КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Курс иши ушбу фанни ўрганишнинг энг асосий босқичи ҳисобланиб, талабалардан узоқ муддат меҳнат қилишни ва жиддий билимни талаб қилади.
Курс ишининг мақсади – танланган мавзу саволларини чуқур ўрганиш, бозор иқтисодиёти шароитида юзага келаётган иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, адабиёт ва статистик материаллар устида ишлаш бўйича зарур кўникмалар ҳосил қилиш ҳамда иқтисодий таҳлилни амалий ҳулоса ва таклифлар даражасига етказишдан иборат.
Курс ишининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўрганилаётган объектни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш усуллари орқали мустаҳкамлаш, назарий билимларни кенгайтириш;
ушбу муаммолар бўйича давлат томонидан қабул қилинган тадбирлар тизимини ўрганиш;
керакли адабиётларни танлаш, кўникмаларни эгаллаш ва статистик материаллар билан ишлаш;
илмий ишлар билан шуғулланиш кўникмаларини эгаллаш, ўз фикрини тўғри ва кетма-кетликда баён қилишни ўрганиш ва шу кабилар.
Курс ишида ўрганилаётган объект бўйича бозор муносабатлари тизимида ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ҳар томонлама ёритилган бўлиши керак. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларини чуқур ўрганиш зарур.
Ушбу хужжатларни билиш курс ишининг ҳар бир саволини ёритишда ўз ифодасини топиши лозим.
Курс ишини бажаришда статистик усуллар ва иқтисодий таҳлил қилишни билиш зарур ҳисобланади. Шунингдек, талаба статистик маълумотлар, амалий материаллар ва математик усуллар билан ишлашни билишни тақозо этади.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Талабалар бакалавриат босқичининг барча йўналишларида ўқув режасида кўрсатилган айрим фанлар бўйича курс ишларини бажарадилар.
Курс иши талабанинг университет ўқув режасида режалаштирилган муайян фанни ўрганганлигига якун ясовчи мустақил илмий тадқиқот ҳисобланади.
Курс ишини бажариш ва ҳимоя қилиш юқори малакали кадрларни тайёрлаш жараёнининг муҳим босқичи бўлиб, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш, аниқ илмий-техник, иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишда ушбу билимлардан фойдаланиш мақсадларини кўзлайди. Бундан ташқари, курс ишини бажариш олий ўқув юрти талабасида мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади, аниқланган муаммо ва камчиликларни ечишда кенг изланишлар ҳамда тажрибалар ўтказиш имконини беради. Шунингдек, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизациялаш шароитларида талабанинг мустақил ишлаш лаёқатини ва тайёргарлигини оширади.
Курс иши муайян бир хўжалик юритувчи субъектининг аниқ маълумотлари асосида бажарилади. У мустақил илмий тадқиқотга хос хусусиятларни ўзида жамлаши ва амалиётга татбиқ этиш учун аниқ тавсияларни ифодалаши лозим.
Курс ишига илмий раҳбарлик қилишга кафедрадан етук профессор-ўқитувчилар бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |