Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

3. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг 
иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти. 
ХХ аср иккинчи ярми (40-80 йиллар охирлари)да 
мамлакатда кечган мураккаб ва зиддиятли давр тарихи юзасидан 
Р.Ҳ.Муртазаева, Д.Бобожонова, Б.В.Ҳасанов, Ю.А.Эргашева, 
А.Маврулов, Х.Э.Юнусова ва бошқалар эътиборга молик 
тадқиқот ишларни амалга оширганлар. 
Иккинчи 
жаҳон 
уруши 
тугагандан 
кейин 
ҳам 
республиканинг хом ашѐ табиий ресурслари аѐвсиз экплуатация 
қилинган ҳолда, унинг ўзига хос иқтисодий манфаатдорлиги ҳеч 
қандай эътиборга олинмади. Урушдан кейин ҳам совет давлатида 
кўп укладлилик мажбурий равишда тугатилди, фақат давлат 
корхоналари, жамоа хўжаликлари ―социалистик корхона‖ 
сифатида тан олинди. Хусусий мулк эгалари йўқолганлиги боис, 
бутун мамлакатда инсонпарвар жамият эмас, аксинча маъмурий - 
буйрукбозлик тизими янада мустаҳкамланиб борди. 
Бу даврда саноатни тинч ҳаѐтга мослаб қайта қуриш катта 
қийинчиликлар билан бо
г
лиқ бўлди, у халқнинг ҳисобсиз моддий 
ва жисмоний ҳаражатларини талаб қилар эди. Ўзбекистон 
саноати эса халқ хўжалигининг алоҳида тармоқларини 
ривожлантиришга қаратилган ва пахтачилик манфаатларига 
боғланиб, республика иқтисодиѐтини кўтариш учун ҳаракатлар 
"пахта учун кураш"нинг таркибий қисмига айланди ҳамда 
Ўзбекистон Иттифоқнинг асосий пахта базаси бўлиб қолди. 
Пахтачиликнинг кетидан қувиш натижасида республикадаги 
кўпгина ҳаѐтий манфаатларга зиѐн етказилди. Хусусан, пахта 
майдонлари йилдан - йилга кенгайиб, бошқа экинликларни бирин 
- кетин суриб чиқада бошлади, илмий асосланган алмашлаб экиш 
бузилиб, сув манбааларининг имкониятлари тобора камайиб, 
қишлоқ хўжалигига халокатли таъсир кўрсатди. Бундай шароитда 
пахтачилик ва ирригация қурилиши учун машиналар, 
маълумотларга 
кўра, 
шу 
жумладан, 
культиваторлар, 
ўғитлагичлар, чигит экиш сеялкалари, кўрак териш машиналари, 
экскаваторлар, 
бульдозерлар 
ҳамда 
бошқаларни 
ишлаб 


384 
чиқарадиган машинасозлик заводларини қайта қуриш ва янги 
заводларни яратиш юзасидан катта ишларни авж олдириб 
юбориш кўзда тутилди. 
Урушдан кейинги йилларда саноатга ташланган маблағнинг 
20 фоизи қишлоқ хўжалигига ташлансада, озиқ-овқат 
маҳсулотлари етиштириш чекланиб, тез суръатлар билан ўсиб 
бораѐтган аҳоли талабини шу маҳсулотлар билан таъминлаш 
муаммолари кескинлашди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг беш 
йиллик режаларини тузиб чиқиш вақтида хўжалик ҳисоби, ўзини 
ўзи маблағ билан таъминлаш, ижара принциплари, хўжалик 
фаолиятига 
ташаббус 
ва 
ижодкорлик 
жиҳатларини 
таъминлайдиган, ижобий натижалар берадиган бошқа шакллари 
ҳаракатга келтирилмаган ва ҳисобга олинмаган эди. Аслида 
пахтанинг кетидан қувиб, дунѐдаги давлатларга "социалистик 
жамият" қураѐтган мамлакатда мавжуд қишлоқларнинг атиги 20 
фоизи электрлаштирилган, ГРЭСларга уланиш давлат мулкини 
талон-тарож қилиш деб ҳисобланганлиги сабабли колхозларга 
электр симлари ўтмаган эди. 
Мустабид 
тузум 
ва 
унинг 
зўравонлик 
усуллари, 
иқтисодиѐтнинг қаттиқ марказлашган ҳолда режалаштирилиши 
Ўзбекистон саноати ривожланишида жиддий зиддиятлар келиб 
чиқишига сабаб бўлди. Совет давлатининг таркибий қисми 
бўлган, ҳам сиѐсий, ҳам иқтисодий мустақилликка эга бўлмаган 
Ўзбекистон марказ томонидан ишлаб чиқилган ва беш йиллик 
режаларда акс эттирилган йўл-йўриқларга амал қилишга мажбур 
эди. Урушдан кейинги беш йилликлар ана шундай тарзда 
режалаштирилган бўлиб, уларга маҳаллий шароитда республика 
раҳбарияти томонидан баъзи аниқликлар қиритиш ҳам 
марказнинг руҳсати билан қилинар эди. Халқ хўжалигида амал 
қилиб келинган усул экстенсив тараққиѐт маҳсули бўлиб, у ўзида 
иқтисодий заруратни эмас, балки қатъий марказлашган маъмурий 
бошқаришни ва режали ривожланишни акс эттирар эди. Қатъий 
режа асосида режалаштирилган иқтисодиѐт ишлаб чиқариш 
монополизмини 
шакллантирар 
эди. 
Иқтисодчи 
олим 
Н.Тўхлиевнинг таърифига кўра "монополизм истеъмолчидан 
танлаш ҳуқуқини тортиб оладиган, шу тариқа бозорда якка 
ҳукмронликни қўлга киритадиган даҳшатли ялмоғиздир". 
Қабул қилинаѐтган қарорлар, ажратилаѐтган маблағлардан 
кейин ҳам ўзини ўнгламаган мамлакат қишлоқларидаги аҳвол, 


385 
колхозчиларда моддий манфаатдорликнинг йўқлиги, шахсий 
манфаатлар билан жамоат манфаатлари келишмаслиги борган 
сари кучайиб борди. Бунинг учун қишлоқ хўжалигида 
етиштирилган маҳсулотларга белгиланган нархларни қўйиш, 
марказдан режалаштиришга барҳам бериб, пастдан режани 
белгилаш, солиқ сиѐсатини тартибга солиш, колхозчилар моддий 
манфаатдорлигини кўтариш мақсадида колхозчиларни нафақа 
беришни ташкиллаштириш учун паспорт тизимини йўлга қўйиш 
муҳим вазифалар қилиб белгиланди. Бу вақтда мамлакатда дон 
танқислиги ҳал этилганлиги ҳақида эълон қилинади. Бундай 
баландпарвоз маърузалардан сўнг бутун мамлакатда жўҳори 
экишни кўпайтириш масаласи кўндаланг қўйилади ва 1960 
йилларнинг бошига келиб мамлакатда ўзлаштирилган ерларнинг 
4/1 қисмига жўҳори экилади. Бу умумий ерларнинг 80 фоизини 
ташкил этар эди. 
Бироқ, 1962 йилга келиб бутун мамлакатда дон танқислиги 
сезила бошланди. Умуман олганда совет давлатида 1955-1964 
йиллар давомида ғалла етиштириш уч маротаба 1956, 1958, 1964 
йилларда бажарилди холос. 1961 йилдаги ғалла танқислиги 
туфайли режа ҳориждан ғалла сотиб олиш ҳисобига бажарилди. 
Шунингдек, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб 
кучайиб, очарчилик хавф солмасада, лекин озиқ-овқат 
маҳсулотларига танқислик доимо сезилиб турди. Нон 
маҳсулотларини ҳарид қилиш учун навбатга туриш ҳолатлари 
юзага келди. Мана шундай ҳолатлар натижасида 1979 йилнинг 
январ ойида "Правда" газетасига халқдан 16 та хат ҳам келиб 
тушган. 
Режанинг бажарилишини қатъий талаби маҳсулот сифатини 
оширишга имкон бермас, маҳсулот ишлаб чиқарилиши арафасида 
сифатга эътибор берган тақдирда ҳам буни тўғирлаш учун кўп 
вақт сарф бўлар эди. Озиқ-овқат саноатида ҳам ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларнинг сифати жуда паст эди. Масалан,
1980- йилларда СССР қишлоқ хўжалигига бюджетдан 20 фоиз 
маблағ, АҚШ қишлоқ хўжалигида 7-8 фоиз сарфланган бўлса 
ҳам, 1983 йилда СССРда 16 млн. тонна гўшт етиштирилди, янги 
технологиялар билан таъминланган АҚШда эса 27,8 млн тонна 
гўшт етиштирилди. Лекин сифат жиҳатидан маҳсулотлар 
текширилганда ҳам режали иқтисодиѐт сифатли маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришга қодир эмаслиги маълум бўлар эди. Бундай 


386 
хўжасизлик оқибатида 1980-йилларга келиб қишлоқ хўжалигида 
етиштирилган жами маҳсулотлар 509 млн. рублга камайди. 
Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун эса ҳукумат амалий 
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим эди. Шу боис колхоз 
ерларни кўпайтириш, қорамол сонини ошириш масалалари 
кўндаланг қўйилди. Манбалардан маълум бўлишича, бутун 
мамлакатда 1958-1964 йиллар мобайнида колхозларда томорқа 
ерлари 12 фоизга (29 сотих), совхозларда 28 фоизга (18 сотих)га 
камайди, шахсий хўжаликларда гўшт ва сут маҳсулотларини 
етиштириш 20 фоизга тушиб кетди. Шундай бўлсада, халқ 
хизматлари эвазига 1953 йил КП МК, сентябрь пленумидан сўнг 
мамлакатда дон етиштириш 20 фоизга, картошка 48 фоизга, 
лавлаги 75 фоизга, сабзавотлар 79 фоизга ўсди, қорамол 
етиштириш 48 фоизга кўпайди. Тухум 65 фоизга, ҳайвон ѐ
г
и 68 
фоизга, сут ва сут маҳсулотлари 90 фоизга ўсди. 
Ўзлаштирилган ерларда барпо этилган хўжаликларда эса 
маҳсулот етиштиришнинг моддий базаси мустаҳкамланиб, 
керакли мажмуалар қуришилишини амалга оширилгани билан, 
бошқарув 
тизимининг 
қатъий 
марказлаштирилганлиги 
хўжаликлар фаолияти самарадорлигини пасайтириб юборган эди. 
1958 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳосилдорликни янада ошириш 
мақсадида давлат тракторларни колхозларга ажратилган пул 
ҳисобидан сотишни бошлади. Партия ташкилотларининг сиқуви 
остида саноат корхоналарига давлат белгилаган нархда ҳом ашѐ 
сотган колхоз ва совхозларга бошқа республикалардан анча 
қиммат нархда сифатсиз, охиригача тугалланмаган техника, 
қишлоқ хўжалик машина ва асбоб ускуналари зўрлаб берилар, 
уларга қўшиб эса умуман керак бўлмаган машиналар эҳтиѐт 
қисмлари ҳам мажбуран сотиларди. Бундай техник эҳтиѐт 
қисмлари ишлатилмасдан колхоз ва совхоз омборларида 
сақланиб, маълум вақт ўтгач, металл чиқиндиси ҳисобида 
давлатга топширилар эди. Бироқ, колхозлар бу қарзни 5-10 йилда 
тўлаганда ҳам колхозларда иш ҳақи 7 мартага камайиб кетар эди. 
Ҳукуматнинг 1958 йил 18 апрелдаги қарорига кўра эса, 
колхозлардан қарзни қисқа муддатда ундириш белгиланди. 
Натижада колхозларнинг давлатдан қирзи 25 фоизга ошиб кетди. 
Ундан ташқари 1965-1985 йиллар мобайнида хўжаликларнинг 
давлатдан сотиб олаѐтган техника ва минерал ўғитларининг 
нархи беш марта ошди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 


387 
нархи эса фақатгина икки маротаба ўсган. Оқибатда 
хўжаликларнинг молиявий аҳволи оғирлашиб, сарфланган 
маблағлар ўз-ўзини оқлай олмади. Бундай ҳолатлар «қарздор» 
бўлган хўжаликлар сонини ҳам ошириб юборар, кейинчалик бу 
қарзлардан гўѐки, деҳқонларга «ғамхўрлик» сифатида кечиб 
юборилар, 
ѐки 
ўзини 
оқлай 
олмаган 
3-4 
колхозлар 
бирлаштирилиб тараққиѐтнинг "янги йўли" сифатида совхозларга 
айлантирилиб юбориларди. Бир қатор муҳим сарф – 
ҳаражатлардан «озод қилинган» бу хўжаликлар ҳаражатлари 
давлат бюджети ҳисобидан қоплансада, бу ҳол пахта маҳсулоти 
таннархида акс этмаган эди. 
1959 йилга келиб КПСС МК, Бош секретари Н.Хрушев 
партиянинг 
XXI 
съездида 
"СССР 
Халқ 
хўжалигини 
ривожлантиришнинг 1959 -1965 йилларга мўлжалланган назорат 
рақамлари ҳақида" номли маърузасини қилди. Унда мамлакатда 
"коммунизмнинг моддий техника базасини вужудга келтириш ва 
шу асосда СССР аҳолисининг турмушини дунѐда энг юксак 
даражага кўтаришни таъминлаш" дастури ишлаб чиқилди ва бу 
дастурнинг бажарилиши 7 йилга мўжалланди. Маърузада 
таъкидланишича СССР 1965 йилдан тахминан 5 йил кейин 
АҚШдаги ишлаб чиқариш даражасига етиб олиши ва бу 
даражадан ўзиб кетиши лозим эди. Маълумотларга кўра, ушбу 7 
йиллик режада СССРнинг асосий вазифалари мамлакатда енгил 
саноат соҳасида: кимѐ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қарийиб 3 
бараварга ошириш, сунъий тола ишлаб чиқаришни 3,8-4 баравар 
ошириш, пластмасса ва бошқа синтетик маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни 6,7 баравар ошириш белгиланди. Бу режаларда 
Ўзбекистоннинг 
ҳам иштироки бўлиб, кимѐ соҳасида 
республикада ялпи маҳсулот 1965 йилда 1958 йилдагидан тўрт 
баравар кўпайтириши режалаштирилган эди. Ҳудди шундай 
вазифалар енгил саноатда ҳам белгиланиб, 1958 йилдагига 
нисбатан 1965 йилда 65 фоиз кўп бўлиши лозим эди. 
Айни 
пайтда 
бу 
режалаштирилган 
йўл-йўриқлар 
одатдагидек жадаллаштириш ва "қисташ" сиѐсатига асосланган 
бўлиб, Ўзбекистон учун саноатни ҳаддан ташқари оширилган 
ривожлантириш ҳажмлари ва суръатларида белгиланарди. 
Одатда, режа йўналишларини ҳаракатга келтирувчи механизм 
давлат томонидан ажратилган ѐпирилма капитал (70 фоизгача) 
бўлиб, улар асосан оғир индустрия тармоқларига мўлжалланарди. 


388 
Бу нарса оғир саноатда янги техникани, ишчи кучларини, 
малакали мутахассисларни жамлаш имконини берарди.
Бироқ, саноат қувватларини ошириш эса экстенсив усуллар 
билан, яъни, асосан янги саноат объектларини қуриш, шунингдек, 
ишлаб турган саноат объектларини қайта қуриш ва кенгайтириш 
ҳисобига 
амалга 
ошириларди. 
Айни 
пайтда, 
партия 
хўжжатларидаги 
"социализмни 
ҳар 
томонлама 
режали 
ривожлантиринг ғояси, "бунѐдкорлик дастури" бўлиб ҳизмат 
қилувчи партия дастурлари социализм қурилишининг назарий 
томондан асосланиши ҳам ягона ҳусусиятга-марказлашган давлат 
раҳбарлигини мустаҳкамлашга қаратилган эди. 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, партия съездларида 
белгиланган баландпарвоз режаларда, "режа бажарилди" деган 
ҳисоботларда 
сунъий 
рақамлар 
берилсада, 
аслида 
бу 
мамлакатдаги реал ҳаѐт билан тўғри келмас эди. Масалан, 1959 
йилнинг биринчи ярмида Андижонда ишлаб чиқариш режаси 
105,5 фоиз бажарилган, шаҳар саноат корхоналари эса режани 
106,6 фоиз бажарган, бироқ вилоятда тўла автоматлаштирилган 
бирорта корхона бўлмаган, оғир меҳнат қиладиган жараѐнларни 
механизациялаш масаласи жуда секин ҳал қилинган.
Биргина Андижон строймаш заводида 16 нафар кишидан иборат 
ихтирочилар бюроси бўлган бўлса, унда бирорта ҳам янги 
машина яратилмаган, айни пайтда биргина шу вилоятнинг ўзида 
оҳирги икки йил мобайнида ишлаб чиқариш бўйича киритилган 
таклифларнинг ўзи давлатнинг 42 млн. сўм маблағини тежаб 
қолишга имкон берган эди. 
1950-1960 йилларда хўжаликни бошқаришнинг яна янги 
услуби ишга солина бошланди. Ишлаб чиқаришни марказий 
бошқарувдан четлатиш мақсадида халқ хўжалиги советлари 
тузила бошланди ва улар иттифоқдош республикалар 
Министрлар Советларига бўйсундирила бошланди. Мана шундай 
советлар РСФСРда 70 та, Украинада 11 та, Козоғистонда 9 та, 
Ўзбекистонда 4 та, қолган республикаларда биттадан халқ 
хўжалиги советлари очилди. Бир вақтда 141 та иттифоққа, 
республикага қарайдиган баъзи вазирликлар қискартирилди. Бу 
советлар минтақаларда қишлоқ хўжалигини изга солиб олишга 
имкон берсада, лекин кейинроқ маҳсулотларни тақсимлашда, 
давлат белгилаб берган режани бажаришда, тажриба алмашишда 
муаммолар сезилиб қола бошлади. 


389 
Умуман олганда, 1960-йилларга келиб инқирозий ҳолатлар 
кучайиб, совет иқтисодиѐтини ислоҳ қилишга эҳтиѐж сезила 
борди. Ислоҳотлар ўтказишга асосий сабаб биринчидан, 
саноатнинг илмий-техник ривожланиши жиҳатидан орқада 
қолиши, иккинчидан, корхоналар, колаверса бутун тармоқларда 
иқтисодий оқсашнинг юқорилиги сабаб бўлган ва бу муаммолар 
мана шу иқтисодий ислоҳотларда ҳал этилиши керак эди. 
Иқтисодий ислоҳот ўтказиш билан машғул бўлган совет 
иқтисодчилари эса бу ислоҳотлар товар - пул муомаласига эркин 
бозор иқтисодига хизмат қилиш ўрнига социализм йўлида хизмат 
қилиши керак эди, бу ўз навбатида ―социалистик хўжалик 
тузумидан янада унумлироқ фойдаланиш" деб таърифланди. 
1970-йилларда СССРда турғунлик даврининг бошланиши, 
яъни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш суръатининг 
пасайиши ҳақида била туриб сукут сақланди ва бу даврдаги 
кўрсаткичлар иложи борича кўзбўямачилик ва қўшиб ѐзиш 
орқали бўрттирилди. Ўз-ўзини мақташ билан эшилган натижалар 
ҳақида ѐлғон рапортлар бериш, қабул қилинган қарорлар устидан 
тегишли назоратнинг йўқлиги халқ хўжалигида хўжасизлик 
ҳамда сарф-ҳаражати кўп иқтисодиѐтни шакллантирди. 
Шунингдек, ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳаларида 
порахўрлик, тамагирлик, чайқовчилик, ўғрилик каби иллатлар 
ҳукм сурди. Бажарилиши лозим бўлган масалалар аввал партия 
ташкилотларида кўрилиб, сўнгра ижрочи ташкилотларга 
топширилган, натижада мамлакат хўжалиги функцияси бутунлай 
коммунистик партиянинг қўлида қолган эди. Ижтимоий-
иқтисодий соҳадаги "социалистик мусобақа" деб аталган йўл ҳам 
ташқи 
томондан 
муваффақиятли 
кўринсада, 
бироқ 
режалаштирилган йўналишлар аслида "жадаллаштириш ва 
мажбурлаш" сиѐсатига асосланган эди. 
Юқоридан пастга қараб режали раҳбарлик қилиш, 
ривожланишда сарф-ҳаражатдан иборат бўлган ѐндошув, 
республикаларда ишлаб чиқаришнинг бир соҳага ихтисослашиб, 
иқтисодий 
мажбурият 
даражасига 
кўтарилиши 
халқ 
хўжалигининг барча тармоқларига, моддий ва номоддий ишлаб 
чиқаришга, ижтимоий-маданий жабҳаларга таъсир этиб, 
иқтисодий ўсишнинг умумий динамикасини издан чиқариб 
юборганди.


390 
1981 йилда Ўзбекистон енгил саноат вазирлигига қарашли 
корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг нархи 22 млн. 
рублга ортсада, бу маҳсулотлар савдо ташкилотларига келиб 
тушгач, сифати жиҳатидан паст бўлганлиги сабабли кўп ҳолларда 
нархи арзонлаштирилган ҳолда сотиларди. Ўша йили савдо 
вазирлигига қарашли ташкилотларнинг 2,9 фоизида давлат 
белгилаган нархлар пасайтирилди. Шу боис республикада халқ 
истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган минтақаларнинг 
имтиѐзи устун келар, энг зарур кундалик эҳтиѐж молларини ҳам 
четдан олиб келтириш мазкур даврнинг ҳусусиятларидан бирига 
айланган эди. 
Четдан келтирилаѐтган истеъмол маҳсулотлари республика 
эҳтиѐжларининг 50 фоизига тенг эди. 1983 йилда ана шундай 
маҳсулотлар ичида олий навли маҳсулотлар фақат 9,5 фоизни 
ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатда 15,7 фоизни ташкил этар 
эди. 1988 йилга келиб эса Ўзбекистонга Удмуртия ва 
Татаристондан 300 мингта болта, Горькийдан 10 мингта паншаха, 
Свердловскдан ўроқ, чалғи, қўй юнгини қирқадиган қайчи олиб 
келинди. 
Почта 
қутилари 
Бошқирдистондан, 
сабзавот 
солинадиган саватлар узоқ Хабаровскдан, пластмасса воронкалар 
шимолдан - Архангельскдан келтирилди. 
Бундай ҳолатларда аҳоли моддий, маънавий эҳтиѐжлари 
тўлиқ қондирилмас эди. Агар республикада 1988 йилда аҳоли 
жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари обороти 768 
рублни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич мамлакат бўйича 1282 
рублни, Туркманистонда 860 рублни. Қирғизистонда 879 рублни, 
Арманистонда 1035 рублни, Козоғистонда 1071 рублни, Грузияда 
1163 рублни, Молдовада 1172 рублни, Украинада 1213 рублни, 
Белоруссияда 1414 рублни, Литвада 1609 рублни, Латвияда 1851 
рублни, Эстония да эса энг юқори 1965 рублни ташкил этарди. 
Белгиланган ишларни дарҳол бажариш, белгиланган вақтда 
топшириш амалда тўлиқ бажарилмас эди, қўшимча қоғозбозлик 
кучайиб, берилган топшириқлар ўз вақгида корхоналарга етиб 
келмас эди. Масалан, 1959 йилда Фарғона водийси енгил саноат 
корхоналарига келган ҳужжатлар 8.585 тани ташкил этса, 
бошқармадан чиқаѐтган хўжжатлар сони ҳам шунчани ташкил 
этар эди. Бу ҳужжатлар ҳам ўз вақтида белгиланган ерга етиб 
бормас ѐки рўйхатхонада ойлаб қолиб кетар эди. Шу муносабат 
билан Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги кенгаши қоғозбозликни 


391 
йўқотиш, қабул қилинган ҳужжатларга нисбатан ходимларнинг 
масъулиятини ошириш, буйруқларни бажарилишини текширувчи 
доимий комиссиялар тузиш ҳақида фармон чиқарди. Унга кўра 
М.М.Мўминов, Е.С.Трофимук, П.Цойлардан иборат комиссия 
ташкил этилиб, халқ хўжалиги советларида, хусусан, Фарғона 
вилояти халқ хўжалигига қарашли енгил саноат бошқармаси ва 
озиқ-овқат саноати бошқармаси ҳам текшириладиган бўлди. 
Текширув давомида юқорида таъкидланган кўплаб хатолар 
учраган, ҳатто телефонда ѐки учрашув асосида тезда ҳал этилиши 
лозим бўлган вазифалар ҳам ўз вақтида бажарилмасдан қолиб 
кетаверганлиги аниқланган. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish