АД = С + I + G + Xn.
Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи деб аталади. Буни чизма кўринишида тасвирлаш мумкин (9-чизма).
9-чизмадан кўриниб турибдики, ялпи талаб эгри чизиғи доимо пастга ва ўнгга сурилади.
P
Баҳодан бошқа омиллар таъсири
AD1
AD
Баҳо омилларининг таъсири
9-чизма. Ялпи талаб эгри чизиғи
Бундай сурилишнинг сабаби ҳар хил. Маълумки, алоҳида олинган товарлар бозорида талаб эгри чизиғининг сурилишига асосан даромад самараси ва ўринбосар товарлар сабаб бўлади. Айрим товарларнинг баҳоси пасайганда, истеъмолчиларнинг пул даромадлари кўпроқ маҳсулот сотиб олиш имконини беради (даромад самараси). Шунингдек, баҳо пасайганда истеъмолчи ушбу товарни кўпроқ бошқа сотиб олади, чунки у бошқа товарларга нисбатан арзонроқ бўлади (ўрнини босадиган товарлар).
Миллий бозорда AD-эгри чизиғининг траекториясини, яъни унинг қуйига эгилганлигини, аввало пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси ёрдамида изоҳлаш мумкин:
M V=Y P
Бу ерда: M – муомаладаги пул миқдори; V – пулнинг айланиш тезлиги;
Р – иқтисодиётдаги баҳолар даражаси (баҳолар индекси); Y – талаб қилинаётган реал ишлаб чиқариш ҳажми.
Бу тенгламадан:
P = M V / Y ва Y= M V / P
тенгламаларни келтириб чиқарамиз. Бу тенгламалардан кўринадики, баҳолар даражаси қанча ошса, реал ЯИМ ҳажмига талаб шунча паст бўлади, яъни пул массаси (М) ва унинг айланиш тезлиги (V) ўзгармас бўлса баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлади.
Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари.
Баҳолар даражаси ва ва ялпи талаб ўртасидаги тескари боғлиқликни , шунингдек қуйидаги баҳо омиллари билан изоҳланади:
1. Фоиз ставкаси самараси;
2. Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси;
3. Импорт харидлар самараси.
Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, ялпи талабнинг эгри чизиқ бўйича сурилиши нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига бўлган таъсирига боғлиқ.
Демак, товарларнинг баҳо даражалари ошса, истеъмолчиларга харид қилиш учун катта миқдорда нақд пул керак бўлади. Ишбилармонлар учун ҳам иш ҳақи ва бошқа харажатларни тўлашга катта миқдорда пул зарур бўлади. Қисқача айтганда, товарлар баҳоси даражаларининг юқорилиги пулга бўлган талабни оширади.
Пул таклифи ҳажми ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши фоиз ставкасини кўрсатилишига олиб келади. Фоиз ставкалари юқори бўлган шароитда ишбилармонларнинг инвестиция товарларига бўлган талаби пасаяди.
Инвестиция ҳаражатлари ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли бу ялпи талаб ҳажмининг пасайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |