415
техника тараққиѐти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш
асосида жамиятда туб иқтисодий тараққиѐтни жадаллаштириш ва
унииг асносида инсон омилини фаоллаштиришдан иборат бўлди.
Қайта қуришнинг дастлабки даврларида асосий эътибор
мамлакат
иқтисодиѐтини
ривожлантириш,
фан-техника
тараққиѐтини жадаллаштиришга қаратилди. Шунинг учун ҳам
1986 йил 1 март куни КПСС XXVII съездининг КПСС Марказий
Комитети сиѐсий маърузаси юзасидан қабул қилинган
резолюцияда
фан-техника
тараққиѐтини
жадаллаштириш
масаласига катта эътибор қаратилган эди.
Хуллас, қайта қуришнинг
дастлабки даврларида асосий
эътибор мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришга қаратилди.
Аммо,
бундай
жараѐнни
ижтимоий
муносабатларни
такомиллаштирмасдан амалга ошириш мумкин эмаслиги тезда
аѐн бўлди. Шунинг учун 1986 йилда қайта қуриш ва ижтимоий
муносабатлар масаласига алоҳида эътибор қаратишга
мажбур
бўлинди. Бундай сиѐсатнинг марказида эса жамиятни
демократлаштириш, маъмурий-буйруқбозлик ва бюрократизмга,
қонунсизликка қарши қураш турар эди.
Бу даврда бутун Совет Иттифоқида бўлгани
сингари
Ўзбекистонда ҳам дастлаб ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва
маданий ҳаѐтда маълум ўзгаришлар юз бера бошлади,
кишиларнинг ижтимоий фаоллиги ошди, демократия сари айрим
қадамлар ташланди, миллий ўзликни англаш жараѐни бошланди.
Аммо, туб ўзгаришлар ва барча соҳаларда ҳақиқий ислоҳотларни
амалга ошириш йўлидаги ўринишлар муваффақият қозонмади.
Статистик кўрсаткичдарда қайд этилишича, 1986 йилдан бошлаб
мамлакат иқтисодий аҳволи баттар ѐмонлаша бошлади, 1987 йил
январдан ишлаб чиқариш суръатлари кескин пасая борди,
иқтисодиѐтда инқирозли ҳолат юзага келди. Қайта қуришнинг
биринчи босқичи шу тарзда мағлубиятга учради.
Қайта қуришнинг иккинчи босқичи (1987-1990 йиллар)
жамиятнинг барча жабҳаларини комплекс тарзда ислоҳ қилишни
кун тартибига қўйди. Бундай
вазифа коммунистик мафкура
томонидан 1987 йил январда янада аниқлаштирилди. Москва
шаҳрида 1987 йил 27-28 январда бўлиб ўтган КПСС МК
Пленумида КПСС Марказий
Комитетининг Бош секретари
М.С.Горбачѐв "Қайта қуриш ва партиянинг кадрлар сиѐсати
тўғрисида" маъруза қилди. Унда сиѐсий ислоҳотларнинг acocий
416
мақсади ошкоралик ва кадрлар сиѐсатини тўғри юритиш асосида
совет жамиятини тўлиқ демократлаштиришга эътибор қаратилди.
Кейинчалик М.С.Горбачѐв ўзининг қайта қуриш ҳақидаги
машҳур китобида бу ғояларини давом эттирди. Бироқ сиѐсий
тузумни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, кенг халқ
оммасининг сиѐсий ва тарихий жараѐнларда
иштирок этиши
Марказ учун қутилмаган оқибатларга олиб келиши натижасида
Москва томонидан сиѐсий ва иқтисодий ислоҳотлар боши берк
кўчага киритиб қўйилди. Оқибатда 1990 йил нафақат қайта
қуришнинг иккинчи босқичи, балки СССР аҳолиси, балки бутун
дунѐ умид кўзи билан қараѐтган қайта қуриш сиѐсати
бутунлай
мағлубиятга учради. Бу ҳолат ҳам СССР инқирозини
тезлаштирди ва унинг парчаланишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: