5-чизма. Солиққа тортиш мақсадларида асосий воситаларнинг
гуруҳланиши
Амортизацияланувчи активлар таркиби
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасига
асосан амортизация ҳисобланадиган активлар қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
1.
Енгил автомобиллар, такси, йўлларда фойдаланиладиган
автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жиҳозлар.
Компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта
ишлаш ускуналари;
2.
Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва
автотиркамалар. Саноатнинг барча тармоқлари, металл қуйиш кор-
хонаси учун машиналар ва ускуналар, темирчилик-пресслаш ус-
куналари, қурилиш ускуналари, қишлоқ хўжалик машиналари ва
ускуналари. Офислар учун мебель;
3.
Темир йўл, денгиз, дарѐ ва ҳаво транспорти воситалари. Куч-
қувват берадиган машиналар ва ускуналар: иссиқлик техника уску-
налари, турбина ускуналари, электр двигателлари ва дизель-гене-
раторлар. Электр узатиш ва алоқа қурилмалари. Трубопроводлар;
4. Бинолар, иншоотлар ва иморатлар;
5. Бошқа гуруҳларга киритилмаган, амортизация қилинадиган
активлар.
Ушбу гуруҳланиш асосида асосий воситаларга амортизация
ҳисоблашни соддалаштириш мақсадида улар умумлаштирилган ва
йиллик меъѐрлари белгиланган. Бунда қайсидир асосий воситаларга
Асосий воситаларнинг
гуруҳланиши
Амортиза-
цияланувчи
активлар
таркиби
Амортиза-
цияланувчи
активлар
классификацияс
и
Амортиза-
цияланувчи
активларни
ба
ҳ
олаш
114
амортизация меъѐрлари кўп ѐки кам белгиланган бўлиши мумкин
(бунга кейинчалик батафсил тўхталиб ўтилади).
Амортизацияни ҳисоблашда (солиққа тортиш мақсадларида)
қуйидаги активлар асосий воситалар сифатидан тан олинмайди:
- ер ва табиий ресурслар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа-
лар);
-
бюджет муассасаларининг мол-мулклари;
-
мақсадли молиялаштириш бўйича бюджет маблағлари ҳисо-
бидан қурилган (сотиб олинган) мол-мулклар;
-
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
-
барча турдаги маҳсулдор хайвонлар (иш ҳайвонларидан таш-
қари);
-
кутубхона фондлари (китоблар, брошюралар ва бошқалар);
-
мақсадли молиялаштириш доирасида олинган мол-мулклар
(грантлар, инвестициялар, фондлар);
-
мудофаага кўмаклашувчи ташкилотларнинг асосий воситала-
ри;
-
музей қийматликлари;
-
архитектура ва санъат ѐдгорликлари;
-
ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;
-
тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
Мисол: «Заминкор» фермер хўжалигининг балансида 300,0 млн.
сўмлик асосий воситалари мавжуд. Унинг таркибида маҳсулдор
ҳайвонлар (соғин сигирлар)нинг баланс қиймати 25,0 млн. сўмни
ташкил этади. Ушбу маҳсулдор ҳайвонлар қиймати асосий
воситаларга амортизация ҳисобланганда чегириб ташланади (300,0
–25,0=275,0 млн. сўм).
Шунингдек, амортизация ҳисобланувчи асосий воситалар тарки-
бига шартномага мувофиқ фойдаланиш учун текинга олинган (берил-
ган) асосий воситалар, консервацияга ўтказилган (қонунчиликда
белгиланган тартибда узайтирилган) асосий воситалар ва реконс-
трукциялаш ҳамда модернизацияланувчи (вақти бир йилдан ортиқ
муддатга узайтирилган
- муаллиф изоҳи
) асосий воситалар киритил-
майди.
Амортизацияланувчи активлар классификацияси
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг классификаторини
белгилаб берувчи (масалан «Асосий фондлар классификатори» каби)
ягона услубий қўлланма мавжуд эмас. Шунингдек, «Асосий воси-
115
талар» номли 5-сон БҲМСда ҳам аниқ ифодаланмаган, демак
уларнинг классификатори Солиқ кодексининг 23-моддаси ѐки
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби Счѐтлар режаси ва уни қўллаш бўйича
Йўриқнома» 21-БҲМСга мувофиқ юритилмоқда. Бунда асосий
воситаларни гуруҳларга ажратиш ва уларни ҳисобга олишда
муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Бизнингча,
амортизацияланувчи
активларни
қуйидагича
классификациялаш (таснифлаш) лозим бўлади:
1.
Ер участкалари ва фойдаланилувчи табиий бойлик объектлари;
2.
Ерларни яхшилашга йўналтирилган капитал қўйилмалар;
3.
Бино;
4.
Иншоотлар ва ўтказувчи қурилмалар;
5.
Машина ва ускуналар;
6.
Транспорт воситалари;
7.
Ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари;
8.
Ишчи ҳайвонлар;
9.
Маҳсулдор ҳайвонлар*;
10.
Кўп йиллик ўсимликлар;
11.
Бошқа асосий воситалар.
*Бу ерда маҳсулдор ҳайвонлар солиққа тортиш мақсадларида
асосий воситалар таркибидан чиқарилади.
Демак, амортизацияланувчи активларни 10 та гуруҳга
ажратиш мумкин экан.
Ушбу таснифлашда келтирилган асосий воситаларнинг турлари
бўйича ҳисоб юритилади ва ҳаракати юзасидан ҳисоботлар тузилади.
Амортизацияланувчи активларнинг фойдали хизмат муддати - бу
улардан фойдаланадиган давр ѐки ушбу активдан фойдаланишдан
олишни мўлжаллаѐтган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори
бўлиб, у хўжалик субъектлари томонидан (техник ѐки бошқа
ҳолатларда) мустақил белгиланиши мумкин. Шунингдек, асосий
воситаларни реконструкция қилиш, модернизациялаш ѐки техноло-
гик жиҳатидан қайта қуриш жараѐнларида уларнинг фойдаланиш
(хизмат) муддатлари яна узайтирилиши мумкин.
Мисол: «Холис-К» корхонаси 2000 йилнинг 1 январида 10 та
тўқиш дастгоҳларини сотиб олган. Амалдаги солиқ қонунчилиги
бўйича ушбу дастгоҳларнинг хизмат муддати 7 йилга (йиллик
амортизация меъѐри 15%) тенг. 2007 йил 1 январида дастгоҳлар
116
технологик жиҳатдан реконструкция қилинган ва ундан яна 3 йил
фойдаланиш мумкинлиги экспертлар томонидан аниқланган. Демак,
дастгоҳларни 2007 йилда эмас, балки 2010 йилда ҳисобдан чиқариш
мумкин бўлади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган асосий воситаларнинг турлари
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби Счѐтлар режаси ва уни қўллаш бўйича
Йўриқнома» 21-сон БҲМСда қуйидаги счѐтларда ҳисоби юритилиши
кўзда тутилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |