Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
4.8. Устав капитали ва молиявий натижалар ҳисоби 
Устав капитали ўзида хўжалик субъектини ташкил қилиш 
вақтида унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда фаолият 
кўрсатишини таъминлаш учун таъсисчиларнинг улушлари йиғинди-
сини ифодалайди.
Ҳар бир хўжалик субъекти ўзининг молиявий ресурсларини 
ташкил қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Бу маблағларнинг 
манбаи эса фойда, амортизация ажратмаси, қимматли қоғозларни 
сотишдан тушган маблағлар, акция эгаларининг бадаллари ва таъсис-
чиларнинг улушлари, кредитлар, ажратилган грантлар, мақсадли мо-
лиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш йўналишдаги маблағ-
лардир. 
Субъектнинг хусусий капитали қонунга мувофиқ ѐки таъсис 
ҳужжатлари асосида яратилган жамғармалар ва захиралар қўшилган
ҳолда, уларнинг ҳаракати ва ҳолати ўрганилади ва назорат қилинади. 
Хусусий капитал хўжалик субъектининг активи ва мажбурият-
лари ўртасидаги фарқни ўзида мужассамлаштиради. Хусусий капи-
тал, ишлаб чиқариш ва мулк эгасига тўлаш, қўшимча инвестиция ва 
бошқа фаолиятларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ѐки ка-
майиши мумкин. Хусусий капитал уч қисмдан ташкил топади: 
1)
Устав капитали; 
2)
Қўшилган капитал; 
3)
Резерв капитали. 
Корхоналар ўз молиявий ва моддий ресурсларини мустақил шакл-
лантириши талаб этилади. Бундай ресурслар, одатда, хўжалик субъ-
ектлари таъсисчилари томонидан ўз хусусий мулкларини устав капи-
талига улуш сифатида қўшиш билан амалга оширилади. Ушбу молия-
вий ресурсларнинг асосий манбалари бўлиб фойда, амортизация аж-
ратмалари, акция ва облигацияларни сотишдан олинган даромадлар, 
юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳисоб-
ланади. 
Ташкил этилаѐтган хўжалик субъектининг устав капитали унинг 
муассислари (иштирокчилари) томонидан киритилган маблағлар ҳи-
собига жамланади. У муассисларнинг умумий мол-мулки ва айни 


242 
вақтдаги юридик шахс сифатида субъектнинг мол-мулки ҳам ҳисоб-
ланади. Демак, бу устав капитали бир томондан корхона ўз маблағ-
лари манбаи бўлса, иккинчи томондан эса, ҳар бир муассиснинг мол-
мулкидир. 
Устав капиталининг шакллантириш тартиби Ўзбекистон Респуб-
ликаси қонун ҳужжатлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ташки-
лий - ҳуқуқий шаклларига мувофиқ таъсис ҳужжатлари билан тартиб-
га солинади. 
Мулкчиликнинг турли шакллардаги корхоналарда устав капита-
лининг миқдори қуйидагича белгиланади:
-
акциядорлик жамиятларида
-устав капитали номинали бў-
йича акциялар жами қийматига мувофиқ; 
-
мулкка жамоа эгалиги бўлган корхоналарда
-барча ходимлар 
улушлари суммасига мувофиқ; 
-
давлат корхоналарида-
устав капитали давлат хўжалигини 
амалга ошириш учун корхонага бириктириб қўйилган мол-мулк 
суммасига мувофиқ; 
-
масъулияти чекланган жамият(ширкат)ларда 
- таъсис 
хужжатларига биноан мулкка эгалик ҳиссалари суммасига мувофиқ; 
-
давлатга қарашли корхоналарда -
устав фонди миқдори 
унинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан 
бириктирилган мол-мулк суммасига мувофиқ келади. Бу миқдор 
таъсис ҳужжатларида корхонани ташкил қилиш ва унинг балансига 
мол-мулкни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қайд этилган миқдорга 
мос келиши керак. 
Ширкатларда ушбу жараѐнларни ҳисобга олиш хусусий корхона-
лардаги ҳисобга ўхшаш бўлиб, фарқли томони шундан иборатки, 
ширкатларда ҳар бир шерик бўйича алоҳида ҳисоб юритилади. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкдорлари 
(муассислари) ўз улушларини корхона рўйхатга олингандан сўнг бир 
йил давомида киритишлари шартдир.
Акс ҳолда, устав капитали миқдори жойлаштирилмаган акциялар 
суммасига камайтирилади (агар корхона акциядорлик жамияти мақо-
мига эга бўлса).
Муассисларнинг бадаллари пул маблағлари, шунингдек, асосий 
воситалар, номоддий активлар ва бошқа кўринишдаги активлар ҳисо-
бига киритилиши мумкин. Бироқ бу ерда киритиладиган активлар 
турлари корхонанинг Низомида кўрсатилиши лозим. Масалан, 


243 
корхонанинг Низомида устав капитали нақд пул билан шакллантири-
лиши белгиланган (ѐзилган) бўлса, муассис асосий воситаларни 
кирита олмайди. Бу ҳолат Низомни бузган деб баҳоланади ва кири-
тилган мол-мулк эса солиқ муассасалари томонидан корхона текинга 
олган, қиймати солиққа тортиладиган базага киритилиши керак 
бўлган мулк сифатида қаралади. Муассислардан асосий восита ва 
номоддий активлар олинаѐтганда корхона кейинги ойдан бошлаб 
амортизацияни ҳисоблаб ѐзиши керак. Агар корхона мол-мулк соли-
ғини тўловчиси ҳисобланса, у ҳолда имтиѐзли икки йил ўтгандан сўнг 
мазкур воситаларнинг қиймати мол-мулк солиғи бўйича базани оши-
ради. Устав капиталига улушларнинг келиб тушиши устав капитали 
счѐтига дахл этмайди, балки, муассиснинг қарзини қоплайди. Амал-
даги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, устав капиталига бадал 
ҳисобланмайди ва у солиққа тортилмайди. 
Устав капиталининг миқдори ташкил этилаѐтган хўжалик субъ-
ектларида турлича белгиланган, жумладан, очиқ акциядорлик жамия-
тининг устав капиалининг энг кам миқдори жамият давлат рўйха-
тидан ўтган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
курси бўйича 50000 (эллик минг) АҚШ долларига тенг бўлган 
суммадан, ѐпиқ акциядорлик жамиятларида эса улар рўйхатдан ўтган 
санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 
200 (икки юз) бараваридан кам бўлмаслиги керак. Масъулияти чек-
ланган жамиятларнинг устав капитали қонун ҳужжатларида белги-
ланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 (эллик) баробаридан кам бўл-
маслиги керак. 
Устав капиталининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги асосий меъѐ-
рий ҳужжатлар билан тартибга солинади: «Ҳисоб сиѐсати ва молия-
вий ҳисоботлар» 1-сон БҲМС, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг 
молия хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счѐтлари режаси ва уни 
қўллаш бўйича йўриқнома» 21-сон БҲМС, «Хусусий капитал тўғ-
рисидаги ҳисобот» 14-сон БҲМС, «Бухгалтерия баланси» 15-сон 
БҲМС ва бошқалар. 
Устав капитали бўйича муомалалар ҳисоби 8300-«Устав капи-
талини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» счѐтида ҳисобга олинади. 
Ушбу счѐт қуйидаги учта счѐтни ўзида жамлайди: 
8310-Оддий акциялар 
8320-Имтиѐзли акциялар 
8330-Пай ва улушлар


244 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish