74
бутунлай қарама-қарши тузум асосида ривожланди. Яъни, бир тарафдан
бозор муносабатларига асосланган ғарб иқтисодий модели амал қилса,
иккинчи тарафдан бундай моделни инкор этувчи маъмурий буйруқбозликка
асосланган режали иқтисодиѐт барпо қилинди. Ваҳоланки,
бугунги кунда
Германия иқтисодиѐти юқори технологияли махсулотларни экспорти бўйича
етакчи ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда инновацияларни ривожлантириш
бўйича бир қатор индикаторлар асосида ҳисобланадиган глобал инновация
индексида гарчи Германия давлати Европа иттифоқининг Швецария, Буюк
Британия, Швеция, Финляндия каби
айрим давлатларидан кейинги
навбатларда, яъни 12 ўринда
104
бўлишига қарамай, Германия иқтисодиѐти
рақобатбардошлиги бўйича 5 ўринда, инновацияларни ривожлантириш ва
қўллаб қувватлаш мухити бўйича эса Европада биринчи ўринда турганлиги
алоҳида аҳамият касб этади
105
. Фикримизча Германия иқтисодиѐти
диверсификацияланганлиги
ва
юқори
технологияларга
асосланган
инновацион махсулотларни хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
Бунга
мисол тариқасида, Европадаги юқори технологияли махсулот ишлаб
чиқарадиган 10 та йирик компанияларнинг 5 таси Германияда ташкил
этилганлигини келтиришимиз мумкин
106
.
Германияда инновацияларни ривожлантириш орқали миллий
иқтисодиѐт барқарорлигини таъминлашдаги
эътиборли жихатларидан бири
шундаки, илмий тадқиқот марказлари ва таълим муассасаларининг илмий-
тадқиқот ишларини молиялаштиришда давлат ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Масалан, олий таълим муассасаларининг 80 % илмий тадқиқот харажатлари
давлатга қарашли 5 та йирик илмий бирлашмалар ҳисобидан
молиялаштирилади
107
. Ўз навбатида Германиядаги 20 % илмий-тадқиқот
ишлари ва бу соҳада иш билан банд бўлган жами иқтисодий фаол аҳолининг
104
Report of The Global Innovation Index 2015. Efective Innovation Policies for Development.
105
Insight Report. The Global Competitiveness Report 2014–2015. Full Data Edition. Geneva.
106
«Обзор состояния экономики и основных направлений внешнеэкономической деятельности ФРГ в
2014 году» - Торгпредство России в Германии, 2015.
107
Фонд поддержки молодых ученых. Германия. [Электронный ресурс]. – URL: http://funduma.ru.
75
30 % университетларда фаолият юритади
108
. Лекин, давлат миқѐсида илмий-
тадқиқот ва тажриба конструкторлик йўналишига қилинаѐтган
умумий
харажатларнинг 30 %гина давлат маблағлари хиссасига, 70 % хусусий
компаниялар хиссасига тўғри келади.
Германия ҳукумати 21 аср замонавий иқтисодиѐтининг алоҳида
ҳусусиятларини ўрганиб, унинг талабларига муносиб жавоб бериш
мақсадида 2006 йил ―Германиянинг юқори технологиялар соҳасидаги
стратегияси, Стратегия-2006‖ Хукумат даражасидаги хужжатини қабул
қилди. Ушбу хужжатни мазмун моҳиятини ўрганиш бўйича қуйидаги
жадвалда
Германия
миллий
инновация
сиѐсатининг
устун
ва
камчиликларини келтириб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: