қурилди ва қайта тикланди. Зарафшон
воҳасида амир
Шоҳмурод давридаѐқ (1785-1800). Жўйи-саразм
каналлари қурилди. Дарғом канали тўғони, Панжикент
яқинидаги, Ургут, Оқдарѐ, бўйларидаги каналлар қайта тикланди.
Давлат каналлар ким томонидан қурилса, ѐки қайта тикланса
ундан суғориладиган атроф ерларни ўша шахслар ихтиѐрига
топшира бошлади. Суғориш иншоотларининг кенгайиши
деҳқончилик соҳасининг ривожланишига, XVIII аср охиридан
бошлаб кўчманчиларнинг катта қисмини ўтроқлашувига сабаб
бўлди. Манғитлар сулоласи шубҳасиз бу ҳолатдан манфаатдор
эдилар ва бу соҳага кўпроқ эътибор бера бошлаган эдилар.
Ерларнинг бўлиниши ҳам албатта, суғориш иншоотлари билан
боғлиқ бўлган. Масалан, битта катта сув тармоғи канал (ариқ)
орқали суғориладиган 100 000 таноб ер туман дейилган (1 таноб
ер 600 кв. сажин ѐки 2730 квм тенг) 50 000 танобли ер-ҳазора,
унинг ярми-ним ҳазора дейилган. 10 000-15 000 танобли ер-
"фалон дарѐ абхори" деб юритилган. 400 танобли ернинг ҳаммаси
аҳоли билан банд бўлса у ҳолда у ер - қоря дейилган. 300 танобли
ер эса одам яшаши, яшамаслигидан қатъий назар - мазрао деб
ажратилган. Аҳоли яшайдиган пункт эса балад дейилган.
Таъкидлаш жоизки, ер ва ерга эгалик ҳусусидаги аниқ
масалаларни ечишда нафақат мусулмон ҳуқуқий адабиѐтига,
балки аксарият ҳолатларда ўрнатилинган қоида (таомили қадим),
ҳақ-ҳуқуқ (одат)га мурожаат этишган. Ханафия мазҳабидаги
суннийлар амирлигида таомил, одатларга мурожаат этмоқ қабул
қилинган қоида тусини олган эди. Одатда Бухоро амирлигидаги
ер эгалиги ва унинг тоифаларга бўлинишида юқорида қайд
этилган холатлар деярли ҳисобга олинмаган эди. Ерларни одатда
асосан 3 ѐки 4 қисмга: давлат (амлоқ), ҳирож ерлари (замини
ҳирожий), мулк (хусусий ерлар), вакф (мулки вакф)га бўлиб
кўрилар эди. Бухоро амирлигидаги ерларни М.А.Абдураимов
асарида чуқур илмий-тадқиқот ишлари ва манбаларга таяниб
қуйидаги тарзда гуруҳларга ажратилади.
47
1. Давлат ерлари (амлок, мамлака, аразий подшоҳий, мулки
девон ва ҳоказо).
2. Хусусий ерлар (мулк, мулки ҳури-холис, ѐрлиқ
мулклари).
3. Имтиѐзли солиқ (10/1 миқдорда) олинадиган - мулки ушр
ва даҳяк ерлари.
4. Вакф ерлари.
5. Кўчманчи қабилалар ерлари - юртлар.
6. Шартли топшириладиган ерлар - дарбост (дарубост).
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, XIX асрга келиб амлок
ерларининг ўзи кўп ҳолларда ҳар хил сабабларга кўра хусусий
шахслар кўлига ўтиб бора бошлаган эди. Кўп холатларда амир
ернинг расмий даражадаги олий эгаси дебгина ҳисобланар эди.
Амлок ерлари ижарага берилиб, ижарага берилган ерлардан
ҳирож солиғи хам олинар эди. Ҳури-холис ерларидан солиқ
олинмаган. Шариат изн берган солиқлар (ҳирож, ушр, даҳяк,
закот)дан ташқари солиқлар амалда кўпайиб кетган эди. Бухоро
амирлигида жами 50га якин пул ва натурал ҳисобда турли
солиқлар мавжуд бўлган.
Одатда ҳирож солиғининг 2 тури шу даврда қўлланилган
деб ҳисобланади. Булар ҳирожи муаззафа (ѐки ҳирожи вазифа) ва
ҳирожи муқасама эди. Ҳифожи вазифа ердан олинадиган солиқ
бўлиб, бу ерга экин экиш, экмасликдан қатьий назар ушбу солиқ
маҳсулот ва пул тарзида йилда 2 маротаба, баҳорда ва кузда
олиниб, бир маротаба ва доимий тарзда белгиланар эди. Ҳирожи
муқасама ердаги ҳосилдан олинадиган солиқ бўлиб, ерларнинг
тури, вилоятларга қараб турлича тарзда белгиланар эди. Бу солиқ
ҳам маҳсулот ва пул ҳисобида тўланар эди. (Одатда солиқ
белгиланишида ноннинг бозор нархи ҳисобга олинар эди). XIX
асрдаги ҳирожнинг миқдори умумий ҳосилнинг 40% га қадар
ўсиб кетган ва деҳқонларнинг аҳволини анча оғирлаштирган.
Амирнинг амлоқдор фойдасига барча донли экинлар ва пахтадан
натура ҳолила олинадиган- кафсан солиғи, боғ ва томорқадан
олинадиган таноб пули, яйловлардан олинадиган алаф пули,
моллардан олинадиган қўш пули ( бу солиқ тури амир Насрулло
даврида жорий этилган эди), 1/40 миқдорда олинадиган закот со-
лиғи асосий солиқлар ҳисобланар эди. Ундан ташқари амир
Шоҳмурод даврида жорий этилган уруш бошланган тақдирда
олинадиган фавқулодда жўл солиғи, савдо молларидан
48
олинадиган бож, дарѐдан, анҳорлардан ўтган савдо молларидан
олинадиган сув пули, бозор ўрни учун пули тахтажой, ишчи
молдан олинадиган яқсара (бир жуфт учун), нимсара (1 мол
учун), сув тегирмони учун тўлана -диган солиқ, ҳашар ишларига
қатнашмаганлардан солиқ пули, сомон пули, доруғайи (маҳаллий
ҳоким учун тўланадиган солиқ), мушрифона, мадади лашкар,
амин ва оқсоқоллар фойдасига олинадиган муштак солиғи ва
бошқа солиқ турлари мавжуд бўлган эди.
XVIII аср сўнггида ѐзилган "Мажма ал-аркам" асарида
ҳисоб- китоб, солиқлар учун 2та махсус аварижа ва тавжиҳа қайд
дафтарлари бўлганлиги таъкидланади. Шунингдек, бу асарда
бошқа қайд дафтарлари (таҳвил, муқосала, муаззаф, заргархона,
танобона, девони саркор дафтари, билғу ва бошқалар) ҳам бўлган
дейилади. Барча маблағлар, ушбу манбанинг таъкидлашича, 4та
хазинада жам бўлганлиги қайд этилади. Лекин, амир Шоҳмурод
(1785—1800) даврида жорий этилган юқоридаги қатъий солиқ,
хазина тизими кейинчалик бошқа манбаларда ўз аксини
топмайди. Ҳар ҳолда унинг баъзи жиҳатлари кейинчалик ҳам
сақланиб қолган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Амир Музаффар (1860—1885) даврида уруш учун сарф-
ҳаражатлар баҳонаси билан янги "аминона" деган солиқ жорий
этилди. Бу солиқ бадавлат шаҳарликларнинг ва савдо
молларининг 1,5% қиймати ҳисобида тўланар эди. Кейинчалик
эса бу солиқ доимийга айланиб колди. Ундан ташқари ҳар вақт
ариқ ва каналларни барпо этиш, тозалаш ишлари, йўллар,
кўприклар қуриш, ободончилик ва бошқа жамоат ишлари
ҳашар тарзида аҳолининг текинга ишлаши оқибатидагина
бажарилар эди.
Оғир солиқлар, ўзаро ички низолар ва ташқи урушлар,
табиий офатлар, аҳолининг бошига кўплаб қийинчиликларни
солар ва кўплаб ғалаѐн, исѐнларни ҳам келтириб чиқарар эди.
XIX асрда энг йирик ғалаѐнларга мисол учун 1810 йилдаги
Бухородаги
қўзғолонни,
1821-1825
йилларда
хитой-
қипчоқларнинг Миѐнқолдаги исѐнини кўрсатиш мумкин.
Амирликда аҳолининг табиий ичимлик сувига бўлган
эҳтиѐжи юқори даражада бўлиб, унинг доимий етишмовчилиги
бўлар эди. Айниқса, сув етишмаслигидан Бухоро шаҳри аҳолиси
анча қийналар, ойда 2 маротаба тўлдириладиган ҳовузлар
аҳолининг эҳтиѐжини қондира олмас эди. Туриб қолган ҳовуз
49
сувининг истеъмоли эса кўп ҳолла юқумли касалликларнинг,
айниқса ришта касаллигининг тарқалишига сабаб бўлар эди.
Бухоро шаҳри ѐн-атрофидаги ботқоқликларидан безгак касали
келиб чиқар, аҳолининг кўпчилиги бу юқумли касаллик билан
оғриб турар эди.
Бухоро шаҳри ва ѐн атрофдаги зиѐратгоҳлар ҳамиша
зиѐратчиларни ўзига жалб этар эди. Бухорода ҳунармандчилик
саноати айниқса ривожланган бўлиб, қозоқ чўлларидан кўчманчи
чорвадор аҳоли билан савдо алоқалари, Россия ва ѐн атрофдаги
мамлакатлар билан савдо муносабатлари айниқса унинг ривожи
учун катта туртки бўлган бўлди. Ҳунармандчиликнинг кўпроқ ип
газлама соҳаси ривожланган эди. Кўпчилик ип йигириш, тўқиш,
матоларни бўяш, газлама ишлаб чиқариш соҳасида банд эди.
Ранг-баранг Бухоро матолари Волга бўйи ва Сибирь ўлкаларида
ҳам маълум ва машҳур эди. Шойи матолар ишлаб чиқариш ҳам
ривожланган эди. Пилла қурти амирликнинг деярли кўпчилик
ерларида етиштирилар эди. Соф шойи ва ярим шойи матолар
атлас, адрас, парча, беқасам, шоҳи матолар Бухоронинг энг
машҳур матолари ҳисобланар эди. Шунингдек, жун мато тўқиш
соҳаси, қорақул етиштириб, ундан маҳсулот тикиш, тери ошлаш,
мўйна моллари соҳаси ҳам анча ривожланган эди. Бухорода
оддий тўқув дастгоҳлари кенг тарқалган эди. Бухоро
амирлигидаги заргарлик билан асосан ҳиндлар ва қисман
маҳаллий лўлилар шуғулланишса, қимматбаҳо тошларга ишлов
бериш билан кўпроқ маҳаллий ҳунармандлар машғул эдилар.
Бухоронинг машҳур ганч, ѐғоч, ўймакорлиги, наққошлик,
дурадгорчилик, кулолчилик соҳаларида ҳам асосан маҳаллий
ҳунармандлар банд эдилар. Бутун Ўрта Осиѐда эса Самарқанд ва
Бухорода ишлаб чиқарилган қоғоз машҳур бўлган. Зардўзлик,
гиламдўзлик ҳам бошқа хонликларга нисбатан анча тараққий
этган соҳа ҳисобланар эди. Шу билан бирга ҳунармандларнинг
меҳнати оғир,
қарийб ҳамма ишлар қўл меҳнатига асосланган
эди. Уларнинг даромади паст, кўпчилик қашшоқ холда кун
кечирар эди.
XVIII
аср
охиридан
бошлаб,
ҳунармандчиликнинг
ривожланиши савдо иқтисодий муносабатларнинг ривожига ҳам
катта ҳисса қўшди. Ички савдо ривожланди. Ички савдода кўпроқ
озиқ-овқат маҳсулотлари, ип, газлама моллари, қоракўл, пахта
асосий ўрин эгаллар эди. Амирлик пойтахтидан ташқари
50
Самарқанд ва Қарши ҳам ички савдонинг йирик марказлари эди.
Январь ойидан май ойига қадар савдо энг қизғин бўлган палла
эди. Таъкидлаш жоизки, жанубдан келадиган кўпчилик
савдогарлар Бухоро тилла тангаларини кўп ҳолда сотиб олиб,
амирликдан бошқа маҳсулот олишга интилишмас, сотиб олинган
қиймати юқори тилла тангаларни ўз юртларида сотиб, ундан
катта фойда кўрар эдилар. П.Демезоннинг ѐзишича, амир
Насруллога бу ҳолат тўғрисида хабар бериб, тангаларни четга
чиқиб кетмасликка йўл қўймасликни таклиф қилдилар. Бу
таклифни амир рад этган эди.
XIX асрда Бухоро амирлигидаги молиявий аҳвол ва пул
муомаласи борасидаги ҳукуматнинг сиѐсати тўлақонли бўлмай
ҳунармандчилик ва савдо учун ноқулай ҳисобланар эди.
Амирликда олтин, кумуш ва мис чака пуллар муомалада бўлиб,
улар фақатгина сарой яқинидаги зарбхонада зарб этилар эди..
Маълумотларга кўра 1 Бухоро олтин тангаси -6 рус рубли, 1
кумуш Бухоро тангаси - 34 рус копейкаси, 1 Бухоро мис чақаси -
1,5 рус копейкасига тенг бўлган. Тилла танга 22 кумуш тангадан,
1 кумуш танга 50 кумуш пулдан (чақа) иборат бўлган. Юқорида
таъкидланганидек амирликнинг қиймати юқори пуллари,
жумладан тилла тангалари хорижий савдо аҳли томонидан юқори
даражада кадрланган. Пул билан боғлиқ масалалар, савдо
операциялари учун пул бериш, судҳўрлик, фоиз ва қарз бериш
ишлари билан асосан ҳиндлар машғул бўлганлар.
Бухоро амирлигидаги алоҳида ижтимоий гуруҳни - қуллар
ташкил этган. 1836 йили шахсан Бухорода бўлган прапорщик
И.Виткевич амирликда рус қуллари жами 75тага яқин, уларнинг
25 тачаси пойтахтда бўлган деб хабар беради. Шунингдек
эроний, қалмиқ қуллари ҳам кўп бўлган. Асосий қулчилик
бозорлари эса Бухоро, Самарқанд, Қорақул, Қарши ва Чоржуйда
бўлган. XIX аср 60-йилларида Бухородаги қулларнинг нархи
қуйидагича бўлган: 10- 15 ѐшли ўғил болалар - 35 тиллогача, 16-
25 ѐшдаги ўспирин йигитлар – 45-50 тилло атрофида, 26-40
ѐшдаги эркаклар нархи- 80 тиллогача борган. Қуллик домига
тушган 10-15 ѐшли қизларнинг нархи - 70 тиллогача, 16-25
ѐшдаги аѐллар - 50- 60 тилло атрофида, 26-40 ѐшдаги аѐллар
нархи- 40 тиллога қадар бўлган. Қуллар турли меҳнат ишларида,
уй юмушлари, дала ишлари, қурилиш, ободончилик ишларида
фойдаланилар эди.
51
Россия империяси босқини арафасида Бухоро амирлигидаги
ижтимоий- сиѐсий ҳаѐт борасида яна икки муҳим масала
бевосита катта ўрин тутади. Бу амирликдаги давлат бошқаруви,
унинг сиѐсий тизими ҳамда ҳарбий қўшин масаласидир. XVIII
аср сўнггида, 1798 йилда ѐзилган Мирзо Бади девоннинг "Мажма
ал—арқам" асарида берилган иловани ҳисобга олмаганда, шу
вақтга оид махсус манбалар ҳали топилгани йўқ. Бу хол ўз
вақтида ушбу масала юзасидан тегишли хулоса чиқаришни
мушкул аҳволга солиб қўяди. Қолган манбаларнинг аксариятида
давлат бошқаруви, амалу-унвонлар, лавозимлар хусусида умумий
жиҳатдан сўз юритилинади. Ундан ташқари "Мажма ал-арқам"
асарида қайд этилган ҳолатлар, асосан XVIII аср оҳиридаги
ижтимоий-сиѐсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда қайд этилган
бўлиб, XIX аср давомида кўп ҳолда ўзгармаган ҳам дейиш
мумкин.
Ўрта аср мусулмон шарқи бошқарув тизимига хос бўлган
даргоҳ (қонун чиқарувчи) ва девонлар (ижроия этувчи) тизими
Аштархонийлар давридаѐқ емирилиб бўлган эди.
Марказий бошқарув тизими XIX асрга келиб асосан тўлиқ
даргоҳда ўз аксини топди. Ижроия вазифалари эса тўғридан-
тўғри саройдаги у ѐки бу лавозимда ѐки бирон-бир йирик арбоб
фаолиятида мужассамлаша борган. Бухоро давлатидаги буткул
ҳокимият мутлақо амир қўлида мужассам эди. Амир унвонини
ўзига қабул этилган манғит ҳукмдорлари - шу унвон билан
ўзларини мусулмон ерларининг бир бўлагини тақдир тақозоси
билан қўлга олганликлари ва ислом мамлакатларининг бир қисми
эканликларини намоѐн этишлари билдирилган эди. Амирнинг
ҳуқуқи ҳеч бир нарса билан чекланмаган, ―Оллоҳнинг ҳоҳиши
билангина у давлатни бошқарар эди‖, деб ҳисобланар эди.
Амир давлат ва мулкнинг бош эгаси, амир хазинаси билан
давлат хазинаси эса бир деб ҳисобланган. Бу хазинани амир ўз
иҳтиѐрича ишлатиши мумкин бўлган. А.Семенов хақли тарзда
Бухородаги ҳукмдор синфларни 2 қисмга бўлган: амалдорлар
(дунѐвий даражадаги зодагонлар, ҳарбий бошлиқлар, уруғ
раҳбарлари ва бошқалар) ҳамда уламолар (диний даражадаги
арбоблар — шайхулислом, қози-қалон, мухтасиб, раис, аълам ва
бошқалар).
XIX асрда Бухоро амирлигидаги марказий маъмурий
бошқарув девонида қўшбеги лавозимидаги шахс амирдан сўнг
52
биринчи ўринда турган. Лекин, XVI-XVII асрларда аввало оталиқ
ва нақиб лавозимини шахс бошқарувда асосий ўринни эгаллаган
эди. Оталиқ (туркийча - ота ўрнини босувчи) ҳукмдорнинг энг
яқин кишиси бўлиб, асосан унга шаҳзодаларни таълим-тарбия
билан вояга етказиш, уларни ҳимоя қилиш, йўл-йўриқ кўрсатиш
ва бошқа вазифалар топширилган. Оталиққа шунингдек
Самарқанддан Қорақулгача бўлган ерлардаги сув тақсимоти
ҳукми, пойтахт Бухоронинг кечки ички мухофазаси маъсулияти
юклатилинган эди.
Накиб (арабча — йўлбошчи, жамоа бошлиғи) лавозимини
фақат келиб чиқиши пайғамбар авлоди - сайидлардан бўлган
шахсгина эгаллаши мумкин бўлган. Лавозим меросий бўлиб,
унинг ҳурмат-эътибори юксак даражада бўлган. Нақиб орқали
амир сайидлар жамоаси билан алоқа боғлаб турган. Нақиб
гарчи диний даражадаги шахс ҳисобланса-да, XVIII аср сўнгги -
XIX аср бошида унга ҳарбий юриш вақтидаги қўшиннинг
тузилиши,
қурол-яроғ
билан
таъминланиши,
унинг
ҳаракатланиши доираси, ҳарбий ҳаракат вақтидаги масъул
ҳарбий лавозимларга шахсларни тўғри тақсимлаш вазифалари
топширилган.
Қушбеги (туркийча- ов қушлари, ов-шикор вазифалари, хон
ов маросими бошлиғи). Уни қушчи-боши, мири-шикор ва бошқа
номлар билан ҳам аташган. Ундан ташқари алоҳида олинган
қушбеги унвонидаги лавозимлар - қушбегийи кулли мамалики
маҳруса (бутун мамлакат қушбегиси), қушбегийи баҳри аз
мамалики маҳруса (маълум қисм қушбегиси), қушбегийи хоси
(хон қушбегиси) лавозимлари ҳам мавжуд бўлган. XVII асрда ва
XVIII аср илк бошида ҳам қушбеги лавозими оталиқ ва нақибдан
паст даражада бўлганлиги шубҳасиздир. "Мажма ал—аркам"
асарида эса қушбеги кукалдош лавозимидан сўнг қайд этилади.
Қўшбеги (қўш - туркийча, яъни қароргоҳ (ҳарбий қароргоҳ
маъносида) хон қароргоҳи ва ундаги қўшин бошлиғи бўлиб,
Аштархонийлардан Убайдуллахон (1702-1711) ва айниқса заиф
ҳукмдор Абдулфайзхонлар (1711-1747) даврида давлатдаги
"иккинчи шахс" даражасига эриша бошлаган. 1709 йили 18
апрелда Аштархонийлардан бўлмиш Убайдуллахон ўзининг
шаҳардан ташқаридаги Хонобод боғида янги олий қўшбеги-
қушбегийи- қулли лавозимини жорий этиб, ушбу лавозимни иноқ
Тўрақулбийга (собиқ қуллардан бўлган шахс) тақдим этади.
53
Абулфайзхон давридаги Жавшан қалмиқ (унга ҳам қушбегийи-
қулли лавозими берилган эди) ўз қулида жуда кўплаб
ваколатларни жам этиб, ундан ташқари Бухоро, Самарқанд, Кеш,
Ҳисор, Термиз ва Тошкент вилоятларининг ҳокими ҳам
ҳисобланар эди.
Кейинчалик қўшбегилар ўз фаолиятлари давомида
ҳукмдорлар ҳуқуқларини ҳам чеклай бошлаб, турли фитна ва
"қopa" ишларда фаол иштирок эта бошладилар. Масалан,
мағитларнинг иккинчи ҳукмдори Дониѐлбий оталиқ (1758-1785)
даврида асли эроний қуллардан чиққан Давлат қўшбеги буткул
ҳокимиятни ўз қўлида жамлаб олиб, ҳатто молиявий ишларни
ҳам ўз назоратига олди.
Қўшбеги ва қўшбеги лавозимлари кейинчалик ҳам алоҳида-
алоҳида тарзда мавжуд бўлганлиги тарихдан маълумдир.
Қўшбеги ва қўшбеги лавозимлари XVII асрда ҳам мавжуд бўлган.
Амир Шоҳмурод (1785-1800) ва амир Насрулло (1826-1860)лар
даврида қўшбегининг ҳуқуқлари чекланиб, амир ҳокимиятининг
таъсири ва роли ошиб борди. Амир Ҳайдар (1800-1826)
ҳукмронлиги даврида эса қушбеги лавозимида бўлган
Ўткирбийнинг ҳокимияти яна кучая борди. Бу вақтга келиб яна
буткул ҳокимият қўшбегининг қўлида жам бўла бошлади.
Амир
Насрулло
давридаги
қўшбеги
Абдулазизбий
ҳукмдорга садоқатли, лаѐқатли шахс бўлган деган фикр тарихий
манбаларда таъкидланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |