Асосий
воситаларни
ҳисобга олиш
Бошланғич
қиймат
Амортизация
қиймати
Тугатиш
қиймати
Қайта тиклаш
қиймати
Жорий қиймат
Қолдиқ қиймати
118
6990
-
«Бошқа
мажбуриятлар»
счѐти-50000
(10000+40000) сўм
2. Балансга олинса:
Дебет:
0150 -
«
Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»
счѐти-550000 сўм.
Кредит: 0820 - «Асосий воситаларни харид қилиш» счѐти-550000
сўм.
Асосий воситаларнинг бошланғич (баланс) қиймати қайта
баҳоланади. Уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланган
ҳолатларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган
амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ўзгариши-
нинг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисоблана-
диган амортизация қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга
оширилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш
- асосий воситалар
объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари
даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқ-
лаштириш бўлиб, улар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда
жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Хўжалик субъектлар «1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни
ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида» ги
(Макроиқтисодстат вазирлиги 4-сон, МВ 129-сон ва ДСҚнинг 2002-
86-сон 29.10.2002 й. қарори билан тасдиқланган)
Низомга асосан ҳар
йили мавжуд асосий воситаларини қайта баҳолаб борадилар.
Қайта баҳолаш мақсадида хўжалик субъетларининг асосий
фондларига қуйидагилар киритилади: ўзининг асосий воситалари,
ўрнатиладиган ускуналар, тугалланмаган қурилиш объектлари, узоқ
муддатга ижарага олинадиган, шу жумладан, узоқ муддатли лизинг
бўйича олинган асосий воситалар.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар объектини қўшимча
баҳолаш суммаси захира капиталининг
“Мол-мулкни қайта баҳолаш
бўйича тузатишлар”
счѐтига олиб борилади. Қайта баҳолаш нати-
жасида асосий воситалар объекти нархининг арзонлашган суммаси
аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объектни қўшимча
баҳолаш суммалари доирасида
“Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича
тузатишлар”
счѐтига захира капиталининг камайишига киритилади.
Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш натижалари молиявий
ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган
жорий
119
даврда акс
эттирилади.
Мисол: «Антекс» ҚК ўз биноларини қайта бахолади. Унинг
бошланғич (баланс) қиймати 500,0 млн сўм ва эскириш эса 100,0 млн
сўмга тенг. Баҳолаш коэффициенти - 0.7 деб белгиланган. Бу ерда
корхона бухгалтери биноларнинг бошланғич қиймати билан бирга
уларнинг амортизация қийматини ҳам бир вақтнинг ўзида
баҳолайди. Демак, қайта баҳолаш натижасида биноларнинг
бошланғич қиймати-3,5 млн сўм (500,0 млн. сўм
0,7) ва унинг
эскириши - 0,7 млн.(100,0
0,7) сўмга ортади. Бухгалтерия ҳисоби
счѐтларида қуйидагича акс эттирилади.
1.
Бошланғич қийматига:
Дебет: 0120 - «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»
счѐти-3,5 млн. сўм
Кредит: 8510 - «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
счѐти-3,5 млн. сўм.
2.
Эскириш қийматига:
Дебет: 8510 - «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
счѐти-0,7 млн. сўм.
Кредит: 0220 - «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мослама-
ларнинг эскириши» счѐти-.0,7 млн. сўм
Асосий воситалар хизмат муддати давомида ўзининг қийматини
янгидан яратилаѐтган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ѐки
давр харажатларига мунтазам равишда ўтказиб боради. Ушбу
қийматни амортизацияланадиган қиймат деб аташ мумкин. Демак
асосий воситаларнинг
амортизацияланадиган қиймати
кенгроқ
таърифланганда - бу молиявий ҳисоботларда фараз қилинаѐтган
(баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган
активнинг бошланғич қийматдир.
Мисол: «Ором» ОАЖдаги компьютернинг амортизацияланувчи
қийматини аниқлаш лозим. Молиявий ҳисоботдаги маълумотларга
қараганда компьютернинг бошланғич қиймати-800,0 минг сўм. Унга
амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ йиллик амортизация меъѐри-
20% миқдорида белгиланган. Компьютернинг тахминий тугатилиш
қиймати бошланғич қийматига нисбатан 10% га тенг деб
(корхонанинг «Ҳисоб сиѐсати» асосида) қаралади. Демак, унинг
амортизацияланувчи қиймати-720,0 минг (800,0
10%) сўмга тенг
бўлади. Хизмат муддати давомида (агар амортизацияни тўғри
чизиқли ҳисоблаш усули қўлланилса) ҳар йили 144,0 минг (720,0 / 5
120
йил) сўмга амортизация ҳисоблаб борилади.
Молия ҳисобот даврида амортизацияланувчи активларнинг деяр-
ли ўн икки маротаба (ҳар ойда) қолдиқ қийматини аниқлаш мумкин.
Асосий воситаларнинг
қолдиқ қиймати-
бу жамланган амортизация
суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич қиймати
бўлиб, мол-мулк солиғининг объекти сифатида «Бухгалтерия балан-
си» (1-шакл, 012-сатр)да ифодаланади.
Мисол: Юқоридаги мисолга кўра, «Ором» ОАЖдаги компью-
тернинг қолдиқ қиймат (бир йилдан сўнг)-656,0 минг (800,0-144,0)
сўмни ташкил этади.
Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва ўтказиб бериш тартиб-
қоидаларига қўра ҳисобланган солиқ суммаларига қуйидагича
бухгалтерия ўтказмалари берилади.
1.
Мол-мулк солиғи ҳисобланганда:
Дебет: 9430 - «Бошқа операцион харажатлар» счѐти
Кредит:6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счѐти
2.
Ўтказиб берилганда:
Дебет: 6410 « Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счѐти
Кредит: 5110 - «Ҳисоб-китоб счѐти»
Асосий воситалар тўлиқ амортизация ҳисобланганда, бошқа
субъектларга сотилганда, текинга берилганда, табиий офатлар туфай-
ли ва бошқа ҳолатларда ҳисобдан чиқарилаѐтганда уларнинг тугатиш
қийматини аниқлаш мумкин. Асосий воситаларнинг т
угатиш
қиймати -
асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаѐтган
харажатларни чегирган ҳолда кутилаѐтган фойдали хизмат муддати
охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган актив-
ларнинг фараз қилинаѐтган суммасидан иборат.
Мисол: «Само» ишлаб чиқариш корхонасининг омбор биноси
(бошланғич қиймати-25000000 сўм) тўлиқ эскирганлиги учун (Асосий
воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (АВ-2 шакл) асосан)
бузиб ташланди. Уни бузишда қуйидаги харажатлар қилинган: иш
ҳақи-4000000, ЯИТ-1000000, амортизация харажатлари-300000 ва
бошқа харажатлар-200000 сўм. Омборхона биносини бузишда
фойдаланса бўладиган 7500000 сўмлик қурилиш материаллари
олинди. У ҳолда бинони ҳисобдан чиқаришдан корхона 2000000 сўм
даромад (фойда) кўради. Бухгалтерия ҳисоби счѐтларида бу
қуйидагича акс эттирилади:
1. Бошланғич қийматига:
121
Дебет: 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счѐти-
25000000
Кредит: 0120 - «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»
счѐти-25000000
2. Эскириш қийматига:
Дебет: 0220 - «Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларнинг
эскириши» счѐти-25000000
Кредит: 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счѐти-
25000000
3.
Омбор биносини бузишдаги харажатларга:
Дебет: 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счѐти-
5500000
Кредит: 6710 - «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан
ҳисоблашишлар» счѐти-4000000, 6520 - «Мақсадли давлат
жамғармаларига тўловлар» счѐти-1000000, 0230 - «Машина ва
асбоб-ускуналарнинг эскириши» счѐти-300000, 6990 - «Бошқа
мажбуриятлар» 200000.
4.
Қурилиш материалларининг олинишига:
Дебет: 1050 - «Қурилиш материаллари» счѐти-7500000
Кредит: 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счѐти-
7500000
5.
Олинган натижа - фойда суммасига:
Дебет: 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счѐти-
2000000
Кредит: 9310 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»
счѐти-2000000
Do'stlaringiz bilan baham: |