Ўзбекистон Республикасида сайлов жараѐнларининг конституцион
асослари.
Республикамизда ўтган давр мобайнида асосий қонунимиз бўлмиш
Конституциямизнинг 117-моддасида ―Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан
белгиланади‖, деб мустаҳкамлаб қўйилган нормага мувофиқ, 5 та сайловга
оид қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Мазкур қонун
ва қонуности ҳужжатлар ҳозирги кунгача амалга оширилган сайловларнинг
очиқ, шаффоф ва мустақиллик принциплари ҳамда умумеътироф этилган
халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишига қайсидир
маънода тўла замин яратди дейишга асосимиз бор. Чунки айни соҳа
мутахассислари ва жаҳон ҳамжамияти, хусусан сайловларга халқаро
кузатувчилар сифатида жалб қилинган мутахассислар томонидан бугунги
кунгача ўтказилган сайловларимизга салбий хулосалар ва эътирозлан
билдирилмаган.
Бир қарашда бу борадаги ишлар тартибга солингандек кўринса-да,
сайловларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг кўплиги, уларда бир-
бирини такрорловчи нормалар мавжудлиги сайловларни ташкил этиш ва
ўтказишга масъул мутасаддилар ҳамда экспертлар фаолиятида, шунингдек
сайловлар моҳиятини тушунишга ҳаракат қилувчи фуқаролар учун бирмунча
қийинчиликлар келтириб чиқарар эди.
Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабр куни Олий
Мажлисга йўллаган мурожаатномасидаги сайловга оид фикрларини келтириб
ўтишни жоиз деб билдик: ―Сиѐсий ҳаѐтимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган
сайлов қонунчилиги ҳалигача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмагани
сабабли халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов
кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим‖.
Ўзбекистон Республикасининг ―Сайлов кодексини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги 25.06.2019 йилдаги ЎРҚ-544-сон қонун эълон қилинди. Ушбу
хужжат Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил 18 февралда қабул
қилинди. Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди. Натижада янги Сайлов
кодекси қабул қилинди ва амалга тадбиқ қилинди. Шу ўринда табиий савол
туғилади. Сайлов кодексини қабул қилинига қандай факторлар ўз таъсирини
кўрсатди?
Булар қуйидагилар:
- тарқоқ ҳолда бир нечта қонунлар билан тартибга солинганлиги;
- аксарият қоидаларнинг такрорланиши;
- ўта муҳим масалалар қонун даражасида эмаслиги;
- низом ва йўриқномалар билан белгиланганлиги;
36
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2010. 10-бет.
77
- сайлов қонунчилигининг баъзи нормалари халқаро амалиѐтига тўлиқ
ҳамоҳанг эмаслиги.
Хўш, Сайлов кодекси қандай дунѐга келди ва уни қабул қилишда
нималарга эътибор берилди?
Кодекс лойиҳаси 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясининг
«Фаол
тадбиркорлик,
инновацион
ғоялар
ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат
дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди;
Лойиҳани ишлаб чиқишда 50 дан ортиқ хорижий давлатлар, шу
жумладан, Франция, Голландия, Канада, Италия, Швеция, Бельгия, Польша,
Албания, Беларусь, Озарбайжон тажрибалари ўрганилди;
Сайлов кодекси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди;
Сайлов кодекси лойиҳаси бўйича 400 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар
келиб тушди;
Халқчил ва халқаро тамойиллар инобатга олинди;
Энг илғор халқаро стандартлар асосида қисқа фурсат ичида мустақил
Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва
қабул қилинди;
Сайлов кодекси лойиҳасини тайѐрлаш жараѐнида сайлов қонунчилиги
тўлиқ хатловдан ўтказилди;
Мамлакатимизда сайловларни ташкил этиш бўйича тўпланган амалиѐт
умумлаштирилди;
Ривожланган давлатларнинг бой тажрибаси ўрганилди. Халқчил
нормаларни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Энди сайлов кодекси қабул қилиниши билан қайси норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлигини кўриб ўтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида;
Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида;
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов
тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
тўғрисида;
Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор меъѐрий
ҳужжатлари.
Энди мазкур сайлов кодексининг қабул қилиниши натижасида сайлов
тизимида рўй берган ўзгаришлар ва кириб келган янги нормаларга тўхталиб
ўтамиз. Бунинг учун ўзгариш ва янгиликларни келтириб ўтамиз ва қисқача
шарҳ беришга ҳаракат қиламиз.
сайловчилар ягона электрон рўйхатининг амал қилиш тартиби
қонун даражасида белгиланди;
78
Do'stlaringiz bilan baham: |