Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати – бу ваколатли давлат 
органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг 
доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига 
олган давлат ахборот ресурсидир. У давлат органлари томонидан тақдим 
этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади, сайлов 
кампанияси даврида эса тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан 
аниқлаштирилади. 
 
участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилиб, бу номзодлар халқ 
депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама 
қилиниши ҳамда тегишли сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия 
этилиши назарда тутилди. 
 
участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта 
ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди (Аввалги 
амалиѐтга кўра, участка сайлов комиссияси аъзоларининг аксарияти бир 
идорадан шакллантирилар эди. Бу эса, комиссия фаолияти самарадорлигига 
таъсир кўрсатар эди); 
 
барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзоларига қўйиладиган 
талаблар мустаҳкамланди (йигирма бир ѐшга тўлган, ўрта ѐки олий 
маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш 
борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган 
фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка 
сайлов комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин.);
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва 
маҳаллий Кенгашларга сайловлар бир пайтнинг ўзида ўтказилган ҳолларда 
ягона сайлов участкасини ташкил этиш кўзда тутилди; 
 
сайловларни ташкиллаштириш, ўтказиш ва натижаларини эълон 
қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини 
кўриб чиқиш тартиби жорий этилди; 
 
ягона ҳужжат – сайлов бюллетенини жорий этиш орқали ―сайлов 
варақаси‖ бекор қилиниб, муддатдан олдин овоз бериш ва сайлов куни овоз 
беришда фойдаланиш имкони яратилди; 
 
сайловчи ўзи ѐқлаб овоз бераѐтган номзоднинг фамилияси 
рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга + ѐки √ ѐхуд Х белгисини 
қўйиши мумкинлиги белгиланди (илгариги тартибга кўра, фақатгина + 
белгисидан фойдаланиш белгиланган эди. Бу эса, турли белгилар қўйилган 
сайлов бюллетенларининг ҳақиқий эмас деб топишга олиб келар эди. 
Оқибатда, том маънода аҳолининг сиѐсий эрк-иродасини билдиришга 
тўсқинлик қилар эди.);
 
номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига 
ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди; 
 
сайловчига сиѐсий партиялар томонидан имзолар тўплаш 
жараѐнида бир неча номзодлар ѐки партияларни қўллаб-қувватлаш учун имзо 


79 
қўйиш имкони берилди (Илгари бир сайловчининг фақатгина бир сиѐсий 
партияни қўллаб-қувватлаб имзо бериши мумкин эди. Бу эса, турли сиѐсий 
партияларга имзо тўплаш жараѐнида муайян маънода мураккабликлар 
келтириб чиқарар эди.); 
 
сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб 
белгиланди (Илгариги тартибга кўра, сайловларда овоз бериш вақти соат 06-
00дан бошланар эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик 
палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар қиш фаслида ўтказилишини 
инобатга олсак, участка сайлов комиссияси аъзоларига муайян 
қийинчиликлар туғдирар эди.); 
 
барчанинг танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссиясининг 
овозларни санаб чиқиш ҳақидаги баѐннома нусхаларини сайлов участкасида 
48 соатдан кам бўлмаган муддатга дарҳол осиб қўйиш тартиби жорий этилди; 
 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда 
кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди; 
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Сенати 
аъзоларини сайлаш тартиби қонун даражасида белгиланди; 
 
Номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудуди доирасидаги сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган 
маблағлар ҳисобидан тўлаш тартиби жорий қилинди; 
 
Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун Қонунчилик 
палатасига махсус ўрин ажратиш тартиби бекор қилинди. Бунда Қонунчилик 
палатасидаги депутатлик (150 нафар) ўринлари сақлаб қолинди; 
 
давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов пайтида сайлов 
округларини тузишдаги сайловчилар сонидаги мумкин бўлган максимал 
фарқ 10 фоиздан ошмаслиги ҳақидаги қоида назарда тутилди (Илгари сайлов 
округлари, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида 
сайловчилар сони тенг ҳолда тузилиши ва ҳар бир сайлов учун сайлов 
округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси Марказий сайлов комиссияси 
томонидан белгиланар эди.); 
 
Шунингдек, 
Марказий 
сайлов 
комиссияси 
аъзоларига 
Қонунчилик 
палатаси 
депутатлари, 
Сенат 
аъзоларига 
нисбатан 
қўлланиладиган дахлсизлик тўғрисидаги қоидалар татбиқ этилиши назарда 
тутилди. 
Сайлов тизими барча сайлов ўтказилиши билан боғлиқ тартиблар ва 
барча тартибларни мустаҳкамловчи, ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар 
йиғиндисидир. Сайлов ҳуқуқий нормалари, фуқароларнинг сайлов 
ҳуқуқларини, сайлов ташкил қилиш ва ўтказиш, овоз бериш натижаларини 
аниқлаш масалаларини тартибга солади. Сайлов тизими бу сайлов 
ўтказилиши тартиби ва шу тартибларни мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар 
йиғиндисидир. Сайлов ўтказилиш тартиблари ҳуқуқий нормалар билан 
белгиланади ва улар биргаликда сайлов тизимини ташкил этади. 
Баъзида сайлов тизими тор маънода сайловнинг баъзи жиҳатлари, 
хусусиятларига ҳам татбиқ қилинади, масалан овоз бериш натижасини 


80 
аниқлашга қўлланилганда пропорционал ва мажоритар сайлов тизими деган 
тушунчалар келиб чиқади. Аслида мажоритар ва пропорцоинал сайлов 
депутатликка номзодлар кўрсатиш ва уларга овоз бериш ҳамда натижаларини 
аниқлашдаги алоҳида тартибдир. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish