Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Андрогенез
деб янги авлод эмбрионининг фақат сперматозоид 
ядроси ва тухум ҳужайранинг цитоплазмаси ҳисобига ривожланишига
бинобарин, унинг генотипи ота генотипи томонидан белгиланишига 
айтилади. Андрогенез қандайдир сабаблар билан оналик ядросининг 
уруғланиш жараёнига қадар нобуд бўладиган ҳолатларда кузатилади. 
Андроген зиготаларнинг ҳаётчанлиги хромосомалар диплоид тўпламининг 
тикланиши билан нормал ҳолга келади. Бунинг учун она тухум ҳужайраси 
ичига бир вақтнинг ўзида бир нечта сперматозоидлар кириши керак ва 
иккита оталик пронуклеуслари ўзаро қўшилиб диплоидли ядро ҳосил 
қилиши керак. Андроген индивидларнинг етук вояга етган ҳолатлари 
фақат тут ипак қуртида (
Bombyx mori
) ва паразит арилар (
Habrabracon 
hebetor
) да кузатилган. 
Гиногенез.
Гиногенез деб янги авлод эмбрионининг фақат оналик 
ядросидан пайдо бўлиб ривожланишига айтилади. Оналик цитоплазмасига 
кирган сперматозоид ядроси табиий ва сунъий таъсир этувчи омиллар 
таъсирида бузилади ва ўзининг уруғлантириш қобилиятини йўқотади. 
Аммо бундай сперматозоид тухум ҳужайранинг активлигини оширади. 
Оналик ядроси бўлиниб кўпаяди ва гаплоид эмбрион ҳосил бўлади. Табиий 
гиногенезда ривожланадиган индивидлар нормал диплоид сондаги 


191 
хромосомалар тўпламига эга бўладилар. Сунъий гиногенез гаплоидия 
билан боғлиқ бўлиб, бундай эмбрионнинг ҳаётчанлиги паст бўлади.
Гиногенез гермафродит юмалоқ чувалчанглар, тирик туғувчи 
(
Mollienisia formosa
) балиқларда кузатилди.
Партеногенез
. Партеногенез деб уруғланмаган оналик (макро-
гамета) ядросининг ўзидан ривожланган гаплоид эмбрионнинг ҳосил 
бўлишига айтилади.
Ҳосил бўлган партеногенетик гаплоид эмбриондан урғочи организм 
ривожланади. Лекин уларнинг ҳам ҳаётчанлиги паст бўлади. Уларга 
нисбатан партеногенетик диплоид эмбрион ҳаётчан бўлади. Диплоид 
сондаги хромосомага эга бўлган партеногенетик макрогамета I мейознинг 
анафазасида гомологик хромосомалар тарқалмай битта макрогаметанинг 
ўзида қолиши туфайли ҳосил бўлади.
Диплоид партеногенез усулида пайдо бўлган ўсимликлар наслли, 
уруғ тугадиган бўладилар. Партеногенез баъзи ўсимлик ва ҳайвон 
турларида табиий ҳолатда учрайдилар. Тажрибада ҳам сунъий партено-
генез ва андрогенез олиш мумкин. Экспериментал йўл билан партеногене-
тик ва андогенетик индивидлар олиш ва улардан жинсни бошқариш 
бўйича академиклар Б.Л.Астауров ва В.А.Струнниковлар амалга оширган 
тадқиқотлар билан VIII ва XI бобларда танишамиз. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish