Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


КУРС ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ



Download 230 Kb.
bet6/12
Sana23.02.2022
Hajmi230 Kb.
#147847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
КМ 2020 КИ.услубий кўрсатма

7. КУРС ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Курс ишига қўйиладиган асосий талаблардан бири, уни белгиланган қоидалар асосида тўғри расмийлаштириш ҳисобланади. Чунки ишни тўғри расмийлаштириш унинг сифатини оширибгина қолмай, балки муваффақиятини ҳам таъминлайди.


Ишнинг режаси мавзунинг мазмунини тўлиқ ёритишга қаратилиши керак. Курс ишининг режа саволлари 4 ёки 5 та бўлиши лозим. Матнда кетма-кетлик бузилмаслиги ҳамда изчилликка риоя қилиниши шарт. Матнда янги фикрни ифодалайдиган жумлалар абзацдан ёзилади. Агар бирор бир манбалардан мисоллар келтирилса, улар қайси манбадан олинганлиги ишораси саҳифанинг энг пастида чизиқ тагида сатр бошидан ёзилади. Агар бир нечта манба келтирилса, ишоралар шу ерда тартиб рақами билан кўрсатилади.
Курс ишини бажариш жараёнида тўпланган ва қайта ишланган маълумотлар аниқ, тартибли ва хаққоний бўлиши керак. Материаллар баёни мантиқий изчил, жумла тузилишлари қисқа ва аниқ, мавҳумлик ва қайтаришлар бўлмаслиги, хулосалар исботланган ва тавсиялар асосланган бўлиши керак.
Мундарижа (режа) курс ишининг қисмларини, саволларнинг номланишларини, бетларнинг рақамланиш тартибини ўзида ифода этади. Кириш мавзунинг долзарблиги ёритилиши керак, хулоса ва таклифлар бўлимларини истисно этган ҳолда барча саволлар, араб рақамлари билан рақамланиши керак. Саволларнинг тартиб рақамидан кейин нуқта қўйилади ва саволлар ёзилади. Курс иши мундарижасини (режасини) расмийлаштириш намунаси 4-иловада келтирилган.
Курс иши бетлари саҳифанинг юқори қисмининг ўртасидан кетма-кетлик бўйича рақамланиши лозим. Муқова варағига тартиб рақами қўйилмайди. Агар курс ишида расмлар, чизмалар ва жадваллар бўлса, уларни умумий рақамланишга қўшиш керак. Иловалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳам кетма-кетликда рақамланади.
Адабиётлар рўйхати фойдаланилган барча манбаларни тартиб бўйича ўзида жамлайди (5-илова).
Илова курс ишининг охирида берилади агар мавжуд бўлса. Ҳар бир илова янги бетдан бошланади, саҳифанинг ўнг томонидан юқори бурчагида “илова” деган сўз ёзиб қўйилади. Ҳар қайси илова сарлавҳага эга бўлиши керак. Агар курс ишида икки ва ундан зиёд илова бўлса, улар кетма-кетликда рақамланади, яъни «1-илова», «2-илова» ва ҳоказо. Ишда иллюстрациялар уларнинг мазмунига қараб белгиланади ва баён қилинаётган матнда аниқлик киритиш учун етарлича бўлиши керак. Барча иллюстрациялар (чизмалар, диаграммалар, графиклар ва ҳоказолар) расмлар деб номланади. Расмлар ҳам кетма-кетлик бўйича рақамланади. Улар бевосита курс иши матни қайд этилган жойда ёки кейинги бетда, ё бўлмаса қайд этилган саҳифага яқинроқ жойда жойлаштирилиши лозим.
Рақамли маълумотларни жадвал тарзида ифодалаш тавсия этилади. Ҳар бир жадвал ўз мазмунидан келиб чиқган ҳолда номланиши ва тегишли жадвал тепасида, жадвал сўзи ёзилиши керак.
«Жадвал» сўзи ботиқ ҳарфлар билан саҳифанинг ўнг томонида ёзилади. Сарлавҳани ажратиб кўрсатишнинг ҳожати йўқ.
Жадвал матнда биринчи марта эслатилгандан кейин жойлаштирилгани маъқул. Жадвал кейинги саҳифага кўчириладиган бўлса, устун рақамланади ва бу рақамланиш кейинги бетда такрорланади. Жадваллар ҳам худди расмлар каби рақамланади, яъни «1-жадвал», «2-жадвал» ва ҳоказолар.
Матнда келтирилган маълумотлар манбаси тартиб рақами бўйича фойдаланилган адабиётлар рўйхатида кўрсатиб ўтилади.
Курс ишини ёзаётганда, адабиёт манбаларидан, кўрсатмалардан, идоравий маълумотлардан кўчириш, шунингдек, расмий қабул килинмаган сўзларни, ибораларни, атамаларни ишлатиш таъқиқланади.
Курс ишини ёзиб тугатгач, уни саволларининг ўзаро боғланишига ва баён этилиш усулига (адабий тилига) алоҳида эътибор берган ҳолда қайта ўқиб чиқиш керак. Кўпинча қайта ўқилишда илгари билинмаган хатоларга, қайтаришларга, қарама-қарши фикрларга, нотўғри танланган қиёслашларга ва турлиҳил ҳатоларга дуч келинади. Айниқса, формулаларни, рақамларни, кўчирмаларни, библиографик ёзувларни дастлабки манбалар бўйича диққат билан текшириб чиқиш талаб этилади. Зарурат туғилганда қўлёзмани тўлдириб, маромига етказиш лозим.
Курс ишининг матни 210-297 мм. шаклдаги оқ қоғозга электрон шаклида ёзилиши керак. Жадваллар, расмлар, чизмалар ва графиклар компьютерда ёзилиши мумкин. Матн Times New Roman, 14 шрифтда тушунарли, тузатишларсиз, ёзув қоғозининг бир томонига ёзилиши керак. Ишнинг умумий ҳажми 30 бетдан иборат бўлиши лозим. Ҳар бир бетда: чап томондан -3 см, ўнг томонидан – 1,5см, юқоридан ва пастдан - 2 см очик жой қолиши керак. Курс иши режасидаги саволларнинг номлари ишнинг тегишли жойларида сарлавҳа сифатида такрорланиши лозим. Курс иши муқоваси 6-иловада кўрсатилган намунага мувофиқ расмийлаштирилади. Ёзиб тугалланган курс ишига талаба томонидан имзо қўйилади.



Download 230 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish