди. Бугун дунёда озиқ овқат хавфи кучаймоқда. Биргина 2022 йилнинг ўзида жаҳон бозорида буғдойнинг нархи 19-фоизга ошди. Дунё давлатларида очлик ва қашшоқлик кўлами кенгаймоқда. Кам даромадли давлатларда тўйиб овқатланмаслик оқибатида аҳоли очликдан азият чекмоқда ҳамда турли касалликларга чалиниб нобуд бўлмоқда. Бундай нохуш ҳодисаларнинг дунё бўйлаб кенг тарқалмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди
Статистик маьлумотларга кўра ўтган 2022 йилда Ўбекистонда 932 минг чақалоқ туғилган, 172 минг нафар киши вафот этган. Бундан кўринадики, аҳолининг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи кундан кунга ошиб бормоқда.
Аксарият давлатлар аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеьмоли билан таьминлаш мақсадида бюджетдан катта миқдорда субсидия ажратади, ишлаб чиқарувчиларни иқтисодий қўллаб қувватлайди.
Демак, қишлоқ хўжалиги нафақат миллий иқтисодиётнинг драйвери, балки инсонларнинг ҳаёт мамоти билан боғлиқ муҳим тармоқ ҳисобланади.
Кейинги йилларда урбанизация ва аҳолининг механик ҳаракатларининг тезлашиши қишлоқ ҳудудларидаги ишчи кучи миқдор ва сифатига ҳам таьсир этмоқда. Арим ҳудуларда кадрлар тақчиллиги муаммоси юз бермоқда.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, истеьмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб миқдор ва сифат жиҳатдан ортиб бормоқда, бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг миқдор ва сифати пасайиб бормоқда.
Ушбу муаммолар соҳага иннновацион инсон капиталини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича илмий ёндашишни тақозо этади. Мазкур тадқиқот иши соҳада юзага келган мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Мазкур диссертация иши кириш, 3-та боб, 9-та парагриф, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унда тадқиқотчи ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга эришган.
“Аграр соҳада инсон капиталининг шаклланиши ва улардан самарали фойдаланишнинг илмий услубий асослари” деб номланган биринчи бобида тадқиқотчи “инсон капитали” тушунчасини назарий илмий жиҳатдан тадқиқ қилган.
Шу билан бирга инсон капиталини “ҳаёт циклига асосланган манфаатли ёндашувли баҳолаш” орқали бошқариш механизми ишлаб чиқилиб илмий асослаб берилган.
Диссертация ишининг иккинчи боби “Қашқадарё вилояти аграр соҳасида инсон капиталини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари” деб номланиб, бу бобда тадқиқотчи Қашқадарё вилояти аграр соҳасида инсон капиталини шаклланиши ва фойдаланилиши юзасидан таҳлилий ишларни амалга оширган.
Диссертация ишининг учинчи боби “Аграр соҳада инсон капиталидан самарали фойдаланишнинг стратенгик йўналишлари” деб номланган бўлиб, ушбу бобда истиқболда аграр тармоқда инсон капиталини шаклланиши ва улардан самарали фойдаланишнинг инновацион, институтционал ва ташкилий-иқтисодий механизмлари хусусида фикр юритилган.
Тадқиқот ишининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
-“инсон капитали” мавзуси билан боғлиқ тадқиқот ишларини амалга оширган олимларни икки гуруҳга; биринчи гуруҳ “инсон капиталини ишлаб чиқариш омили” сифатида эьтироф этувчилар, иккинчи гуруҳ “инсон капиталини инвестиция обьекти” сифатида эьтироф этувчиларга бўлиб ўрганган:
-“инсон капитали” билан боғлиқ тушунчаларга муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган;
-инсон капиталини баҳолашда ҳаёт цикли моделидан фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган;
-инсон капитадининг шакллантиришнинг ДХШ механизми ишлаб чиқилган;
-аграр касб битирувчилари уюшмасини ташкил этиш таклифи асосланган;
-рағбатлантиришнинг икки каналли модели таклиф этилган
-агротаьлим класстери ташкил этиш таклиф этилган;
-инсон капиталидан фойдаланишнинг самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
-истиқболли кўрсаткичлар аниқланган ва бошқалар.
Тадқиқотчи олиб борган илмий изланишлари натижасида бир қатор илмий натижаларга эришиш билан бир қаторда, қуйидаги камчиликларга ҳам йўл қўйган:
-диссертация ҳажми боб ҳамда парагрифлар бўйича тенг тақсимланмаган;
-тадқиқот иши Қашқадарё вилояти ва туманлари кесимида олиб борилиб, таққослашда фақат Ўзбекистон Республикаси маьлумотлари билан чекланган;
-инсон капиталининг шаклланишида ижтимоий инфратузилма обьектлари ва хизмат кўрсатиш тармоқлари сифати таҳлил қилинмаган;
-бугунги глобал ахборот даврида инсон капиталини ишга жойлаштиришда ахборот консальтинг хизматларини ташкил этиш масалаларига эьтибор қаратилмаган.
Юқорида қайд этилган камчиликлар ишнинг сифатига сальбий таьсир этмайди, бироқ камчиликлар бартараф этилганда ишнинг илмий савияси ошган бўлар эди.
Тадқиқотчи Амирқулов Шуҳрат Олимовичнинг “Аграр соҳада инсон капиталининг шаклланиши ва улардан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради. Илмий тадқиқот иши тугалланган, у содда ва равон тилда ёзилган, ишда келтирилган таклиф ва тавиялар мамлакат иқтисодиётини тараққиётини таьминлашга хизмат қилади деб ҳисоблайман.
Тадқиқотчи Амирқулов Шуҳрат Олимович 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.10 - “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ, диссертация ишини кейинги босқичга тавсия этаман.
..................................................
.................................................
...................................................
|
Б.Рўзметов ............................
|
Do'stlaringiz bilan baham: |