68
харажатларида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг ўрни
алоҳида аҳамиятга эга.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2000
йилдан Буюк Британия
инновацион ривожланишнинг янги босқичига ўтди. 1999 йилда мамлакатда
интеллектуал мулкка бўлган хуқуқни ҳимоялаш мақсадида хукумат
комиссияси
(Intellectual Property Group)
ни ташкил этилди. Бунда АҚШнинг
Бей-Доул қонунига ўхшаш тарзда илм-фан ютуқларидан кўриладиган
манфаатдорлик ортди. Давлат, университетлар ва бизнес ўртасидаги
инновацион технологияларни трансфери ва уларнинг савдоси бўйича
тузиладиган шартномавий муносабатлар тартибга солинди. Шунингдек,
ҳукумат ўзгариб бораѐтган бозор
коньюктурасини ва замонавий
иқтисодиѐтнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, 2000 йилнинг июль
ойида ―Буюк Британиянинг XXI асрдаги илмий ва инновацион сиѐсати –
имкониятлар ва устунлик‖ номли ―Оқ китоблари‖ чоп этилди
95
. Жумладан,
Буюк Британия 2005 – 2008 йилларда миллий инновация тизими тузилишида
таркибий ўзгаришлар бўлиб ўтди
96
.
2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози
аксарият мамлакатлар миллий ривожланиш стратегиясини қайта кўриб
чиқиш ва замонавий иқтисодиѐтнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга
олишни тақозо этди. Буюк Британия хукумати ҳам 2008 йилда жаҳон
молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олиш
мақсадида 2014 йилга қадар ва ундан кейинги даврда кутилаѐтган
глобал
иқтисодий муносабатларни инобатга олиб, миллий инновация сиѐсатини
қайта кўриб чиқди ва 2008 йилда таҳлилий ва режалаштириш хусусиятига эга
бўлган ―Давлат ва инновациялар‖ номли китобни чоп этди. Унга асосан
миллий инновация тизими диверсификация қилинди. Чунки, ўша вақтда
Буюк Британия Инновация Департаментининг ҳисоботларига кўра,
95
The Science and Innovation White Paper-Excellence and Opportunity: a science and innovation policy for the
21st century.
96
Realising Britain’s Potential: Future Strategic Chal-lenges for Britain / Cabinet Oice. he Strategy Unit.
2008. February.
69
инновацион технологияларни молиялаштириш ва уларнинг савдоси билан
боғлиқ масалалар ўзининг ижобий ечимини топмаѐтган эди. Шу нуқтаи
назардан, Буюк Британия ҳукуматининг энг асосий стратегик вазифаларидан
бири сифатида келгусида дунѐ инновацион технологиялар
бозорида етакчи
бўлишнинг асосий омилларидан ―Инновацион миллат‖ни шакллантириш
эканлигини таъкидлади
97
.
Замонавий иқтисодиѐтни шакллантириш ва инновацион жараѐнларни
чуқурлаштиришнинг яна бир омили инновацион кластер сиѐсатини юритиш
ҳисобланади. Миллий иқтисодиѐт барқарорлигини таъминлаш бўйича бундай
ѐндашув Европа мамлакатларига ўтган асрнинг 90 йилларида кириб келди.
Хусусан, БМТнинг ―Саноатни ривожлантириш‖ ташкилоти (UNIDO)
―Хусусий секторни ривожлантириш‖ (Private sector development branch)
бўлими билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар дастурини ишлаб
чиқди. Унда Европа давлатлари ва Европа бизнеси ўртасидаги ҳамкорлик
алоқаларини чуқурлаштириш ҳамда ҳудудий
инновацион кластерларни
ривожлантириш дастури жорий қилинди. 2008 йилнинг январ ойида эса
―Европа кластер Меморандуми‖ имзоланиши Буюк Британияда ҳам ҳудудий
иқтисодиѐтни ривожланишига сабаб бўлди. Эътироф этиш жоизки, Европа
Иттифоқи давлатларида худудларни инновацион
ривожлантириш учун
кластер стратегияси самарали дастак бўлиб, ЕИда 2 мингдан зиѐда
кластерларда иқтисодий фаол аҳолининг 38 % меҳнат қилмоқда
98
. Буюк
Британия хукумати худудларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиб
инновацион кластерларни қуйидаги афзалликларини келтиради
99
.
97
Innovation Nation. Background analysis: strengths and weaknesses of the UK Innovation system /
Department for Innovation, Universities and Skills (DIUS), 2008.
98
Портер М. Конкуренция. М.: Изд. дом «Вильямс», 2003
99
The Science and Innovation White Paper-Excellence and Opportunity: a science and innovation policy for the
21st century. Synopsis of Policy Options for Creating a Supportive Environment for Innovative Development.
ECE/CECI/2008/3, Geneva, 9 September 2008.