Махсус таълим вазирлиги


Молиявий инвестициялар ҳисоби



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Молиявий инвестициялар ҳисоби
‖, 8-сон ―Консоли-
дациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва авлод хўжалик жамият-
ларига инвестициялар ҳисоби‖, 14-сон ―Молиявий ҳисоботда қўшма 
фаолиятда қатнашиш улушини акс эттириш‖ номли Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) билан тартибга солинади. 
Молиявий инвестициялар - бу фоизлар, дивидендлар, роялти ѐки 
ижара ҳақи, инвестицияланган томондан бошқа тушумларни олиш 
мақсадида хўжалик юритувчи субъект ихтиѐридаги активлардир. 


224 
Узоқ муддатли инвестициялар муддати 12 ойдан ортиқ бўлган 
барча инвестициялардир. 
0610-―Қимматли қоғозлар‖ счѐтида давлатнинг фоизли обли-
гацияларига ва маҳаллий заѐм (қарз)ларга, акционерлик жамият-
ларининг акцияларига ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари (акционер, 
фьючерслар, депозит сертификатлари ва бошқалар)га узоқ муддатли 
молиявий қўйилма(инвестиция)ларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳи-
собга олинади. 
Масалан: Сотувчи-корхонага асосий воситаларни бериш йўли 
билан қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши. 
Дебет-0610, кредит – 9210. 
Хўжалик юритувчи субъект бошқа корхоналардан қимматли 
қоғозлар сотиб олди: 
Дебет-0610, кредит – 5010 (5110, 5210). 
0620 – ―Шуъба корхоналарга инвестиция‖, 0630 – ―Қарам бўлган 
жамиятларга инвестициялар‖, ―Қўшма корхоналарга инвестициялар‖, 
0640 – ―Қўшма корхоналарга инвестициялар‖ счѐтларида, мувофиқ 
ҳолда, авлод, қўшма ва ассоциациялашган корхоналарга ҳамда қарам 
бўлган жамиятларга узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги 
ва ҳаракати ҳисобга олинади. 0690 – ―Бошқа узоқ муддатли инвес-
тициялар‖ счѐтида давлат корхоналарига ѐки бошқа хайрия, экология 
жамиятларига келажакда молиявий наф олиш мақсадида қилинган 
узоқ муддатли инвестициялар ҳисобга олинади. 
Шундай қилиб, облигацияни узиш (қайтариш) муддати етиб 
келганда уни чиқарган ташкилотга белгиланган қийматда топшириш 
имконияти яратилади. Бунинг учун облигация ва бошқа қимматли 
қоғозларни сотиб олиш қиймати билан белгиланган қиймат ўртаси-
даги фарқ шундай амортизацияланган бўлиши керакки, уларни узиш 
муддати етиб келишига баланс қиймати белгиланган қиймати тенг 
бўлсин. 
―Узоқ муддатли инвестициялар‖ счѐтида ҳисобга олинадиган 
қимматли қоғозларнинг узилиши (сотиб олиниши) ва сотилиши 
―Бошқа активларни тугатилиши‖ счѐтининг дебетида ва ―Узоқ муд-
датли инвестицияларлар‖ счѐтининг кредитида акс эттирилади. 
Бошқа корхоналарга узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни 
асосий восита шаклида киритилган бўлса, 9210 – ―Асосий воси-
таларни тугатилиши‖ счѐти кредитланади, 0610/90 ―Узоқ муддатли 
инвестициялар‖ счѐти дебетланади, агар номоддий активлар, ТМЗлар 


225 
сарф қилинса, 9220 – ―Бошқа активларни тугатилиши‖ счѐтида кре-
дитланади.
Масалан: 
1.Хўжалик юритувчи субъект акционерлик жамиятидан ҳар 
бири 50 000 сўмдан 5 та акция сотиб олинди. 
Дебет 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 250 000 сўм. 
Кредит 5110 – ―Ҳисоблашиш счѐти‖ – 250 000 сўм.. 
2.Акционерлик жамияти шуъба корхонадан 10 000 сўмдан 50 та 
акция сотиб олди. Акционерлик жамияти акцияга тўлов сифатида 
300000 сўмга баҳоланган ердан фойдаланиш ҳуқуқини берди ва 
ҳисоб-китоб счѐтидан 200 000 сўм пул ўтказди. 
Дебет 0610 – ―Қимматбаҳо қоғозлар‖ – 500 000 сўм. 
Кредит 0440 – ―Ер майдонлари ва табиий бойликлардан фойда-
ланиш ҳуқуқи‖ – 300 000 сўм. 
Кредит 5110 – ―Ҳисоб- китоб счѐти‖ – 200 000 сўм. 
3.Номинал қиймати 500 000 сўмлик облигация 438 000 сўмга 
олинди. Комиссион тўлов 2000 сўм. Облигацияларни узиш муддати 
20 ойдан сўнг. Ҳеч қандай оралиқ фоиз тўловлар кўзда тутилмаган. 
Фоиз сифатида ҳар ойда муайян тарзда 3 000 сўм ((500 000 – 438 000 
– 2 000) : 20 = 3 000 сўм) тўланади. 
Облигацияларни сотиб олиш: 
Дебет 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 438 000 сўм. 
Кредит 5110 – ―Ҳисоблашиш счѐти‖ – 438 000 сўм. 
Комиссион тўлов:
Дебет 0610 – ―Қимматбаҳо қоғозлар‖ – 2 000 сўм. 
Кредит 5110 – ―Ҳисоблашиш счѐти‖ – 2 000 сўм. 
Ҳар ойда фоиз суммаси даромадга ўтказилади. 20 ойдан сўнг 
фойдага умумий суммада 60000 сўм ўтказилади, облигацияларнинг 
сотиб олиш қиймати эса унинг номинал қийматига тенглашади. 
Дебет 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 2000 сўм. 
Кредит 9560 – ―Қимматбаҳо қоғозларни қайта баҳолашдан 
даромадлар‖ – 3 000 сўм.
Облигацияларни сўндириш: 
Дебет 5110 – ―Ҳисоблашиш счѐти‖ – 500 000 сўм. 
Кредит 9220 – ―Бошқа активларни тугатилиши‖ 500 000 сўм. 
Сўндирилган облигацияларнинг баланс қиймати ѐзилади: 
Дебет 9220 – ―Бошқа активларни тугатилиши‖ – 500 000 сўм. 
Кредит 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 500 000 сўм. 


226 
Унда облигацияларни узиш бўйича фойда ѐки зарар кўрсати-
лади, лекин ҳақиқатда корхона ҳисоб-китоб счѐтига облигациялар-
нинг номинал қиймати келиб тушганда сарфланган маблағдан 60 000 
сўм кўп олди. Бу даромад мазкур 20 ойнинг молиявий натижаларида 
акс эттирилди, лекин ҳақиқатда бу даромад фақат 20 ойлик муддат 
охирида келиб тушган.
Жаҳон амалиѐтида қабул қилинган тамойилларга кўра бу 
операцияни счѐтларда қуйидагича акс эттириш зарур. 
Ҳар ойда облигациялар бўйича фоиз ўтказилади. 20 ойдан сўнг 
облигациялар нархи унинг номинал қийматига тенглашади.
Дебет 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 3 000 сўм. 
Кредит 6230 – ―Муддати узайтирилган даромадлар‖ – 3 000 сўм. 
20 ойдан сўнг облигацияларни сўндиришга 500 000 сўм келиб 
тушди. 
Дебет 5110 – ―Ҳисоблашиш счѐти‖ – 500 000 сўм. 
Кредит 9220 – ―Бошқа активларни тугатилиши‖ – 500 000 сўм. 
Сўндирилган облигацияларнинг баланс қиймати қайд этилди: 
Дебет 9220 - ―Бошқа активларни тугатилиши‖ – 500 000 сўм. 
Кредит 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ – 500 000 сўм. 
Умуман, янги счѐтлар режаси бўйича корхона томонидан харид 
қилинган акциялар, облигациялар ва бошқа шунга ўхшаш қимматли 
қоғозларнинг харид қилиш қиймати уларнинг номинал қийматидан 
юқори бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири бўйича тегишли даромадни 
ҳисоблашда харид ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобдан 
чиқарилади. Бунда 4830 – ―Олинадиган фоизлар‖ ѐки 4840 – ―Оли-
надиган дивидендлар‖ (қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даро-
мад суммасига) счѐтларининг дебети ва 0610 – ―Қимматли қоғозлар‖ 
(харид ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммасига), 9520 – 
Дивидендлар кўринишидаги даромад‖ (4830 – ―Олинадаган фоизлар‖ 
ѐки 4840 – ―Олинадиган дивидендлар‖ счѐтларидаги суммалари ўрта-
сидаги фарққа) счѐтларининг кредити бўйича ѐзувлар амалга ошири-
лади. 
Агар корхона томонидан сотиб олинган облигациялар ва бошқа 
шунга ўхшаш қимматли қоғозларнинг харид қилиш қиймати улар-
нинг номинал қийматидан паст бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири бў-
йича даромадни ҳисоблашда харид ва номинал қиймат ўртасидаги 
фарқ суммасига етказиб қўйилади. Бунда 4830 – ―Олинадиган фоиз-
лар‖ ѐки 4840 – ―Олинадиган дивидендлар‖ (қимматли қоғозлар бўйи-


227 
ча олинадиган даромад суммасига) счѐтларининг дебети ва 0610 – 
―Қимматли қоғозлар‖ (харид ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ 
суммасига) счѐтининг дебети ҳамда 9520 –―Дивидендлар кўриниши-
даги даромад‖ (4830 – ―Олинадиган фоизлар‖ ѐки 4840 – Олинадаган 
дивидендлар‖счѐтларидаги умумий суммага) счѐтларининг кредити 
бўйича ѐзувлар қилинади. 
Юқорида кўрсатилган иккала ҳолда ҳам: 
-қимматли қоғозлар бўйича корхонага тегишли бўлган даромад-
ни ҳисоблашда ҳисобдан чиқариладиган (қўшиб ѐзиладиган) харид ва 
номинал қиймат ўртасидаги фарқ умумий фарқ суммасидан ва қим-
матли қоғозлар бўйича даромад тўлашнинг ўрнатилган даврийли-
гидан келиб чиққан ҳолда аниқланади; 
-қимматли қоғозларнинг сўндириш муддатига улар 0610 – ―Қим-
матли қоғозлар‖ счѐтида ҳисобга олинган баҳо билан номинал қий-
матга мувофиқ келиши керак. 
Узоқ муддатли инвестицияларни сўндириш ва уларнинг 
сотилиши 9220 – ―Бошқа активларнинг тугатилиши‖ счѐтининг дебе-
ти ва узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи тегишли счѐт-
ларнинг кредити бўйича акс эттирилади. 
0610 – 0690 счѐтлари бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мо-
лиявий қўйилмалар турлари ва объектлари бўйича (сотувчи корхо-
налар, қимматли қоғозлар, авлод, қўшма ва уюшган корхоналар, қа-
рам бўлган жамиятлар ва корхона иштирокчиси ҳисобланган бошқа 
корхоналар ва бошқалар бўйича) юритилади. Бунда аналитик ҳисоб-
нинг тузилиши мамлакат ҳудудидаги ва хориждаги объектларга узоқ 
муддатли моливий қўйилмалар тўғрисидаги маълумотларни олиш 
имконини таъминлаш керак. 
Уюшган облигацияларни сотишдан тушган даромад у ҳақиқатда 
корхонага келиб тушган ҳисобот даври бухгалтерия ҳисобида акс 
эттирилиши керак. Узоқ муддатли облигациялар операциялари бўйи-
ча зарарлар, қачонки реал харажатлар облигацияларнинг номинал 
қийматидан ошиб кетса, облигациялар айланиши муддати бўйича 
тақсимланади ва тенг қисмда ҳар ой корхона зарарига ўтади. 
Лекин бундай операциялар корхона учун зарар келтиради, 
шунинг учун унга йўл қўймаслик керак. 
Узоқ муддатли облигациялар кўпинча қирқма томон билан 
чиқарилади, улар бўйича облигациялар муомала муддати давомида 
даврий тарзда фоиз тўлаб турилади. Бундай ҳолларда обли-


228 
гацияларнинг харид ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ ҳар гал 
корхонага тегишли фоиз даромадлари ўтказилганда, қайд этилади. 
Агар облигацияларнинг харид қилиш нархи унинг номинал қий-
матидан ортиқ бўлса, ҳар бир ўтказилган фоиз даромадлари қиймати 
облигацияларнинг номинал қийматидан ошган қийматни сўндириш 
ҳисобига камаяди. 
Масалан: 
хўжалик юритувчи субъект ўзига тегишли қимматли қоғозлар-
нинг номинал ва харид қийматлари ўртасидаги фарқни акс эттириши. 
Номинал қиймати – 40 000, харид қиймати – 38 200. 
Дебет. 0610; Кредит. 5110. -38200 сўм 
Йил охирида қимматли қоғозларнинг харид ва номинал қий-
матлари ўртасидаги фарқнинг (харид қийматидан юқори) акс эттири-
лиши: 
Дт 0610
Кт 9560
Қимматли қоғозларнинг камомади счѐтлар корреспонденцияси-
да қуйидагича акс эттирилади:
Дт 5920
Кт 0610; 
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида мамлакатимизда ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш мақсадида турли соҳаларга инвестиция-
лар амалга оширилмоқда. Бу, албатта, иқтисодиѐтни ривожланти-
ришда катта аҳамиятга эга. Хўжалик юритувчи субъект томонидан 
амалга оширилган қўйилмалар ҳам, бошқа активлар сингари бух-
галтерия ҳисоби активи таркибига фақатгина бу маблағдан корхона 
иқтисодий фойда кўришга ишонч етарли бўлган ҳолда киритилиши 
керак. Бу халқаро ҳисоб стандартлари концепциясида қайд этилади. 
Бунинг учун маблағларнинг мавжудлиги етарли асос бўла олмайди. 
Бу қилинган харажатлар келгусида корхонага фойда келтириши аниқ 
бўлиши зарур. Агар бундай ишонч бўлмаса, бундай харажатлар 
корхона учун актив эмас, балки зарарга айланади 
Қимматли қоғозлар харид қилиниши чоғида молиявий инвес-
тициялар, брокерлик хизматига оид тўловлар, божлар, банк хизматига 
оид тўловлар ва бошқа харажатлар каби харид қилишга оид харажат-
лар билан биргаликда харид қилиш қиймати бўйича баҳоланадилар. 
Мисол учун: хўжалик юритувчи субъект «А» компаниянинг акциялар 
пакетини ѐки номинал қиймати 20 минг сўм бўлган облигацияларни, 
«Б» компаниянинг номинал қиймати 17 минг сўм бўлган облигация-
ларини сотиб олди. Хўжалик юритувчи субъект «А» компаниясининг 


229 
акциялари учун ҳақиқатда 25 минг ва брокерга комиссион ҳақи 0,5 
минг сўм тўлаган. «Б» компаниясининг акциялари учун 15 минг ва 
комиссион ҳақи 0,7 минг сўм тўлаган. Мазкур ҳолатда молиявий 
инвестициялар қуйидагиларни ташкил этади: 
Узоқ муддатли инвестициялар бўлса: 
Дт 0610 Кт 5110 41200 сўм 
А компанияси 25+0,5=25,5 минг сўм 
Б компанияси 15+0,7=15,7 минг сўм 
Харид қилинган баҳоси бўйича 41,2 минг сўм 
А ва Б нинг номинал қиймати 20+17=37 минг сўм. 
Қисқа муддатли инвестициялар бўлса: 
Дт 5810 Кт 5110 
А компанияси = 24,5 минг сўм. 
Б компанияси = 15,7 минг сўм. 
Хўжалик юритувчи субъект амалга оширган узоқ муддатли 
инвестициялар 06 –счѐтнинг дебети бўйича ва ана шу қўйилмалар ҳи-
собига берилган бойликлар ҳисобга олинадиган счѐтларнинг кредити 
бўйича акс эттирилади. Масалан, хўжалик юритувчи субъектларнинг 
қимматли қоғозларини харид қилиш 0610 – счѐтнинг дебети бўйича 
ва 5110 — «Ҳисоб-китоб варағи», 5210 - «Валюта ҳисобварағи» 
счѐтлари ѐки моддий ва бошқа бойликларни ҳисобга оладиган (агар 
қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш моддий ва бошқа бойликларни (пул 
маблағларидан ташқари) сотувчи хўжалик юритувчи субъектга мулк 
қилиб бериш ѐхуд фойдаланиши учун бериш йўли билан амалга 
ошириладиган бўлса) бошқа счѐтларнинг кредити бўйича ўтказилади. 
Хўжалик юритувчи субъект ўтказган, лекин ҳисобот даврида 
уларга хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳуқуқларини тасдиқ-
лайдиган ҳужжатлар (акциялар, облигациялар, бошқа хўжалик юри-
тувчи субъектларга амалга оширилган омонатлар суммалари ҳақи-
даги гувоҳномалар ва бошқалар) олинган узоқ муддатли инвестиция-
ларни 0610 – счѐтда алоҳида акс эттирилади.
0610 - «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган 
қимматли қоғозларнинг баҳоси тўланиши (сотиб олиниши) ва соти-
лиши 9220 - «Бошқа активларнинг тугатилиши» ҳисобварағининг 
дебети ва 0610 – счѐтнинг кредити бўйича акс эттирилади. 
Қисқа муддатли қимматли қоғозларни, яъни 5810 - «Қимматли 
қоғозлар» ҳисобварағининг ҳисобини юритиш ҳам асосан 0610 — 
счѐтнинг ҳисобини юритишга ўхшашдир. 


230 
Инвестицияларнинг акциялар ѐки бошқа қимматли қоғозлар 
эмиссияси йўли билан қисман ѐки тўлиқ харид қилиниши чоғида 
уларнинг номинал қиймати эмас, балки қимматли қоғозлар бозори-
даги сотиш қиймати харид қилиш қиймати бўлиб ҳисобланади.
Инвестицияларнинг алмашлаш ѐки бошқа активга қисман ал-
маштириш йўли билан харид қилишда харид қиймати берилаѐтган
активнинг бозор қийматига асосланган ҳолда аниқланади. 
Молиявий инвестицияларнинг ўз ичига фоизлар улушини, ҳи-
собланган дивидендларни уларни сотиб олиш вақтигача бўлган давр 
учун бўлган қиймат бўйича сотиб олиниши харидор томонидан со-
тувчига тўланган фоизлар суммасини чиқариб ташланган ҳолда харид 
қилиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Агар молиявий инвес-
тициялар (облигациялар) харид қилиш вақтига кадар ҳисобланган 
фоизлар билан биргаликда сотиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг 
фоизларни тўлаш куни билан тўғри келмайдиган кунларда сотиб 
олиниши чоғида харид ва сотувчи ўзаро тегишли суммани бўлишиб 
олишлари керак. Харидор сотувчига инвестициялар қиймати билан 
бир қаторда уларнинг сўнгги тўлови амалга оширилган вақтидан 
бошлаб ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган фоизларни тўлайди. 
Фоизларни тўлашнинг навбатдаги муддати келган вақтда харидор 
уларни тўлиқ давр учун олади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish