Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVI.7.2. Тур ҳосил бўлиш жараёни



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVI.7.2. Тур ҳосил бўлиш жараёни 
 
Турлар –
бу бир-бирларидан репродуктив алоҳидаланган популяция-
лар гуруҳлари. Янги турлар қандай пайдо бўлади деган савол популяция-
лар гуруҳлари ўртасида қандай қилиб репродуктив алоҳидаланиш пайдо 
бўлади деган саволга айнан ўхшашдир. Одатда репродуктив алоҳидаланиш 


430 
даставвал генетик дивергенция тарзида бошланиб пировардида табиий 
танланишнинг таъсири остида алоҳидаловчи механизмга айланади. Тур 
ҳосил бўлиш жараёнида асосан икки асосий босқични ажратиш мумкин 
(илова – 120-расм). 
I босқич. Тур ҳосил бўлиш жараёни бошланиши учун энг аввало бир 
турнинг икки популяцияси ўртасида генлар оқими қандайдир сабаблар 
билан тўлиқ ёки деярли тўлиқ тўхтаган бўлиши керак. Генлар оқими 
шунингдек, генлар дрейфининг йўқлиги икки популяциянинг яшаш 
жойининг бир қанча фарқланувчи шароитлари ёки ҳаёт тарзига мосланиш-
лари оқибатида уларнинг генетик табақаланишига олиб келади. Попу-
ляциялар ўртасидаги генлар оқимининг тўхташи зарурий шарт ҳисоблана-
ди, акс ҳолда ҳар икки популяция бир бутун генофондни ташкил этиб 
генетик табақаланиши рўй бермайди. Имкон даражасида популяциялар 
ўртасида генетик фарқларнинг орта бориши билан репродуктив алоҳида-
ловчи механизмлар пайдо бўлади. Улар туфайли ҳар хил генофондлар 
ўзаро мослашмаган, дурагай индивидларда генлар бирикмаларининг 
дисгармоник ҳолати юзага келган, натижада уларда ҳаётчанлик ёки насл 
беришлик пасайган бўлади. 
Шундай қилиб, тур ҳосил бўлишнинг биринчи босқичи учун икки 
хусусият характерли: 
1.
Репродуктив алоҳидаланиш дастлаб постзиготик РАМ шаклида 
пайдо бўлади; 
2.
Бу РАМ лар генетик табақаланишга олиб келади, бу босқичда 
табиий танланиш репродуктив алоҳидаланишнинг вужудга 
келишида бевосита иштирок этмайди. 
Генетик табақаланиш ва унга мувофиқ постзиготик РАМ нинг 
ривожланиши одатда аста-секин рўй беради. Шу сабабли мазкур икки
популяция ўртасида тур ҳосил бўлиш жараёни бошландими деган саволга 
популяциялар, агарда улар ўртасида РАМ пайдо бўлган бўлса, улар тур 
ҳосил бўлишнинг биринчи босқичида турибдилар деб жавоб бериш 
мумкин. Бир тур доирасидаги локал популяциялар генетик жиҳатдан 
бирмунча фарқ қиладилар, аммо шуни ҳам қайд этиш керакки, агарда 
уларда генетик табақаланиш ҳали кучсиз бўлиб, унинг оқибатида РАМ 
нинг юзага чиқиши мумкин бўлмаган ҳолатда бўлсалар, улар тур ҳосил 
бўлиш жараёнининг биринчи босқичида турган бўладилар. 
II босқич. Бу босқичда репродуктив алоҳидаланишнинг росмана 
шаклланиш жараёни поёнига етган бўлади. Тасаввур қилайлик, тур ҳосил 
бўлишнинг I босқичида популяциялар ўртасида генлар оқимига тўсқинлик 
қилган ташқи шароит ўзгарди. Бу қачонки икки илгари географик 
ажралган популяциялар тарқала бориб, пировардида айнан битта яшаш 
жойига эга бўлганларида рўй бериши мумкин. Бунда натижа икки хил 
бўлиши мумкин: 1) Ягона генофонд ҳосил бўлади, чунки дурагайларнинг 
мосланувчанлик даражалари у қадар кучли пасаймаган ва популяциялар 
қўшилишининг олдини олиш мумкин бўлмай қолади; 2) Иккита тур пайдо 


431 
бўлади, табиий танланиш репродуктив алоҳидаланиш механизмларининг 
кейинчалик такомиллашишини ва мустаҳкамланиб қолишлигини таъмин 
этади. 
Тур ҳосил бўлишининг биринчи босқичи орқага қайтиш хусусиятига 
эга: агарда жараён чуқурлашиб кетмаган бўлса, илгари генетик 
табақалашган икки популяция қайтадан ўзаро қўшилиши ва ягона 
генофондни ҳосил қилиши мумкин. Агарда ҳар хил популяцияларга 
мансуб индивидларнинг ўзаро чатишишлари натижасида ҳаётчанлиги ёки 
пуштлилиги пасайган дурагай авлодлар ҳосил бўлса, у ҳолда табиий 
танланиш бир популяция ичидаги индивидларнинг чатишишларини ҳимоя 
қилади: қуйидаги соддалаштирилган ҳолатни кўриб ўтайлик. Тасаввур 
этайлик, бир неча локусда А

ва А
2
аллеллари мавжуд. Аллел А
1
битта 
популяция доирасидаги индивидларнинг ўзаро чатишишларини таъмин 
этади, аллель А
2
эса популяциялараро чатишишни таъмин этади. У ҳолда 
А
1
аллели популяция ичидаги юқори ҳаётчанлик ва пуштлиликка эга 
бўлган индивидларнинг чатишишларидан ҳосил бўладиган авлодларда 
кўпроқ учрайди, А
2
аллели эса популяциялараро дурагайлар генотипида 
учрайди. Популяциялараро дурагайларнинг мосланувчанликларининг 
пастлиги туфайли А
2
аллели авлоддан-авлодга камайиб боради. Табиий 
танланиш популяция ичидаги чатишишларга қулайлик яратиб А
1
аллели 
ҳиссасининг ортишини таъминласа, имкон яратилган популяциялараро 
чатишишларнинг аллелини элиминацияга учрата боради. Бу табиий 
танланиш олдзиготик РАМ ларнинг фойдасига таъсир кўрсатиб, дурагай 
зиготалар ҳосил бўлишининг олдини олиши демакдир. 
Тур ҳосил бўлишнинг иккинчи босқичининг иккита характерли 
томонлари қуйидагича: 
1. Репродуктив алоҳидаланиш асосан олдзиготалик РАМ шаклида 
ривожланади; 
2. Олдзиготик РАМ нинг ривожланиши бевосита табиий танланиш 
иштирокида рўй беради. Иккинчи босқичнинг бу икки хусусияти 
тур ҳосил бўлишнинг биринчи босқичидан тубдан фарқ қилади. 
Иккинчи босқич тур ҳосил бўлиш жараёнини анча тезлаштиради, 
чунки табиий танланиш бевосита репродуктив алоҳидаланишнинг 
ривожланишига кўмак беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish