Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Генерал-
губернатор
Хива хонлиги 
Бухоро амирлиги
Генерал-
губернатор 
кенгаши
Генерал-
губернатор 
ѐрдамчиси
Туркистон 
ҳарбий округи 
раҳбарияти 
Туркистон район 
муҳофаза бўлими 
Генерал-
губернатор 
маҳкамаси 
Ҳарбий министр 
Ҳарбий 
губернатор 
айланиши 
лозим 
эди. 
Айнан 
шунинг 
учун 
ҳам 
Н.Крижаносвкийнинг бу таклифи рад этилиб, 1867 йил 14 июлда 
Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Биринчи 
генерал-губернатор этиб К.П.фон Кауфман тайинланди. Маркази 
Тошкент бўлган Сирдарѐ вилояти, маркази Верний (Алмати) 
бўлган Еттисув вилоятлари мазкур генерал-губернаторлик 
таркибига киритилди.
Туркистон ўлкасининг марказий бошқарув тизим 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4. Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти. 
 
Россия империянинг Туркистон, Чимкент, Тошкент каби 
шаҳарларни босиб олиши бусиз ҳам ички зиддиятларга тўла 
бўлган Қўқон хонлигига ниҳоятда қаттиқ зарба бўлди. Чунки 
Қўқон хонлигининг ҳудуди асосан Фарғона водийсидан иборат 
бўлиб қолган эди. Чегаралар қисқарилганлиги туфайли хазинага 
тушадиган даромад камайиб кетди. Қўқон хони Худоѐрхон 
хазинани тўлдириш учун солиқларни кескин ошириб юборди. 
Бундан ташқари, у рус маъмуриятига хайрихоҳ ҳукмдор эди.
Бунинг натижаси ўлароқ, 1868 йил 13 февралда Худоѐрхон 
Туркистон генерал-губернаторлиги билан хонлик ўртасида 
тузилган 
шармандали 
шартномани 
имзолади. 
Империя 
ҳукуматининг тазйиқлари билан асосан рус савдогарларининг 


36 
манфаатларини кўзлаб тузилган бу шартнома хонлик аҳолисида 
норозилик уйғотди. Чунки бу келишувга кўра, рус савдогарлари
Қўқон хонлигидаги барча шаҳарлар ва қишлоқларда истаган 
карвонсаройга эга бўлиш ҳамда савдо агентликлари тузиш 
ҳукуқига эга бўлгани ҳолда Қўқон хонлиги савдогарлари фақат 
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудидаги шаҳар ва 
қишлоқларда, яъни ўз юртларида шундай имтиѐзларга эга 
бўлдилар.
Мазкур шартнома амалда Қўқон хонлигини Россияга қарам 
қилиб кўйди. Худоѐрхон эса бу ҳолатга эътибор ҳам бермади. 
Империя ҳукумати Худоѐрхоннинг бу итоаткорлигини ―муносиб‖ 
тақдирлади. Чунончи Худоѐрхон Россия империясининг ордени 
билан мукофотланиб, унга ―Аслзода‖ деган фахрий унвон 
берилди.
Бу орада империя маъмурлари Қўқон хонлигини бутунлай 
Россия таркибига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракатларни 
бошлаб юборган эдилар. Хусусан, Қўқон хонлигини атрофлича 
ўрганиш учун жосуслик кучайтирилди. Қўқонга элчи қилиб 
жўнатилган полковник Шауфус фаоллик билан жосуслик 
ишларини ҳам олиб борди. Унинг Худоѐрхонни рус 
мустамлакачиларига хайрихоҳ эканлиги ҳақидаги хабари 
империя маъмурларини қувонтиргани шубҳасиздир.
Манбаларга асосланган замонавий адабиѐтларда ҳам 
Худоѐрхоннинг рус мустамлакачи маъмурларига хайрихоҳ 
бўлганлиги 
ҳақидаги 
маълумотлар 
берилади. 
Ушбу 
маълумотлардан баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз:
Исҳоқхон 
Ибратнинг 
Худоѐрхон 
ҳақида 
ѐзишича, 
―Россиядан хотиржам бўлиб, вақтини ўйин-кулги билан ўтказиб,
...уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру-зулм 
тарафига ўтиб турганида, раияту халқ [ундан] юз ўгирди‖. ―Яна 
тахтга ўтирсам ҳаммага тенг подшо бўламан, бирини биридан 
фарқ этмайман‖ деб парвардигорга шарт ва ваъда қилган экан‖, 
деб ѐзади Азиз Марғилоний, ―Урусия билан урушмайман. Божи 
хирож бериб туришни хоҳлайман. Пулни кўпайтирсам бўлар 
экан. Бошқа томондан келадиган ѐв йўқ. Бохузур айшу-ишларт 
қилиб ѐтаман‖ деб муқаррар қилибди‖.
Аҳмад Заки Валидий ўзининг ―Худоѐрхоннинг сўнгги 
кунлари‖ асарида шундай ѐзади: ―Худоѐрхон кўп бадавлат бўлиб, 
хотинларни кўпайтиришга ҳирс қўйган. Кайфу сафони, роҳатни 


37 
ва тинчликни яхши кўрган. Халқнинг фойдасига иш юритмаган... 
масхарабозлар ва ҳофизлар ҳамда маъносиз ўйинлар билан умр 
ўтказган‖. Аммо, шунга қарамасдан Худоѐрхоннинг ижобий 
томонлари ҳамда бунѐдкорлик ишлари ҳақида ҳам маълумотлар 
бор.
Нима бўлганда ҳам, маълумотларга кўра Худоѐрхон 1868-
1873 
йиллар 
оралиғида 
Россия 
империяси 
билан 
муносабатларини яхшилаш мақсадида Туркистон генерал-
губернаторлигининг маркази Тошкентга кўплаб совға-саломлар 
юбориб турди. Шунингдек, хонликда фаолият кўрсатиб турган 
рус савдогарлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди. 
Худоѐрхон рус босқинчиларига ўзини яқин тутиб, Қўқон билан 
Россияни бир давлат деб ҳисобларди. Бундай ҳолатда Фарғона 
водийсида Худоѐрхонга қарши чиқишлар кучайиб кетди.
1873-1876 йилларда Қўқон хонлигидаги ички зиддиятларга 
барҳам бериш, кўтарилган қўзғолонларни бостириш баҳонасида 
Россия ҳарбий қўшинлари хонлик ҳудудларига киритилади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ―Қўқон ички сиѐсий адоватлар, 
халқ исѐнлари ва қўзғолонлари билан ларзага келган бўлиб, 
империя қўшинларининг кириб келиши натижасида амалда ўз 
сиѐсий мақомидан маҳрум этилди‖.
Маълумки, 1973-1876 йилларда Қўқон хонлиги Пўлатхон 
(Мулла Исҳоқ Ҳасан ўғли) бошчилигидаги қўзғолонлар 
гирдобида қолган эди. Бундай вазиятда хонликдаги нуфузли 
амалдорлардан бири бўлган Абдураҳмон офтобачи Худоѐрхонни 


38 
тахтдан ағдариш ва унинг ўғли Сайид Насриддинбекни хон 
тахтига ўтказиш мақсадида Пўлатхон билан тил бириктиради ва 
хон ўртасида иссѐн кўтаради. Вазиятдан қўрқиб кетган 
Худоѐрхон Хўжандга қочди ва Насриддинбек фойдасига тахтдан 
воз кечди.
Манбаларда маълумки, Худоѐрхон Қўқондан 22 арава 
бойлик, қимматбаҳо металлардан ясалган идишлар, гиламлар, 
илмий, диний китоблар, 150 та тўп ва замбараклар ҳамда 
милтиқларни ўзи билан олиб кетди ва уларни Тошкентга олиб 
бориб, империя маъмуриятига топширмоқчи бўлди. Аммо, хон 
олиб кетаѐтган хазинанинг бир қисми йўлда аскарлар ва аҳоли 
томонидан мусодара қилинди. Худоѐрхоннинг қўриқчиси бўлган 
Маҳмудхонтўра эса икки арава бойлик, учта замбарак ва 
отлиқларни Қўқонга қайтарди.
Худоѐрхон 1875 йил июль ойининг охирларида Хўжандга 
келиб, бу ерда 10 кун истиқомат қилгач, август ойининг 
бошларида уни Туркистон генерал-губернатори Тошкентга 
чақирди. Бу ҳақда ―Туркестанские ведомости‖да берилган хабар 
шундай якунланади: ―...Собиқ Қўқон хонига Хўжанддан 
Тошкентга кўчиб келиш таклиф этилди‖. Генерал-губернатор 
Кауфман эса унинг бойликларини мусодара қилиб, ўзини 
Оренбургга сургун қилади. Кейинчалик Худоѐрхон сургунликдан 
қочиб Маккага ҳаж сафари қилади.
Қўқоннинг янги хони Насриддинхон тахтга ўтирган 
кунлариѐқ Туркистон генерал-губернаторлиги билан гўѐ яхши 
алоқаларни ўрнатиш мақсадида фон Куфман номига хат йўллади. 
Бу хатда рус ҳукумати билан дўстона муносабат ўрнатиш 
айтилган бўлса-да, Насриддинхон амалда Россия ҳукуматининг 
босқинига қарши куч тўплай бошлаган эди. Шунингдек, янги хон 
Бухоро амирлиги, Тошкентдаги нуфузли кишиларга, хусусан, 
Сайидазимбойга ҳам мактуб йўллаб рус босқинчиларига қарши 
курашда бирлашишга чақирди. Аммо, Бухоро амири ҳам,
Сайидазимбой ҳам Насриддинхондан олган мактубларини 
Кауфманга топшириб, ўзларининг рус мустамлакачиларига 
содиқликларини кўрсатдилар.


39 
Ўз навбатида генерал-губернатор фон Кауфман ҳам 
Насриддинхонга мактуб йўллаб (1875 йил 4 август), унинг 
хонлигини тан олиш учун оғир шартлар (1868 йили битимни тан 
олиш, рус савдогарлари кредитларини тиклаш, элчилардан 
тортиб олинган мулкларни қидириб топиш, товон пули, 
Худоѐрхон учун нафақа ва бошқ.) қўйди. Кауфман ушбу 
йўлланган мактубига жавобини кутиб ўтирмасдан Россия 
империясининг ҳарбий вазирига 1875 йилнинг 6 августида хабар 
бериб, ундан агар Қўқон хонлиги ҳукумати Россия билан дўстлик 
алоқаларини ўрната олмаса, хонликни босиб олиб империя 
таркибига қўшиб олишга рухсат сўрайди.
Насриддинхоннинг тахтга ўтириши хонликдаги сиѐсий 
вазиятнинг кескинлигини бартараф эта олмади. Буни тушуниб 
етган Абдураҳмон офтобачи вужудга келган вазиятни юмшатиш 
учун хонлик аҳолисини рус босқинчиларига қарши сафарбар 
қилишга ҳаракат қилди. Аммо, фон Кауфман ҳам 1875 йил 18 
август куни Тошкентдан Хўжандга етиб келиб, рус қўшинларини 
шу ерда бирлаштира бошлади. Замонавий адабиѐтларда 
берилишича, ―Кауфман ва Скобелев 16 рота пиѐда аскар, битта 
сапѐр ротаси, 20та тўп, 900 отлиқ аскар билан жангга шай бўлиб 
турдилар‖.
1875 йилнинг 22 августида Хўжанддан Қўқон йўли бўйлаб 
жойлашган Маҳрам қалъаси (Сирдарѐ бўйида) ѐнида рус 
қўшинлари билан Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги хонлик 
қўшинлари ўртасида шиддатли жанг бўлди. Ҳар иккала томондан 


40 
ҳам кўплаб қурбонлар берилган ушбу жангда Абдураҳмон 
офтобачининг қўшинлари тор-мор этилиб, унинг ўзи Марғилон 
яқинидаги Карпил мавзесига қочиб кетди.
Насриддинхон 
Россия 
империяси 
қўшинлари 
ва 
бошлиқларини Қўқонда кутиб олиб, Россия империяси 
ҳукуматини тан олди. Насриддинхон Марғилон ҳокими Султон 
Муродбек зиммасига руслар билан бўлган уруш жаримаси – 40 
минг тилла товон пулини йиғиб бериш вазифасини юклади. 
Султон Муродбек Андижон ва Ўш аҳолисидан ҳам жарима 
ундира бошлади. Натижада хонликнинг шарқий ҳудудларида 
яшайдиган аҳоли Россия империяси ҳукуматининг ушбу сиѐсати 
қарши исѐн кўтарди.
Бу орада яъни, 1875 йил 26 августда фон Кауфман рус
қўшинлари билан Маҳрамдан чиқиб, Қўқон томонга юрди, йўлда 
уларни Насриддинхоннинг элчилари мактуб ва совғалар билан 
кутиб олдилар. Кауфман Қўқон атрофида ҳарбий лагерь қуриб, 
шу ердан Қўқон шаҳар бўйлаб рус қўшинларини намойишкорона 
дағдаға билан олиб ўтгач, ҳарбий лагерга қайтишида 
Насриддинхоннинг ўзи унга ҳамроҳ бўлди.
Пўлатхон ҳам империя босқинчиларига қарши курашиш 
мақсадида катта куч тўплаб, Қўқонга ҳужум қилмоқчи бўлиб 
турган пайтда, яъни, 1875 йил 25 сентябрда Насриддинхон 
Россия империяси ҳукумати билан битим тузди. Бу хабар тезда 
бутун Қўқонга ѐйилиб, аҳоли яна исѐн кўтарди ва хон ўрдасига 
ҳужум қилди. Натижада чорасиз қолган Насриддинхон Хўжандга 
қочди.
Ҳ.Бобобековнинг архив манбалари орқали маълумот 
беришича, бу битимга кўра, Қўқон хони ўзини Россия 
империясининг ―хизматкори‖ деб тан олади, қўшни хонликлар 
билан ҳеч қандай алоқалар ва муносабатлар ўрнатмасликка ваъда 
беради. Сирдарѐнинг ўнг қирғоғидаги барча ерлар Россия 
салтанати ихтиѐрига ўтади. Қўқон хонлигига қарши олиб 
борилган урушда рус армияси кўрган олти юз минг рубл 
ҳажмдаги зарарни тўлаш Қўқон хонлиги зиммасига юклатилади. 
Шунингдек, битимда 1875 йил 1 ноябрдан бошлаб Қўқон хонлиги 
Россия хазинасига ҳар йили 500 минг рубл, Абдураҳмон 
Офтобачини қўллаб-қувватлаганлари учун марғилонликларга 125 
минг тилло ҳажмида товон тўлаш мажбурияти белгиланиб, 60 


41 
минг тиллони 1875 йил 21 октябргача, қолган 65 мингини эса, 
1876 йил 21 октябргача тўлашга ижозат берилди.
1875 йил 26 сентябрда Наманганга келган Кауфманга 
Андижон шаҳрида ва унга яқин бўлган жойларда Пўлатхон ва 
Абдураҳмон Офтобачи бошчилигида катта қўшин тўпланганлиги 
ҳақида хабар етиб борди. Тайѐрланаѐтган қўзғолондан 
хавфсираган Кауфман зудлик билан генерал Троцкий 
бошчилигидаги 1400 кишилик қўшинни 4та ракета отиш 
мосламаси ва 8та замбарак билан Андижонга жўнатди. 1 
октябрда генерал Троцкий Андижонга ҳужум қилиш ҳақида 
буйруқ берди. Ҳар икки ўртада кучли жанглар бўлиб, 2 соат 
давом этган бу жанглардан сўнг рус қўшинлари шаҳар
марказига жойлашган ўрдани қуршовга олиб, ҳоким саройини 
босиб олди.
Абдураҳмон Офтобачи ва Пўлатхон бу орада шаҳар ва 
қишлоқларга ўз одамларини номалар билан жўнатиб, аҳолини рус 
босқинчиларига 
қарши 
кураш 
учун 
бирлашишга, 
Насриддинхонни тахтдан ағдаришга чақирдилар. 9 октябрда 
Қўқонда 
қўзғолонлар 
бошланиб 
кетганлиги 
туфайли 
Насриддинхон пойтхтдан қочиб кетди.
Генерал Скобелев бошчилигидаги қўшинлар 1875 йил 23 
октябрда Балиқчи ва Тўрақўрғонни эгаллаб, 27 октябрда 
Наманганни 26 та тўп билан ўққа тутадилар. Қўзғолончилар тор-
мор этилиб, кўплаб аҳоли ҳалоқ бўлди.
1876 йилнинг бошларида Россия императори Александр II 
нинг махсус буйруғи асосида генерал Скобелев Қўқон хонлигини 
бутунлай босиб олишга киришди. Империя босқинчилари 
хонлик шаҳар ва қишлоқларига етиб келдилар. Насриддинхон 
қаршилик кўрсата олмай таслим бўлди. 8 февралда рус 
қўшинлари Қўқон шаҳрига кирдилар.
Скобелевнинг ҳийласи ва хоинлар ѐрдами билан 
Абдураҳмон Офтобачи ҳамда Пўлатхон Асака ва Андижон 
оралиғида қўлга олиндилар. Пўлатхонни қўлга олишда ѐрдам 
берган хоинлар империя томонидан мукофотландилар. Пўлатхон 
эса, 1876 йил 1 мартида Марғилонда дорга осилди.
Шу тариқа, қаттиқ қаршиликлар ва оғир жанглардан сўнг 
1876 йил 19 февралда 150 йилдан зиѐдроқ ҳукм сурган Қўқон 
хонлиги бутунлай босиб олиниб, тугатилди. Унинг ўрнига 
Фарғона вилояти ташкил этилиб, Скобелев янги вилоятга ҳарбий 


42 
губернатор этиб тайинланди.
Қўқон хонлигига қарашли ерлар Фарғона вилояти 
таркибига киритилиб, фақат унинг бир қисми Хўжанд уезди 
бўлиб Самарқанд вилоятига қўшилди. 
Рус босқинчиларига қарши мардонавор курашда иштирок 
этган Абдураҳмон Офтобачи Россиянинг Екатеринослав, 
империяга хайрихоҳ бўлган Насриддинхон эса Владимир 
губерниясига сургун қилиндилар. Қўқон шаҳрида олиб борилган 
ҳарбий ҳаракатлар давомида хонликнинг шайхулисломи ва 
қозикалони Скобелев томонидан асир олинди. Кауфманнинг 
муваққат 
генерал-губернатор 
Т.Колпаковскийга 
юборган 
телеграммасида, ―уларни ҳеч қандай лавозимга қўймасдан йўқ 
қилиб юборилса, яхши бўлади‖, деган таклиф киритгани туфайли 
уларнинг иккаласи ҳам Вологодск губерниясига сургун 
қилиндилар.
Тарихий манбалар тадқиқотлари маълумотларига кўра, 
Россия мустамлакачилари Қўқон хонлигини босиб олишда 
аѐвсиз чораларни қўллаганлар. Хусусан, қаршилик кўрсатган 
қишлоқлар ѐндирилган, босқинчиларга қарши кураш олиб 
бораѐтганларга қўшиб кўплаб тинч аҳоли ҳам бир бошдан 
жазоланган.
Босиб олиш пайтида қаршилик кўрсатган шахсларга ѐрдам 
берган, уларни яширган, уйига киритганлар ҳам жазодан четда 
қолмаган. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида ўз уйи, мол-мулкини 
ташлаб бошқа жойларга кетиб қолганлар белгиланган муддатда 
қайтиб келмаса, уларнинг уй-жойи ва мол-мулки мусодара 
қилинган. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида кўрилган чоралар империя 
босқинчиларининг Қўқон хонлиги ҳукумати билан эмас, балки 
халқ билан уруш олиб борганлигини исботлайди.
Кўплаб жазо чоралари кўрилган бўлишига қарамай, Фарғона 
вилояти ташкил топганидан кейин ҳам рус босқинчиларига 
қарши халқ ҳаракати давом этди. Хусусан, Олой ўлкасининг 
ҳукмдори, ―Олой маликаси‖ номи билан шуҳрат қозониб, додхоҳ 
унвонига сазовор бўлган Қурбонжон Мамат қизи ва унинг 
тарафдорлари 1876 йилнинг охирларига қадар курашли давом 
эттирдилар. Ҳарбий губернатор генерал Скобелевнинг шахсан 
ўзи Қурбонжон додхоҳ билан учрашиб, музокаралар олиб 
боришга мажбур бўлган эди.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish