Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Резерв капитали ҳисоби 
Резерв капитали счѐтларида хўжалик юритувчи субъект таъсис 
ҳужжатларида, одатдагидек‚ узоқ муддатли активларни қайта баҳо-
лашда юзага келадиган инфляцион резервларга мувофиқ фойда ҳисо-
бига ташкил қилинадиган резерв ҳисоби учун мўлжалланган.
8510 – «
Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счѐти 
қайта баҳолаш натижасида активлар қийматини ошишини ҳисобга 
олади. 
Асосий воситаларни қайта баҳолаш, одатда, ҳукумат қарорига 
кўра‚ номоддий активлар‚ қимматли қоғозлар ва бошқа узоқ муд-
датли инвестицияларни бозор қийматигача қайта баҳолаш активнинг 
бозор қийматини аниқ белгилаши мумкин бўлган шароитда хўжалик 
юритувчи субъект ҳисоб сиѐсатига мувофиқ амалга оширилади. Бун-
да‚ қайта баҳолашни шундай амалга ошириш керакки‚ ҳар бир ҳисо-
бот санасидаги активнинг баланс қийматини унинг бозор қийматидан 
кескин фарқланмасин. 
Мисол. Компаниянинг қимматли қоғозлари 800 минг сўмлик 
баланс қийматига эга. Уларнинг ҳисобот даври охиридаги бозор қий-
мати 880 минг сўмга ошган. 
Агар хўжалик юритувчи субъект ўз инвестицияларини қайта 
баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олса‚ у ҳолда қайта баҳолашдан 
олинган даромад резерв сармоя счѐтларида акс эттирилиши лозим. 
0610 – «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи дебети – 80000 сўм. 
8510 – «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобва-
рағи кредити 80000 сўм. 
Агар навбатдаги ҳисобот даврига келиб бу қимматли қоғозлар-
нинг бозор қиймати камайса‚ унда мазкур қимматли қоғозлар бўйича 
аввалги қайта баҳолаш доирасида резерв сармоянинг камайтириш 


257 
ҳисобига уни қоплаш мумкин. Бу қимматли қоғозлар бўйича ташкил 
этилган резервдан ошувчи нархнинг пасайиш суммаси харажат сифа-
тида тан олинади. 
Асосий воситаларни (ҳукумат қарорига биноан) қайта баҳолаш 
суммаси‚ шунингдек, ўз капиталининг ошиши сифатида акс эттири-
лади.
Баланс қийматидан юқори баҳода бошқа хўжалик юритувчи 
субъект устав капиталига мол-мулкни киритиш чоғида ҳам «Резерв 
сармоя» счѐтида қўлланилади. 
ТМЗ каби жорий активларни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисо-
бининг асосий тамойилларини («эҳтиѐткорлик» ѐки «консерватизм» 
тамойиллари) зид келади ҳамда «Товар моддий резервлар» 4 – сон 
БҲМСга мувофиқ ТМЗ таннархи ва соф фойда қийматидан энг кам 
баҳо бўйича баҳоланади. Бироқ‚ агар гарчи ТМЗни қайта баҳолаш 
амалга оширилган бўлса‚ қайта баҳолаш суммаси уларни сотиш (ѐки 
ишлаб чиқаришга жалб этиш) тадбирлари бўйича хўжалик юритувчи 
субъектнинг даромадига қўшилади. Фақат фавқулодда ҳолатларда 
(резервлар баҳосини пасайишида‚ резервларга зарар етишида‚ улар-
нинг эскиришида) ТМЗ баҳоси пасаяди ҳамда ўз капитали счѐтларга 
таъсир кўрсатмайди. 
8520 – «Резерв капитали» ҳисобварағидан турли резервларни ҳи-
собга олишда фойдаланилади. 
Акциядорлик жамиятлари резерв капитали уставда белгиланган 
миқдорда унга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан 
шакллантирилади: 
8710 – «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган 
зарар)» ҳисобварағи дебети. 
8510 – «Резерв капитали» ҳисобварағи кредити. 
Резерв капитали унинг зарарларини қоплаш‚ имтиѐзли акциялар 
бўйича дивидендлар тўлаш‚ акциядорларнинг талабларига кўра ак-
цияларни сотиб олиш‚ жамият облигацияларини сўндириш‚ қарзни 
ҳисобдан чиқариш ҳамда сўндириш имкониятлари мавжуд бўлмаган-
да бошқа мақсадлар учун мўлжалланган. 
Масалан‚ ҳисобот даврида фойда мажуд бўлмаганда имтиѐзли 
акциялар бўйича дивидендлар тўланади: 


258 
8510 - «Резерв капитали» ҳисобварағи дебети. 
6610 – «Тўлов учун дивидендлар» ҳисобварағи кредити. 
Хўжалик юритувчи субъект тугатилаѐтганда турли дебиторлар-
нинг қарзлари ҳисобдан чиқарилади. 
8510 - «Резерв капитали» ҳисобварағи дебети. 
4010 - «Буюртмачи ва харидорлардан олинадиган ҳисобрақамлар» 
ҳисобварақлари кредити. 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик юритувчи субъ-
ектларда таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорларда резерв кА-
питалини ташкил этиш ҳам қонун ҳужжатларида назарда тутилган. 
Адлия вазирлигида 1997 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилган 
«Юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солиғини 
ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 382 – сонли йўриқномага 
мувофиқ хорижий инвестиция иштирокидаги хўжалик юритувчи 
субъектлар учун солиққа тортиладиган даромад резерв фондига 20% 
гача миқдорда ажратмалар суммасига мазкур фонд устав капитали-
нинг 25% и миқдорига етгунга қадар камайтирилади. 
Таъсис ҳужжатларига ва ҳисоб сиѐсатига мувофиқ турли мақсад-
лар учун резерв фонди бошқа хўжалик юритувчи субъектларда ҳам 
ташкил этилиши мумкин. 
Резервларни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган муомалалар
2010, 2310, 2510, 9400 – счѐтларнинг дебетида ва 8910 – «Келгуси
давр харажатлари ва тўловлар резерви» счѐтининг кредитида акс
эттирилади. 
Ташкил этилган резерв ҳисобидан қопланган харажатлар сум-
масига 8910 – «Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резер-ви»
счѐти дебетланиб, 2310 –«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 6710 – 
«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб – китоблар» счѐтла-
ри кредитланади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish